Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet29/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Ҳужайра маркази – центросома тубан ўсимликлар,замбурғ ва ҳайвон ҳужайрасига хос бўлган иккита центриола ва центросферадан иборат мемранасиз органоид(30-расм), у биринчи марта 1875 йилда В.Флемминг тамонидан очилган.

30-расм.
Диплоид ҳужайраларда икки жуфт центриола бўлади.Ҳар бир диплосомада битта центриола,она центриола, иккинчиси она центриоланинг кичиклашган нухсаси-етук бўламган центриоладир. Центриолаларнинг икки ҳисса ортиши митотик циклнинг синтез(s) даврида ёки ундан кейин ўз ўзини йиғиш йўли билан боради.

Центриолаларнинг структураси – диаметри 0,3-0,5 мкм ва 0,1-0,2мкм бўлган, цилиндр бўлиб, микронайчаларнинг тўққизта триплетидан ҳосил бўлган, цунтриолалар юбқа толали матрикс билан ўралган. Кўпчилик ҳайвон ҳужайралари киприкчалари, хивчинларининг базал таначалари,ҳам шундай тузилишга эга. Юксак ўсимликлар,айрим замбуруғлар, сув ўтлари ва содда ҳайвонларда центриолалар топилмаган.Гаплоид ҳужайраларда центриолалар сони хромосомалар тўплами сонига тенг.


Демак центриолалар девори тўққизта микронайчалар триплетидан (жаъми27та) иборат перпендикуляр жойлашган цилиндрсимон танача экан,центриола бўлиғидаги матрикс эса “оқсил синтезловчи “ аппаратга эга (ДНК, РНК, рибосома,фермент).
Центросфера – цитоплазманинг центросома атрофидаги зичлашган қисми бўлиб , ундаги микронайчалар кўпинча нурсимон шаклда жойлашади.
Функцияси:
1.Бўлиниш дукини шакллантириш;
2.Бўлиниш дукининг йўналишини белгилаш;
3.Хромосомаларнинг анафазада қутбланишини таъминлаш;
Хосслари:
1.Интерфазада редубликацияланиш хухисиятга эга;
2.Ҳар бир қиз ҳужайрага она ҳужайранинг битта центриоласи тақсимланади;
3.Юксак ўсимликларнинг ҳужайрасидаги бўлиниш урғочи центриола иштирокисиз шаклланади;
Ҳужайранинг ҳусусий органоидлари маълум бир фаолиятни бажаришга тахассуслашган ҳужайраларга хосдир.


Махсус (хусусий) органоидлармаълум бир вазифани бажарадиган ҳужайралардагина учрайди. Уларга содда ҳайвонларнинг киприкчаларини, хивчинларини, кўп ҳужайралилар уруғ ҳужайрасининг хивчинини, ичак-ҳужайралари микроворсинкаларини, трахея ва бронхлар киприкчаларини мушак ҳужараларининг миофибриллалари ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин
М и оф и б р и л л а л а р. кўндаланг тарғил мушакларда Аниқ ривожланган ипсимон тўзилмадир. Миофибриллалар мушак толасида параллел жойлашган бўлади. Миофибриллар (нозик тузилишида яққол кўрииадиган) оч ва тўқ кўринишдаги кўнда­ланг чивиқликларга эга. Бу эса мушакнинг кўндаланг тарғиллигини кўрсатади. Миофибрилларнинг оч кўринган жойлари актин оқсилидан, туқ кўринган ўринлари миозин оқсилидан иборат(31-расм). Шу оқсиллар ҳосил қилган фибрилаларнинг, мураккаб жараёнлар натижасида ўзаро ўушилиб. актимиозин молекуласини ҳосил қилиши миофибрилларни қисқартиради ва бу мушак толасини қиқаришига олиб келади. Миофибрилланинг қисқариши саркомер аталмиш—тузилиш ва қисқариш бирлиги доирасида рўй беради.

31-расм.
Н е й р о ф и б р и л л а л а р. нерв ҳужайраларининг тўла майда ипсимон тузилмалари тутамларидир(32-расм).

32-расм.
Т о н о ф и б р и л л а л а р. ҳам эпителий (Айниқса тери эпителийси) ҳужайраларига ҳос бўлиб, улар ўз навбатида нозик иплар -тонофиламентлардан ташкил топтан. Тонофибриллалар ҳужайралар таранглигини ва ўзаро мустаҳкамлигини таъминловчи ҳамда мугўз моддаси бўлмиш кератининг бир қисмини ҳосил қилувчи тузилмалар ҳисобланади(33-расм).

Махсус органоидлар:
Киприкчалар,
Микроворсинкалар,
Тонофибриллалар.

33-расм.
К и п р и к ч а л а р айрим бир ҳужайрали ва кўп ҳужайралиларнинг масалан, н-афас йулидаги баъзи эпителий ҳужайраларининг апикал юзасида бўлади. Нафас йўлидаги бу киприкчалар мунтазам ҳаракатда бўлиб, нафас хавоси билан кириб, шилиққа ёпишган нарсаларни ташқарига силжитиб туради.
Киприкчалар ҳужайра юзасидаги кўпгина цитоплазматик ўсимталардан иборат. Шу цитоплазматик ўсимталар ичида бир қанча, батартиб жойлашган микронайчалар системаси мавжуд. Уларнинг ўзунлиги 5—15 мкм, эни 0,2 мкм бўлади. Киприкчалар асосида базал тана деб номланган тузилма ҳам бўлади. Киприкчалар харакатланувчи тўзилмадир. Улар ҳужайра центрио-ласининг ҳосиласи ҳисобланади. Киприкчалар ичидаги микронай­чалар базал тана билан узвий боғланган бўлади. Бу эса доимий ҳаракатни таъминлайди(34-расм).Хивчинлар кўпроқ бир ҳужайралиларга ҳосдир. Спермато­зоид одамнинг хивчинга эга бўлган ягона ҳужайрасидир.Улар ўз тузилишига кўра киприкчаларга ўхшайди, лекин улардан анчагина узун бўлади(35-расм).



34-расм.

35-расм.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish