Тоғайли балиқлардан бошлаб хордани қобиғи тоғайлашиб боради ва умуртқа ёйларини асослари ўса бошлайди, натижада умуртқаларни танаси шакллана бошлайди. Ҳар бир умуртқани танаси иккита қўшни сомитни склеротомини остеоген тўқималаридан ҳосил бўлади.
Ҳар бир умуртқани олдинги ярми олдинги сомитни орқа қисмида,орқа ярми эса орқа сомитни олдинги қисмидан ривожланади. Юқоридаги умуртқа ёйларини нерв найларини ўраб ола бошлаши, умуртқаканалини шакланишига олиб келади, унда нерв найи жойлашади.
Хордани сегментар тузилишга эга бўлган, кучлироқ таянч аъзо бўлган умуртқа поғонаси билан алмашиши, танани умумий ўлчамини ошишига ва ҳаракат функциясини янада фаоллашишига олиб келди.
Умуртқа поғонасининг кейинги прогрессив ўзгариши тўқима субститутцияси, яъни балиқлардан бошлаб, аввал тоғай тўқимасини суяк тўқимаси билан алмашиниши, ва уларни бўлимларга дифференсиацияланиши билан борди.
Балиқларнинг ўқ скелети тоғай ёки суякдан ташкил топган умуртқа поғонасидан иборат. Умуртқа погонаси икки қисмга: гавда ва дум бўлимига бўлинади. Балиқларнинг умуртқа поғонаси бутун танаси бўйлаб, бошидан то дум сузгич қанотигача чўзилиб боради. Балиқ ривожланаётган пайтда увнлдириғида (икрасида) унинг бўлғуси умуртқаси ўрнида хорда бўлади. Кейинчалик хорда атрофида умуртқалар ҳосил бўлади. Вояга етган балиқ умуртқалари орасида хорданинг фақат кичикроқ тоғайсимон қолдиқлари сақланиб қолади. Ҳар бир умуртқа танадан ва юқорига узун ўсимта билан тугалланадиган устки ёйдан иборат бўлади. Устки ёйлар йиғилиб, орқа мия жойлашадиган умуртқа каналини ҳосил қилади. Танасининг гавда қисмидаги умуртқаларга ён томондан ўткир учли қовурғалар бирикади. Дум бўлимида ўсимта билан тугалланадиган пастки ей бўлади.
Амфибиялар - сувда ва қуруқликда яшашга мослашган дастлабки умуртқали ҳайвонлардир. Қурукликда яшовчи умуртқалилар филогенезини тушуниш учун уларни атрофлича ўрганиш катта аҳамнятга эга.Амфибиялар девон даврининг охирларида пайдо бўлган ва умуртқалилардан биринчи бўлиб қуруқликка чиқа бошлаган. Уларнинг аждодлари панжа қанотли балиқлардир. Амфибияларда хорда фақат эмбрионал тараққиётнинг дастлабки босқичларида мавжуд бўлиб, кейинчалик умуртқа поғонаси билан алмашадн.Умуртқа поғонасида янги - гавда, дум бўлимлари билан бир қаторда бошланғич ҳолатдаги бўйин ва думғаза бўлимлари тафовут этилади. Атиги битта умуртқадан таркиб топган бўйин қисм бошнинг ҳаракатчанлигини таъминлайди. Думғаза қисм орқа оёқ скелети учун таянч вазифасини ўтайди. Умуртқа поғонаси тўққизта умуртқадан иборат бўлиб, уларнинг биттаси бўйин, еттитасн тана ва биттаси думғаза умуртқасидир. Дум сохасида алоҳида суяк-уростиль бўлади.
Расм.Умуртқалиларда умуртқани ривожланиши: I-устки томондан тасвири: а-бошланғич босқич; б-кейинги босқич; 1-хорда; 2-хорда қобиғи; 3-юқориги ва остки умуртқа ёйлари; 5-суякланиш зонаси; 6-хорда рудименти; 7-умуртқани тоғайли танаси; II- ён томондан тасвири: 1-дорзаль мезодерма сегментлари; 2-ҳар бир сегментдаги умуртқалар танасини боғланиши; 3- қўшни сегментлар қушилиши ҳисобига умуртқаларни танасини шаклланиши; 4-қўшни жуфт сегментларни қўшилишидан умуртқа таналарини шаклланиши;
Do'stlaringiz bilan baham: |