Ядро матрикси – фибрилляр оқсиллар тизими бўлиб,ҳам структурали(скелет),ҳам бошқарувчилик функциясини бажариб,репликация, транскрипция жараёнларида ҳамда моддаларни ядро ичида ва ташқарига ташишда иштирок этади.
Ядроча – номитотик ҳужайра ядросининг энг онсон аниқланадиган тузилмаси электрон микроскопда қаралганда ядроча – нозик тузилишга эга бўлиб, толали – донодор(нукленема) ва оралиқ оч гомоген қисмлардан иборат. Ядрочанинг шакли юмалоқ, марказий қисми зичлашган, перифирик(четки) қисми камроқ даражада зичлашган уда кўп миқдорда РНК ва оқсил бўлади, хужайранинг бўлиниш жараёнида эриб кетади. Ядроча атрофида хроматин – айрим хромосоманинг ядроча ҳосил қилувчи қисми жойлашган. Ҳужайрадаги оқсил синтези жараёнида ядрога рРНК ва рибосомани шакллантирган тузилма хисобланади.
Ядрочанинг сони хромосоманинг иккиламчи белбоғдаги ядроча ҳосил қилувчи жой миқдорига ва ҳужайра фаолиятига боғлиқ бўлади, шу ҳисобига ядрочалар сони ўзгарувчан бўлиб, ҳужайранинг функционал ҳолатига боғлиқдир, масалан: ривожланаётган тухум ҳужайраларида(суякли балиқлар, амфибияларнинг ооцитларида сариқликннг вужудга келишида) ядрочалар миқдори бир неча марта кўпаяди ва бу жараён тугаллангандан сўнг қайтдан камаяди.
Ядрочанинг ташқи кўриниши ҳужайра цикли фазаларига боғлиқ равишда ўзгариб туради. Митоз бошланиши билан ядроча кичраяди, барча турдаги РНК синтези тўхтайди, метафазада эса аниқланмайди.Митоз охирида,РНК синтези тикланади,ядроча яна пайдо бўлади.
Одам ҳужайраларида,РНК генлари 5 жуфт хромосоманинг (46та +10таси) четларида жойлашади, шунинг учун ҳужайрада митоздан кейин 10 та кичик ядрочалар ҳосил бўлади, аммо тезликда бир-бири билан қўшилиб битта йирик ядроча ҳосил қилади.
Интерфазали хромосомалар. Метафаза хромосомаларининг тузилиши яхши ўрганилган, интерфаза хромосомалари ҳақидаги тассввуримиз эса хроматиннинг Умумий таснифи билан чегараланди: 1. Деспираллан эухроматин; 2. Структурали гетерохроматин; 3. Факультатив гетерохроматин;
Эухроматин ўзида транскрицияланувчи ДНК сақлайди. Структурали гетерохроматин ҳеч қачон эухроматинга айланмайди,факультатив гетерохроматин эса бундай ўзгаришли хусисятли эга.
Электрон микроскопик ва физико-кимёвий изланишлар (жараёнидаги кузатув) нинг кўрсатишига интерфазали хроматин ҳамда метафаза хромосомалари таркибига диаметри 3-5,10,20-30 нм бўлган иплар(фибриллалар ) киради. Бизга маълумки ДНК қўш занжирининг диаметри тахминан 2нмга тенг,интерфазали хроматиннинг ипсимон структураси диаметри 100-200нм тенг,метафаза хромосомасининг битта қизхроматидаси диаметри эса 500-600нмга тенг Кўпчилик маълумотлар хроматин (хромосома )спираллашган иплардан иборатлигини кўрсатади,бунда хроматин бир неча даражада спиралланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |