Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet43/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Ташқи назорат. Хужайра циклининг назорат тизими плазматик мембрана орқали ядродаги алохида генларга тарқалади.Баъзи ташқи сигналлар, масалангормонлар ва ўсиш омиллари хужайранинг циклини тезлаштиради. Аёлларда прогестерон гормони зиготанинг бачадон деворига имплантациясини таъминловчи бачадон девори хужайраларининг ишинитезлаштиради. Эпидермал ўсиш омили терининг жарохатланган жойларидаги хужайра циклининг тугатилишини ва жароҳатланган тўқиманинг қайта тикланишини жадаллаштиради.

62-расм.
Расмда кўрсатилгандек, ташқи сигнал хабарни махсус рецепторларга етказиб беради, плазматик мембранадаги хужайра рецепторлари уларни қабул қилиб олади. Оқсиллар сигналларнинг ўтиш (транcдукция) йўлларидан маълумот олиб, бошқа оқсилларга етказади. Шу ҳисобига охирги сигналлар генларни фаоллаштиради, оқсил махсулотлари ҳужайра циклинитўхтатади ёки тезлаштиради.
Прото-онкоген деб аталувчи генлар хужайрациклини тезлаштириши, ўсманинг супрессор генлари эса хужайра циклинитўхтатиши аниқланган.
Кўп ҳужайрали организмларда ҳужайраларнинг кўпайиши уларни кучайтирувчи ёки сусайтирувчи кўпгина ички омиллар таъсирида бўлади.
Бирор фаолият, масалан, иммун жараён, ҳар хил ҳужайраларнинг ўзаро таъсири натижасида бажарилади. Организмга ёт бўлган нарса (антиген) таъсир этиши иммун жараёнда иштирок этувчи ҳужайралардан бири бўлган макрофагни фаоллаштиради ва у биологик фаол модда ишлаб чиқаради. Бу модда (интерлейкин) антиген таъсиридаги Т ва В — лимфоцитлар пролиферациясини кучайтиради. Ўз навбатида бу Т — лимфоцит бошқача Т- лимфоцит(хелпер)нинг бўлинишини ва етилишини тезлаштирувчи модда ишлаб чиқаради. Шулар мажмуида иммунологик ҳимоя фаолияти бажарилади.
Шунингдек, ҳужайра бўлинишига йўл қўймайдиган модда ишлаб чиқаришга ҳам қодир. Аъзо ишлаб чиқарган, бундай хусусиятга эга модданинг камайиб қолиши шу маҳсулотни ишловчи ҳужайраларнинг кўпайишини тақозо қилади. У ички секрециябезларининг фаолияти билан бошқарилади. Организм холатига кўра баъзи аъзо иш фаолиятининг зўриқиш зарурияти туғилса, шу аъзо ҳужайраларининг кўпайиши ёки ўсиши рўй беради.
Турли аъзо ва тўқималарнинг ҳужайра хилларининг миқдори, шу аъзонинг бирламчи массасини сақлашга асосланган мураккаб механизм орқали бошқарилади. Агар қандайдир сабабга кўра бирор аъзо (масалан, жигар) қисмининг камайиши рўй берса, унда қолган (жигар) қисминннг ҳужайраларида бўлиниш жадаллашади. Бу бўлинишни бошқариб турувчи омил шу ҳужайра ишлаб чиқарадиган модда — кейлонлар хисобланади.
Кейлонлар ҳар бир аъзо ёки тўқима учун махсус бўлсада, мавжудод турлари учун умумий бўлади. Кейлон ҳужайранинг бўлинишини сусайтирувчи моддадир. Юқорида баён этилгандай бирор аъзо ҳужайраси сонининг камайиши у ишлаб берувчи кейлон миқдорининг ҳам камайишига сабаб бўлади. Натижада бу камайиш ҳужайранинг «осойишта» — бўлинмай туришини таъминлай олмайди ва энди у бўлинишга, ҳужайра ўз миқдорини кўпайтиришга, ниҳоят, кейлоннинг ҳам концентрациясини оширишга ҳаракат қилади. Натижада, бу аъзо катталашади, илгариги массасини тиклашга харакат қилади. Ҳужайра миқдорининг ортиб бориши билан бўлиниш ҳам сусайиб боради ва аъзо тикланиб олади. Ҳужайра бўлинишига таъсир этувчи омиллар механизмини ўрганиш шу жараённи сусайтира ёки кучайтира олиш имконини яратади.
Хромосоманинг тузилишини айнан ўрганиш учун уни метафаза холида кўриш лозим бўлади. Бу мақсадда колхицин моддаси ишлатилади. Колхицин урчуқ ипларинннг (микронайчаларнинг) ҳосил бўлишига тўсиқлик қилади. натижада хромосома хроматидаларга бўлинмай сақланиб қолади, ҳужайра митози тўхтайди. Хромосома тузилиши шу холатда ўрганилади.
Амалий тиббиётда (айниқса ўсмаларни даволашда) колхицин сингари таъсир этувчи омиллардан фойдаланилади. Бу омиллар (рентген, гамма нурлари ёки айрим дорилар) бўлинишни кучайиб кетиши натижасида ўсма ҳосил қилган ҳужайраларда бўлинишни кескин сусайтиради (ёки бутунлай тўхтатади). Бу эса ўсма ривожланншини олдини олади.
Жинсий йўл билан кўпаядиган организмларда ядро бўлинишининг алоҳида бўлиниши мейоз кузатилади, бунда хромосомаларнинг диплоид тўплами гаплоид тўпламгача камаяди. Мейоз жинсий ҳужайраларнинг етилиш жараёнида (гаметогенезда) рўй беради ва бу жараён кетма-кет келувчи иккита мейоз (биринчи ва иккинчи) бўлинишни ўз ичига олади. Гаметогенезда ҳосил бўлаётган ҳар бир жинсий ҳужайра мураккаб мейотик бўлиниш жараёнининг махсули ҳисобланади.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish