Тингловчи Манзурахон Зинабуддиновна



Download 461,09 Kb.
bet3/9
Sana21.02.2022
Hajmi461,09 Kb.
#74222
1   2   3   4   5   6   7   8   9


1.Мустақиллик йилларида шаклланган миллий анъаналар асосида ўқувчиларини нафосат ва ахлоқий тарбиялашда китобсеварликдан фойдаланиш


Инсоннинг ма‟навий дунёси кенг ва ко‟п қиррали. У оилада, сан‟атда, муносабатда, кишилар билан мулоқатда, ко‟ча-куйдаги ҳатти-ҳаракатларни о‟з ичига олади. Агар ана шу қирралардан бирорта бо‟г‟инни тушиб қолса, бундан одамнинг о‟зига ҳам, жамиятга ҳам ма‟лум даражада зарар етади. Инсоннинг дунё қарашини , динини, ички ва ташқи маданиятини тарбиялаш тугалмас жараён ҳисобланади. У одамнинг биринчи қадами оилада, болалар бог‟часида ва мактабда берилади ва бутун умри бо‟йи давом этади. Халқ миллий ан‟аналари асосида, я‟ни ко‟ришганда, саломлашиш, узоқ сафар олдидан оқ ё‟л тилаш, қайтганда ҳол-аҳвол со‟раш, меҳнат қилиб турганда “ҳорманг” “бор бо‟линг” дейиш, шунингдек, кексаларга ҳурмат интизомлик, ночор аҳволдаги кишиларга ёрдам бериш одатлари азалий та‟рихий ан‟аналарга киради.
Оилада ота-оналар о‟з фарзандларига юқорида келтирилган инсоний фазилатларга о‟ргатувчи ан‟аналаримизни халқ ог‟заки ижодидан, шунингдек панд-насиҳат, ибрат, намуна ко‟рсатиш орқали тарбиялаб борсалар мақсадга мувофиқ бо‟лади. Салом- алик ҳамма замонларда улуг‟ланиб келган со‟злардан ҳисобланади. Бу со‟з замирида олам-олам ма‟но ётади. Саломлашиш, саломига алик олиш тарихий ан‟аналаримиздан саналиб келинган. Қадимда о‟зини ҳокисор қилиб юрувчи, бойликни мужассамловчи, доимо иши кетидан қувган бир киши бор экан. Кунлардан бир кун у бир олимнинг шуҳратини эшитиб, зиёратга бормоқчи бо‟либди. Қолида
ҳеч нарсаси бо‟лмагани учун ё‟лда бир оз райҳон топиб туҳфа сифатида олим олдига қо‟йди, тиз чо‟киб қо‟лидан о‟пди.
Олим унинг саломига алик олмади ва э‟тибор ҳам бермади. Илму толибнинг дили ог‟риди, бир чекага бориб индамай о‟тираваерди ва о‟зига о‟зи деди: “Бу олим илмиг‟а маг‟рурланиб кетибди. Бир оз о‟тирайчи, қани нима гап экан?, шунга қараб иш тутаман!” – деб о‟йлабди ичида.
У шундай ҳаёл билан о‟тирар экан ногоҳ эшик очилиб, башанг кийинган бир киши кириб келибди. Орқасидан эса тугун ко‟тарган хизматкори намоён бо‟либди. Олим ирг‟иб туриб о‟рнидан турди. Саломига алик олди, икки қо‟лидан тутиб то‟рга о‟тказди ва қуюқ ҳол-аҳвол со‟раб кетди. Г‟улом қо‟лидаги тугунини олим қо‟лига берди. Олим:

  • Хуш келибсиз. Сизни ко‟ришдан беҳад хурсандман, - деб меҳмондорчиликнинг бутун қонун-қоидаларини жойига қо‟йиб, зиёфат қилди. Со‟нг барча шогирдлари китобларни ко‟тариб келиб, унинг атрофига о‟тирдилар. Ҳалим бой билан олим атрофида о‟тирдилар. Ҳалим бой билан олим атрофида суҳбат қизиб бораркан, илм-у толиб бо‟лмиш ҳокисор киши о‟зига-о‟зи: “Бу олим ҳақиқатдан ҳам беодоб” – деди-да о‟рнидан туриб, олимнинг ро‟парасига о‟тирди ва унга деди: “Eй, олим киши, мушкул бир масалага жавоб берсангиз. Сиз бугун илм-у фозилликни даво қилмоқдасиз, сизнинг фикрингизча, салом неча хил бо‟лади?”

Олим:
-Бир хил бо‟лади, салом-алик қилиш барча кимсаларга вожибдир - деди. Илм-у толиб унга:

  • Ё‟қ сизнинг назарингизда салом икки хил бо‟лади. Сиз о‟зингизнинг гапингизга қарши чиқмоқдасиз! – деди.

Олим унга о‟қрайиб:

  • Бу гапларни қаердан олдинг, - деди. Илм-у толиб давом этди:

  • Сиз салом-аликда бой билан камбаг‟ал о‟ртасида фарқ бор, деб биласиз. Мен бундан бир неча дақиқа илгари олдингизга келиб, салом бердим, қо‟лимда ҳеч нарса ё‟қлигини ко‟риб, алик олмадингиз. Бир оз вақт о‟тмай ёнингизга бадавлат киши кириб келди. Хизматкорнинг қо‟лида тугунини ко‟рдингиз, саломига алик олдингиз, о‟рнингиздан туриб, то‟рга о‟тқаздингиз. Саломга алик амри вожиб, деган со‟зингизга қарши чиқдингиз! Донолар китобида: “Биров сизга салом берса, унинг саломидан ко‟ра яхшироқ қилиб алик олинг” дейилган ахир. Сиз ишингизни бойлик топиш учунгина о‟қиган экансиз! Биздек бечораларни шунинг учун ҳам хор тутдингиз.

О‟тирганлар у кишининг гаплари ҳақ эканлигини тасдиқлаб, бош ко‟тармадилар. Илм-у толиб гапини давом эттириб, деди: “Инсон учун меҳмондан азизроқ ҳеч нарса ё‟қ. Мен сизнинг уйингизга меҳмон сифатида келдим. Сиз инсонлар одатини ҳам лозим ко‟рмадингиз! Китобларда: “Ҳар ким меҳмонни э‟зозламаса у одам эмас” дейилган. Яна бир ерда: “Меҳмонга очиқ юз ва ширин со‟з билан муносабатда бо‟лиш, юз йиллик тоат-ибодатдан яхшироқ” дейилган.
Сиз илмингиздан маг‟рурланиб ён-атрофингиздаги ҳар хил китобларни йиг‟иб, бойлик то‟плаш ё‟лига кирибсиз. Ёнверингизга шунча китобни йиг‟иб олиб, аммо ундаги со‟зларга амал қилмасангиз бундан нима наф?!
Илм-у толибининг со‟зларини эшитган одамлар унга офарин айтдилар. Олим эса қизарганича о‟тирар, нима дейишини билмас эди.
Со‟нг г‟улдираб:

  • Eй, биродар, нега менга бунчалик ёпишиб олдинг, ахир мен нима гуноҳ қилдим? - деди

Илм толиби деди: “Сизни илмига амал қилмаган десам, гап тушунмайдиган ҳам экансиз. Шунча келтирган далилларим ҳали ҳам сизга та‟сир қилмаяпти, барча китобларда фақир ва бечора кишиларга ко‟мак қилинг дейилади. Сиз буни аксини қилдингиз. Биз бечора ва ҳеч нарсасиз кишиларни хор тутдингиз. Илм сиздек кишига ҳайфдир”.
Унинг гаплари ҳақ эканини англаган, ишини бойлик топиш асоси қилиб олган кишининг узр со‟рашдан о‟зга чораси қолмади. Хато қилганига иқрор бо‟лди. Илм толиби эса бундай кишидан илм о‟рганиш номуносиб деб, о‟з ё‟лига равона бо‟лди.
Бундай о‟зида тарихий миллий ан‟аналаримизни олг‟а сурган ҳикоя, эртак, ривоятларни болаларга оилада, бог‟чада ва мактабларда о‟рганишнинг натижаси бесамара бо‟лмайди.
Оила билан мактаб о‟ртасида чуқур ҳамкорлик бо‟лгандагина болалар тарбиясига алоҳида э‟тибор бо‟лади. Агарда бола мактабда о‟қитувчисининг қошида назоратида турса-ю, уйда ота-она бее‟тибор бо‟лса, болада ното‟г‟ри тарбиянинг илдизлари барқ ура бошлайди. Ҳамкорликда о‟рнатилган тарбия боланинг келажакда етук камолга етган шахс сифатида шаклланишига туртки бо‟лади.
Оилада о‟рнатилган тарбия боланинг келажакда етук камолга етган шахс сифатида шаклланишига туртки бо‟лади.
Болаларнинг етук шахс сифатида шаклланишида миллий ан‟аналаримизнинг ролини ҳам назардан четда қолдирмаслигимиз зарур. Бунда ан‟аналарнинг қуйидаги турлари:

  • бадиий-естетик

  • оилавий миллий ан‟аналар;

  • ихлосмандлик ан‟аналари;

  • меҳнат ан‟аналари асосий восита бо‟либ хизмат қилиши табиийдир.

Кичик ёшдаги мактаб о‟қувчиларни миллий ан‟аналар воситасида ма‟навий- ахлоқий тарбиялашда оила билан мактаб ҳамкорлиги баркамол инсон тарбиясидаги муҳим омиллардан биридир. Мактабдаги о‟қув тарбиявий ишларнинг юқори савияда бо‟лиши о‟қувчиларнинг тарбияланганлиги даражаси ота-оналарга бог‟лиқдир.
1.Ота-оналар жамоаси орқали.
2.Ота-оналар билан якка-якка ишлаш орқали.
Педагогикада бир гап бор: «Болани то‟г‟ри тарбиялш учун уни обдан о‟рганмоқ керак”. О‟қитувчи тарбиявий ишнинг мувоффақияти ко‟п жиҳатдан унинг болалар ички дунёсига чуқур сингиб киришига, уларнинг кечинмалари ҳамда ҳулқ-атворини тушунишга бог‟лиқдир. О‟қувчининг қандай о‟й билан яшаётганлиги, унинг қизиқиш ва мойиллиги, иродасининг о‟зига хослигини о‟рганиш, унинг қалбига мумкин қадар ишончли ё‟л топиш демакдир.
Мен ҳам о‟з фаолиятимда о‟қувчиларим ҳулқ-атворини тушунишга ҳаракат қиламан. Тарбияси ог‟ир о‟қувчиларга ко‟проқ алоҳида э‟тибор бераман. Синфда кутубхона ташкил қилганман. Кутубхонада «Одобнома», «Қобуснома»,
«Ҳадислар», «Оз-оз о‟рганиб доно бо‟лур» каби ва бошқа китоблар ҳам кутубхона жавонига қо‟йилган. Чунки, кишилик тарихи яратган ма‟навий бойликлар ичида донишмандлар панд-насиҳатлари, о‟гитлари алоҳида аҳамиятга эга. Уларнинг заминида одоблилик, халқпарварлик, ма‟рифатпарварлик г‟ояси ётади.
Меҳнат фаолиятида эл-юртга муҳаббат, поклик, ҳалоллик, то‟г‟рилик, ростго‟йлик, инсонийлик каби сифатлар ётади, тарг‟иб қилинади, дилозорлик, худбинлик, ялқовлик, эгрилик, бахиллик, шафқатсизлик каби салбий хислатлар қораланади.
Биз о‟қитувчилар «болаларни илмли, одобли, го‟зал хулқли қилиб етиштириш ота- онанинг бурчи», деб о‟йламасдан, уларнинг ҳар бир ҳаракатини ко‟з олдимизда тутишимиз, хушмуомала, жамиятнинг етук кишилари бо‟либ етишишлари учун астойдил ишлашимиз лозим. Бунинг учун о‟қувчиларга муомала одобини чуқур о‟ргатишга ҳаракат қилишимиз керак. О‟қиш дарсларида, дарсдан ташқари вақтларда ко‟плаб китоблар, ро‟зномалар-й ойномалардан фойдаланиб бориш керак.
Алишер Навоийнинг 2 синфда о‟рганиладиган «Ёлг‟ончи» масаласига диққатимизни қаратамиз.
«Ёлқончи» масалида ёлг‟ончилик қораланади, алдамчилик киши обро‟ини то‟кади, шунга о‟хшаш ҳаётий воқеалар келтирилади. Ёлг‟ончилик ёмон одат эканлиги тушунтирилади. Кейин савол ва топшириқлар ёрдамида суҳбат о‟тказилади.
О‟қитувчи савол беради:
Нима учун уйига о‟т тушган киши «қутқаринг» деб ёлворса ҳам, ҳеч ким ёрдамга келмади?
О‟қувчи жавоби: “Чунки у киши доимо ёлг‟он гапиради, ёлг‟ончилик билан одамларни алдайди. Шунинг учун уйи ёниб кетаётганда қутқаринг деб дод-вой қилганда ҳам одамлар, у алдаяпти, деб о‟йлаб ёрдамга келмайдилар.
Савол берилади:
Нима учун одамлар ёлг‟ончининг рост со‟зини ҳам ёлг‟он, деб о‟йладилар?
Жавоб: “Ёлг‟ончи киши ёлг‟онни ко‟п гапиргани учун одамлар унинг рост со‟зини ҳам ёлг‟он, деб о‟йлайдилар”.
Савол:
«Гарчи ёрдам бермади ҳеч сенга эл,
Бошқадан эмас, о‟зингдан о‟пка қил» мисраларнинг мазмунини айтиб беринг.
Жавоб: “Алишер Навоийнинг бу мисраларида агар одамлар сенга ёрдам бермаса, бунга о‟зинг айбдорсан, дейдилар”.
Суҳбатдан кейин мен о‟қувчиларнинг масал юзасидан олган билимларини якунлаб, қуйидагича мустаҳкамлайман. Ёлг‟ончилик ҳам кишини халқ, эл-юрт олдида обро‟сизлантиради.
Ёлг‟ончи киши одамлар э‟тиборидан қолади. Ростго‟йлик , то‟г‟рилик киши учун энг яхши фазилатдир.
Алишер Навоий масалда алдамчиликни қоралаб, ростго‟йликни олқишлаган, кишиларни айниқса ёшларни ростго‟й бо‟лишига ундаган.
О‟қувчиларга ахлоқий тарбия бериб боришда о‟қиш дарсида биз ко‟проқ дарсликдан фойдаланимиз. Дарсликдаги мавзуларнинг ко‟пи одоб-ахлоқ, ватан ва ватанпарварлик ҳақида. Одоб-ахлоққа доир мақолаларни, ше‟рларни, матнларини учратамиз. Шу мақолалар, ше‟рлар орқали биз о‟қувчиларга ахлоқий тарбия бериб борамиз.
Бошланг‟ич синф о‟қиш дарслигига э‟тибор берадиган бо‟лсак, ахлоқий тарбияга оид жуда ко‟п матнлар берилган. 1-синф о‟қиш китобида о‟қувчиларга ахлоқий тарбия беришга оид матнлар берилган. Масалан, 2013-йилда «Шарқ» нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси бош таҳририяти томонидан умумий о‟рта та‟лим мактабларининг 1-синфи учун чиқарилган “О‟қиш китоби” дарслигида (Муаллифлар: Т. Г‟аффорова, Е. Шодмонов, Г. Эштурдиева) 77та матн, шер, ривоят, топишмоқ, тез айтишлар о‟рин олган бо‟лса, уларнинг аксарияти нафосат ва ахлоқий тарбияга алоқаси бор. Нафосат ва ахлоқий тарбияга то‟г‟ридан-то‟г‟ри қуйидаги матнлар дахлдор: “Амир Темур” (21 бет), “Г‟азал мулкининг султони” (23 бет), “Алишернинг ёшлиги” (25 бет), Нон иси” (27 бет), “Она алласи” (38 бет) ва ҳ.
39-бетдаги «Меҳрибон онажоним»1 ше‟рини о‟қиймиз.
Жуда ҳам а‟лосиз, ойижон,
Жуда ҳам доносиз, ойижон,
Сиз мени қо‟зим, деб севасиз,
Нур то‟ла ко‟зим, деб севасиз,
Ойижон, ойижон, ойижон.
Сиз мени барчага яхшилаб,
Қучасиз о‟ргилиб, эркалаб.
Шу азиз бошимни силайсиз,
Менга бахт, омонлик тилайсиз,
Ойижон, ойижон, ойижон.

Download 461,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish