4.2.2. МУСКУЛ СИСТЕМАСИ
Хордалилиар типи вакилларида мускул, системаси ривожланиши ва асаб тизимини қайси қисмлари орқли бошқарилишига қараб иккига бўлинади: соматик ва висцерал
Соматик мусуллар миотомдан ривожланади ва орқа мияни қорин(олдинги) шохлари орқали чиқадиган нерв толалари орқали бошқарилади. Висцерал мускуллар мезодерманинг бошқа қисмидан ривожланади ва вегетатив нерв системаси орқали бошқарилади.
Соматик мукулларни ҳаммаси тузилиши бўйича кўндаланг йўлли, висцерал мускуллар ҳам кўндаланг йўлли, ҳам силлиқ мускулли бўлиши мумкин.
Расм Умуртқалиларни соматик ва висцерал мускуллари: 1 – соматик мускуллармиотомдан ривожланади; 2 –жабра қисмдаги висцерал мускуллар
4.2.2.1. Висцерал мускул
Овқат ҳазм қилиш найининг олдинги қисмидаги висцерал ёйлар билан боғлиқ бўлган висцерал мускуллар жиддий ўзгаришларга ўчрайди. Тубан умуртқалиларда ушбу мускулларнинг катта қисмини, жабра ёйларини ҳар томондан ўраб, қоплаб турган умумий сиқиб турувчи аппаратm. constrictor superficialis-ташкил қилади.
Бу мускулни жағ ёйи атрофидаги кисми учлик нерви(V) орқали иннервацияланади, тил ости ёйи атрофидаги қисми юз нерви(VII) орқали,биринчи жабра ёйи атрофидаги қисми - тилютқин неви(IX) орқали, ва охирги қисми –адашган нерв (X) орқали иннервацияланади.
Шу туфайли, келтирилган висцерал ёйларнинг ҳосилалари ва мускуллари улар билан боғлиқ бўлган невлар орқали,кейинчалик ҳамма умуртқалиларда иннервацияланади
Висцерал аппаратни олдинги қисмида, жағ мускуллари, орқароғида алоҳида тутамлари билан охирги жабра ёйларига ва елка камарини орқа бўлагини олдинги чеккасига бирикадиган трапециясимон мускул -m. trapeziusдифференцирланади.
Судралиб юрувчиларни,сиқувчи аппаратни, тил ости ёйи соҳасидаги юқори томони ўса бошлайди, бўйиннинг остки ва ён томонлардан ўраб олиб, бўйинни сиқувчи m. sphincter colliни ҳосил қилади.
Сут эмизувчиларда бу мускул икки қаватга ажралади: чуқур ва юзаки. Чуқур қавати m. sphincter colli номини сақлаб қолади, юза қаватидаги platysma myoides деб номланади ва тери остида жойлашади. Бу иккита мускул бошни ҳамма соҳаларига ўсиб боради ва приматлар ва одамларда мимика мускуллари деб номланадиган юзни тери ости мускулларини муракккаб тизимини шакллантиради.Хусусий жабра аппарати мускуллари жабра орқали нафас олиш йўколиб бориши билан бирга редукцияланади , лекин унинг маълум бир элементлари тил ости соҳасидаги мускуллар, ҳалқум ва ҳиқилдоқ мускуллари шаклида сақланиб қолади.
Трапециясимон мускул жабра аппарати билан бўлган алоқасини тўлиқ йўқотади ва фақат елка камари мускули бўлиб қолади. Сут эмизувчиларда уни маълум бир қисми мия қутисини сурғичсимон ўсимтасидан тортилиб қовурға ва тўш суягига бирикада ва тўш-умров сўрғичсимон мускули - m. sternocleidomastoideus ни шаклланишига сабабчи бўлади Адашган нервнинг,бу мускулни иннервация қиладиган орқа қисми, Х-жуфтнинг мустақил мия қутиси нерви бўлиб қолади, яъни қўшимча - n. аccessorius
Жабра соҳаси висцерал мускуллари филогенезини асосий босқичлари, сут эмизувчилар, шу жумладан одамнинг эмбриогенезида рекапитулиацияланади Бундай рекапитуляцияни билиш, юз ва бўйин мускуллари иннервацияни мураккаб томонларини тушиништиришга ва уларнинг келиб чиқишида умумий борлигини тушинишга ёрдам беради
Do'stlaringiz bilan baham: |