Липидлар
Липидлар органик моддалар бўлиб, сувда эримайди, аммо қутбсиз эритувчилар – эфир, хлороформ, бензолда эрийди. Улар деярли ҳамма ҳужайраларда учрайди. Махсус биологик функцияларга кўра бир неча синфларга бўлинади. Тирик табиат таркибида кенг тарқалганлари нейтрал ёғлар ёки триацилглицеринлар, мумлар, фосфолипидлар, стероллар ҳисобланади. Ҳар хил ҳужайраларда липидлар миқдори 2-3 % дан 50-90 % гача асосан ўсимликларнинг уруғи ҳужайралари ҳайвонларнинг ёғ тўқима ҳужайраларида бўлади.
Кўпчилик липидларнинг тузилиш компоненти бўлиб, ёғ кислоталар ҳисобланади. Уларнинг молекулалари 2 та қисмга эга. Биттаси гидрофоб характер ва карбоксил гуруҳга эга бўлган узун занжирли углеводородли “дум” ва гидрофил қисмга эга. Ёғ кислоталари қимматбаҳо энергия манбаи ҳисобланади. 1гр. ёғ кислотаси оксидланиши ҳисобига 38 кДж энергия ажралади. АТФ лар сони эса глюкоза парчаланиши натижасида ҳосил бўладиган АТФ га нисбатан икки хисса кўп бўлади.
Ёғлар – энг оддий ва кенг тарқалган липидлар бўлиб, улар уч атом спиртнинг (глицерин) эфири ва уч молекула ёғ кислотасидан иборат. Ёғлар ҳужайрадаги липидларни заҳиралаш унинг асосий шакли ҳисобланади. Умуртқали ҳайвонларда ҳужайраларнинг тинч ҳолатда талаб қиладиган энергесиянинг ярми ёғларнинг оксидланиши натижасида ҳосил бўлади. Ёғлар сув манбаи сифатида ҳам ишлатилади (1 гр. ёғ парчаланганда 1,1 гр. сув ҳосил бўлади). Бу айниқса эркин сув танқис бўлган арктик ва чўл шароитида яшайдиган ҳайвонлар учун аҳамиятли. Кўпчилик сутэмизувчиларнинг терисини остида қалин териости ёғ қатлами бўлади. У паст иссиқлик ўтказиш хоссасига эга бўлганлиги ҳисобига организмни совиб кетишидан ҳимоя қилади.
Мумлар мураккаб эфирлар бўлиб, ёғ кислоталари ва кўп атомли спиртлардан ҳосил бўлади. Умуртқали ҳайвонларда мум терининг безларидан ажралади. У тери ва унинг ҳосилалари (соч, юнг, патлар) юзасини қоплаб, уларни юмшатади ва сув таъсиридан ҳимоялайди. Кўпчилик ўсимликларнинг барги ва меваси ҳимояловчи мум қатлами билан қопланган.
Фосфолипидлар, барча ҳужайра мембраналар асоси бўлиб ҳисобланади. Уларнинг молекулалари таркибига фосфор кислота қолдиғи киради(47-расм).
47-расм.
Стероидлар липидларнинг алоҳида гуруҳи бўлиб, таркибида ёғ кислоталарини сақламайдиган тузилмалар ҳисобланади. Уларга бир қатор гормонлар киради. Масалан, буйрак усти безининг пўстлоқ қатламидан ишлаб чиқариладиган кортизон, ҳар хил жинсий гормонлар ҳамда ҳайвон ҳужайра мембраналарининг муҳим компоненти бўлган холестерин.
Do'stlaringiz bilan baham: |