Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


УГЛЕВОДЛАР АЛМАСИНУВИНИНГ БУЗИЛИСИ



Download 56,4 Mb.
bet95/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

УГЛЕВОДЛАР АЛМАСИНУВИНИНГ БУЗИЛИСИ

Углеводлар алмашинувининг бузилиши билан юзага чикадиган касалликлар хилма-хилдир. Организмдаги моно-, ди- ва полисахаридларни парчаловчи ферментнинг синтезида катнашувчи геннинг мутатсияси натижасида галактоземия, фруктозурия, пентозурия, канд касаллиги ва бошка касалликлар юзага чикади. Гликогеннинг тўпланиб колишидан гликогенеза ва углеводлар аминининг тўпланишидан эса мукополисахаридоз касалликлари пайдо бўлади.


Галактоземия. Бу касаллик организмда галактозо-1-фосфатни парчаловчи галактозо-1-фосфатуридилтрансфераза ферментининг етишмаслиги туфайли юзага чикади. Организм галактозани ўзлаштира олмайди, шунинг учун у конда ва тўкималарда тўпланиб, организмга захарли таъсир кўрсата бошлайди. Натижада, жигарда ўзгариш пайдо бўлади; буйрак иши бузилишидан оксиллар сийдикка ўтади. Шунинг учун бу касалликда сийдикда оксил ва
аминокислоталар кўпбўлади. Касаллик болада она сутини эма бошлаган дастлабки кунлардаёк пайдо бўлади. Касаллик белгилари
куйидагилардир: кайт килиш, сарғайиш, озиш, ич кетиш, организмда сув микдорининг камайиши, ички органлар ривожланишининг бузилиши, аклий заифлик, касалликнинг оғир турида бола бир неча ойдан кейин ўлади, касаллик 1 : 70 000 нисбатда учрайди. Касалликка ташхис кўйишда кондаги галактоза микдори аникланади. Галактоземия касаллигида галактозанинг микдори ошиб кетади. Касалликни вактида аниклаб, пархез билан даволаш мумкин.
Мукополисахаридозлар. Бу касалликлар мукополисахаридлар алмаши-нувининг бузилишидан келиб чикади. Мукополисахаридлар лизосомаларда кўплаб тўпланади, чунки лизосомада уларни парчаловчи ферментлар бўлмайди.
Мукополисахаридоз касаллиги билан оғриганларда скелет, калла суяги, юз, кўз ва ички органлар тузилиши ўзгаради ва аклий заифлик кузатилади. Мукополисахаридлар талок, тоғай, суяк кўмиги ва кўшувчи тўкималарда тўпланиб, кон ва сийдикка ажралиб чикади. Бу касаллик билан оғриган болалар узоғи билан 12 ёшгача яшаши мумкин. Хозирги
кунда
мукополисахаридоз касаллигининг 7 хили мавжуд бўлиб, барчаси хам бир хил фенотипни юзага чикаради.
Мукополисахаридозларнинг барча тури аутосомадаги ретсессив ген оркали ирсиятга ўтади.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish