Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet27/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Пластидалар фақат ўсимлик ҳужайраларига хос бўлган икки мембранали органоид. Пластидалар тузилиши ўлчами ва функциястга қараб хар ҳил бўлади, рангига қараб хлоропластлар, лейкопластлар ва хромопластлар тафовут қилади(24,25-расмлар). Уларнинг кенг тарқалган тури – хлоропластлар таркибидаги хлорофилл пигменти, ички мембрана (тилакоидлар)да жойлашган бўлиб фотсинтез жараёнини таъминлайди.

24-расм.
Хлоропластларнинг ташқи мембранаси – силлиқ, қалинлиги 6 нм, ички мембрана – каналчалар системаси ёрдамида ўзаро боғланган граналарни ҳосил қилади, уларнинг сони битта органоидда бир нечтадан 50 тагача бўлиши мумкин, граналар таркибида хлорофилл ва фотосинтезнинг ёруғлик

25-расм.
босқичини таъминловчи ферментлар учрайди. Хлоропласт бўшлиғи ички


26-расм.
мембраналар билан чегараланган, матрикс – гомоген модда бўлиб ўзида фотосинтезнинг “қоронғулик босқичини” таъминловчи ферментларни,ДНК молекулаларини, оқсил синтезлловчи аппаратни(фермент, рибосома, РНК) сақлайди(26-расм). Хусусий генетик аппарати ва махсус оқсил синтезловчи тизимининг борлиги хлоропластларни ҳужайранинг бошқа тузилмаларидан нисбатан автономлигини кўрсатади.


Хлоропластда иккита мухим реакциялар амалга ошади: ёруғлик энергияси ғисобига АТФ ҳосил қилиш ва карбонат ангидридни(СО2) углеводларга айлантириш.
Рибосома ҳамма ҳужайралар учун хос, мембранасиз органоид бўлиб, оқсил биосинтезини амалга оширади. У юмалоқ диаметри 20 – 30 нм рибонуклеопротеин заррачадир. Рибосома иккита кичик ва катта ссуббирликдан иборат(27-расм), уларнинг ўзаро боғланиши аРНК иштирокида амалга ошади, бир молекула аРНК бир неча рибосомаларни жамлайди ва у полисомалар деб номланади.



27-расм.

Рибосамонинг ҳар бир қисми ядрочада, ядроча ҳосил қилувчи хромосомалар назорати остида синтезланади. Трансляция жараёнида иккала қисм аРНКда бирлашиб, оқсил синтезини таъминлайди. Рибосаларнинг ҳужайрадаги сони ҳужайра типига, ёшига ва физиологик холатига боғлиқ равишда бир неча ўнг мингдан миллионгача бўлиши мумкин.


Рибосомаларнинг иккита типи мавжуд:
1. Эукариотли – яхлит рибосоманинг седиментация константаси – 80 S, кичик субзаррачаники - 40S, катта субзаррачаники - 60S.
2. Прокариотли - 70S - 30S – 50S.
2 8-расм.
Митохондрия ва хлоропластларда майда рибосомалар(55S - 70S) бўлади(28-расм).
Рибосома таркибига рРНК (прокариотларда- 3 молекукула, эукариотларда – 4 молекула ) ва оқсил киради. Прокариотларнинг рибосомаларида – 55га яқин, эукариотларда эса – 100 яқин оқсиллар бўлади,Кўпчилик олимлар рРНКнинг маълум қисми билан махсус боғланган айрим оқсиллвр рибосома таркибига фақат оқсил биосинтези вақтида: инициация омиллари – бошланишда, элонгация-давом этишда, ва терминация – тугалланишда киради.
Бир молекула аРНК, полирибосомалар ҳосил қилиб бир вақтнинг ўзида бир нечта рибосомаларни трансляция қилиши мумкин. Ҳужайрада полирибосомалар сони оқсил биосинтези жадаллигини кўрсатувчиси ҳисобланади. Эукариотларда рибосомалар ядрочада синтезланади, бунда ядроча ДНКасидан рРНК синтезланиб, цитоплазманинг рибосомал оқсиллари билан бирикиб рибосома суб заррачаларини ҳосил қилади ва цитоплазма чиқади.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish