Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet39/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Углеводлар
Углеводлар ўз номидан кўриниб турибдики, у углерод бирикмалари ва сувдан иборат; унинг умумий формуласи Сn(H2O)n. Ҳайвон ҳужайраларида углеводлар 1-5 %, ўсимлик ҳужайраларида эса 70 % гача бўлади. Углеводларнинг 3 та асосий синфлари тафовут қилинади: моносахаридлар, олигосахаридлар ва полисахаридлар, улар мономерлар сони билан бир-биридан фарқ қилади.
Моносахаридлар – рангсиз, қаттиқ кристалл модда бўлиб, суувда яхши эрийди, аммо қутбсиз эритувчиларда эримайди. Моносахаридлар ширин таъмга эга. Таркибидаги углерод атомлари сонига қараб моносахаридларнинг триоза, тетроза, пентоза, гексоза ва гептоза гуруҳлари мавжуд. Шулар ичидан табиатда кенг тарқалгани гексозалар (глюкоза, фруктоза) бўлиб, улар ҳужайранинг асосий энергия манбаи ҳисобланади (1 гр. глюкозанинг тўлиқ парчаланиши ҳисобига 17,6 кДж энергия ажралади) ва пентозалар (рибоза. дезоксирибоза), улар нуклеин кислоталар таркибига киради.
Моносахаридларнинг бир-бири билан икки ёки бир неча ковалент боғланган гликозид боғлари ёрдамида ди ёки олигосахаридлар ҳосил бўлади. Дисахаридлар ҳам табиатда кенг тарқалган: энг кўп учрайдигани малтоза бўлиб, у икки молекула глюкозадан иборат; лактоза галактоза ва глюкозадан иборат, у сутнинг таркибига киради; сахароза фруктоза ва глюкозадан иборат. Дисахаридлар, моносахаридлар каби сувда эрувчан ва ширин таъмга эга.
Полисахаридлар жуда кўп сондаги моносахаридлардан иборат ва катта молекуляр массага эга. Улар ширин таъмга эга эмас ва сувда эриш хусусияти йўқ. Полисахаридлар биополимерлар бўлиб, тирик организмлар таркибига киради. Энг кенг тарқалган глюкозанинг полимери крахмал ва гликоген бўлиб, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари(45,46-расмлар) энергияни захиралаш учун ишлатилади ҳамда целлюлоза ва хитин ўсимлик, замбуруғлар ва ҳайвонларнинг қопловчи тузилмалари мустаҳкамлигини таъминлайди.

45-расм.



46-расм.
Айрим углеводлар, липидлар ва оқсиллар билан комплекслар ҳосил қилиш хусусиятига эга. Шу ҳисобига гликолипидлар ва гликопротеинлар каби мураккаб углеводлар шаклланади. Кўпчилик мембрана ва ҳужайра ажратадиган оқсиллари гликопротеинларга киради.
Углеводларнинг биологик аҳамиятлари улар ҳужайра томонидан ҳар ҳил шаклдаги фаолликни амалга ошириш зарур бўлган кучли энергия манбаи бўлиб ҳисобланади.
Полисахаридлар энергия ҳажмли моносахаридларни жамғаришнинг қулай шаклидир, ҳамда ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизмлар ҳужайра ва тўқималарининг алмаштириб бўлмайдиган ҳимоя ва тузилмавий таркиби ҳисобланади. Айрим полисахаридлар ҳужайра мембранаси таркибига киради ва ҳужайралар бир-бирини танишини ҳамда ўзаро таъсирини таъминловчи рецепторлар бўлиб хизмат қилади.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish