Сут эмизувчиларда,ҳазм найинингдифференцирланиши давом этиши ҳисобига, айниқса кўр ичакнинг катта ўлчамга эга бўлганлиги туфайли, улар ишлатадиган овқат маҳсулотларини хилма хиллиги ошди. Натижада озиқланиш бўйича ихтисослашиш рўй берган, ўтҳур ва гўштҳур ҳайвонлар гуруҳига ажралиш кўзатилди, ҳаммаҳурлик кам учрайди, чунончи приматлар туркумида. Йўлдошли сут эмизувчиларни орқа ичаки дифференцирланган, клоакаси бўлмайди ва тўғри ичаги анус билан тугайди. Сут эмизувчиларнинг халталилар ва йўлдошлилар вакилларида оғиз тешиги атрофи тери бурмалари-лаблар билан ўралган. Бундай ўзгариш уларнинг болаларини сут билан эмизишлари туфайли содир бўлган. Сут эмизувчиларни оғиз бўшлиғида мавжуд бўлган горизонтал бўрмаларни ўрта қисмида ўсиши шундай даражада содир бўладики, натижада иккиламчи қаттиқ танглай қатлами шаклланиб, оғиз бўшлиғи ва бурун бўшлиғини бир-биридан тўлиқ ажратади. Эмбрионал ривожланишнинг 8-ҳафтасини охирида, горизонтал суяк бурмаларини қушилиши ҳисобига иккиламчи қаттиқ танглайни шаккланиши рўй беради. Икки томондаги бўрмалар ҳужайраларининг адгезиясини бузилиши натижасида,(волчья пасть) бўри оғзи деб номланадиган аномалия зага келади.Бу аномалия атавистик табиатга эга бўлиб, шунингдек унинг юзага келишини генетик механизмлари ҳам исботланган.
Бўри оғзи аномалиясининг ҳар хил кўринишлари
Ҳазм аъзоларининг ривожланиши аномолиялари ҳазм найининг турли кисмларида: оғиздан тортиб, анал тешигигача учраши мумкин. қизилўнгач ички диаметрини торайиши (стеноз) ёки берк бўлиши (артрезияси) учрайди. Баъзан ( қизилўнгачнинг иккига ажралиш ҳоллари кузатилади. Меъда ривожланиши аномалияларига меъданинг чиқиш тешигини торайиши ёки берк бўлиши, қўшалоқ меьда бўлиши, мисол бўла олади. Ичак аномалиялари ҳам ичак диаметрини торайиши, берк бўлиши, орқа чиқарув тешик (анус) нинг бўлмаслиги билан характерланади.
Сутэмизувчиларнинг ҳазм системаси мукаммал ривожланган. У оғиз, оғиз бўшлиғи билан бошланади. Оғиз бўшлиғи лаб, лунж ва жағ орасига жойлашган,юқори томондан танглай билан чегараланади. Сутэмизувчиларнинг тишлари гетеродонт система тарзида тузилган. Тишларнипг курак, қозиқ, кичик жағ ва катта жағ хиллари тафовут қилинади.
Сутэмизувчилар эмбрионогенезида дастлаб халкумининг ён деворидан 4 та ойкулок чўнтак ривожланади. Бу чўнтакларнинг биринчи жуфтидан Евстахий найи ва ўрта кулок, иккинчисидан муртаклар синуси, учинчи ва тўртинчисидан эса калкон олди ва калконсимон без ривожланади. Баъзан бу безларнинг шаклланиши нотўғри борганлиги сабабли, бўйнида туғма тешиклар бўлиши аномалияси ривожланиши кузатилади.Хазм системаси нуксонлари ичак найчаси ёки унинг хосилаларининг гипогенезияси (суст ривожланиши) ёки агенезияси (умуман ривожланмаслиги), каналчалар ёки тешикларнинг стенози, атрезияси, айрим тўкималарнинг гетеротопияси шаклларида кузатилади.
Шундайкилиб, умурткалилархазмсистемасинингэволюциясиунингтузилишинингтоборамураккаблашиб бориши, аввал ичак найини шаклланиши, кейинчалик уни турли бўлимларга ажралиши, ҳазм йўлини узунлашиши, ичак сатҳини хилма-хил бўрмалар, микроворсинкалар ҳисобига ҳазм сатҳини кенгайиши, ҳазм йўллари бўйлаб кўпгина безларни ривожланиши ва тишларнингихтисослашишийўналишидаборган.
Do'stlaringiz bilan baham: |