Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet104/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Рептилиялар - қуруқликда яшайдиган умуртқалиларнинг энг қадимий синфи.Қадимий судралиб юрувчилар палеозой эрасининг тошкумир даврида амфибиялардан пайдо бўлган. Суд­ралиб юрувчнларнинг танаси бош, бўйин, гавда, дум ва оёқларга бўлинади. Умуртқа поғонасн 5 та қисмга ажралган бўлиб, улар бўйин, кукрак, бел. думғаза ва дум.
Рептилияларда бўйин умуртқалари сони саккизтагача етади.Биринчи бўйин умуртқаси халқа шаклида бўлиб, иккинчи умуртқа узун бўлиб айлана олади. Шу туфайли бошни бурилиш доираси, кенгаяди. Кукрак умуртқаларининг сони турличадир. Барча. кукрак умуртқаларга қовурғалар бириккан бўлиб, қовурғаларнинг иккинчи учи тўш суягига бириккан. Шу тариқа кукрак кафаси ҳосил бўлади.


Сутэмизувчилар -ҳайвонот оламининг энг юксак тараққий этган синфидир. Сутэмизувчиларнинг тузилиши ва эвалюциясини ўрганиш одамнинг келиб чиқишини ва аъзоларининг филогенезини тушуниш учун катта аҳамиятга эгадир. Эволюция жараёнига кўра сутэмизувчилар қушлардан олдинроқ пайдо бўлган. Мезозой эрасининг бошларига мансуб қатламлардан қадимги сутэмизувчиларнинг тишлари ва суяклари топилган. Уларнинг аждодлари дарранда тишли калтакесаклар эди. Дарранда тишлт калтакесак ларнинг ўқ скелети бешта бўлимдан ташкил топган бўлади. Умуртқа поғонасинннг бўйин бўлими эса 7 та умуртқадан иборат бўлади. Одатда 12 тадан 15 тагача бўладиган кукрак умуртқалари ковурғалар билан бириккан. Бел бўлимниниг умуртқалари 2 тадан-9тагача фақат қовурға рудиментларига эгадир. Думғаза бўлими рептилиялардагидан кўра яхшироқ, ривожланган бўлиб, одатда бир-бирига қўшилиб кетган тўртта умуртқадан иборат. Дум умуртқаларининг сони турли хил вакилларида турлича бўлади.
Эмбрионал тараққиёт даврида барча умуртқаларга қовурғалар бириккан бўлади, кейинчалик қовурғалар редукцияга учраб, фақат кўкрак бўлимида сақланиб қолади. Лекин, турмушда пастки бўйии умуртқаларига бириккан қовурғалар сақланиб қолиш ҳоллари учраб туради. Худди шунингдек, бел умуртқаларида бириккан ковурғалар сақланиб қолиши ҳам мумкин. Одам, эмбриони 1,5-3 ойлик даврида бел умуртқаларннинг сони 8 - 11 та бўлади. Эмбрион уч ойлик даврида дум умуртқаларининг танадан ташқари қисми редукцияга учрайди.

Балиқларни барча тана умуртқларида қовурғалар бўлиб, улар бир-бири билан ва туш суяги билан бирикмаган бўлади Улар танага барқарор шакл беради ва танани горизонтал йўналишда эгиб букиб, ҳаракатланишини таъминлайдиган мушаклари учун таянч бўлиб хизмат қилади. Қовурғаларни бундай функцияси, илонсимон ҳаракатланадиган ҳамма умуртқалиларда сақланиб қолади. Думли амфибиялар ва судралиб юрувчиларда, бундай қовурғалар фақат дум умуртқаларида бўлмайди.


Судралиб юрувчиларда кўкрак бўлимини қовурғалари кўкрак суяги билан қўшилиб, кўкрак қафасини ҳосил қилади. Сут эмизувчиларда кўкрак қафаси таркибига 12-13 жуфт қовурғалар киради.
Одам ўқ скелети онтогенези, уни шаклланишида асосий филогенетик даврларини рекапитулацияланади: нейруляция даврида хорда шаклланади, кейин у тоғай билан ундан сўнг суякли умуртқа билан алмашади
Бўйин, кўкрак ва бел умуртқаларида бир жуфтдан қовурғалар ривожланади, кейин бўйин ва бел умуртқалари редукцияланади, кўкрак қовурғалари олдинги томонда тўш суяги билан қўшилиб, кўкрак қафасини шакллантиради.
Одам ўқ скелети онтогенезида, айрим ҳолларда умуртқалари ёйларини қушилмаслиги оқибатида,умуртқа қисмлари ўзаро яхши бирикмай қолади, натижада spina bifida-умуртқа канали дефекти деб номланадиган аномалия шаклланади. Бундай ҳолларда деффект орқали орқа миянинг маълум бир қисми чиқиб туради – орқа мия чурраси деб номланади ва орқа мия функцияси кескин бузилишига олиб келади.(расм)

Расм Орқа мия чурраси (грыжа)

Одам эмбриони ривожланишини 1,5-3 ойлигида, дум умуртқларини сони 8- 11 бўлиб, кейинчалик у редукцияланиб боради ва рудимент сифатида 4-5 таси сақланиб қолади. Уларнинг редукциясини бузилиши, ўқ скелети аномалияларидан бири бўлган,думни юзага келишига сабабчи бўлиши мумкин. Бўйин ва бел умуртқаларидага қовурғалар редукциясини бузилиши, умуртқа поғонасини шу соҳаларида қовугаларни сақланиб қолишига сабабчи бўлади.




Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish