Қон ҳосил қилиш системасининг филогенези. Қон хужайралари организмда мухим вазифаларни бажаради, улар жуда тез янгиланиш хусусиятига эгадир.Одамнинг қонҳосил қилиш системасини, одамда учрайдиган қон хужайралари касалликларини билиш учун бу системанинг тарихий ривожланишини яхши билиш керак.Умуртқалиларнинг филогенезида уларнинг қон айланиш ва қон хосил килиш системаларининг такомиллашуви кузатилади.Масалан, балиқларнинг қон ишлаб чикарувчи аъзолари - буйрак, талок, ичак; амфибияларда эса - талок, жигар, суяк кўмиги; рептилиялар да - суяк кўмиги, талок; кушларда - суяк кўмиги, талок; сутэмизувчиларда - суяк кўмиги, талок, лимфа безлари хисобланади.Гемопоэз (қонҳосил килиш жараёни)нинг суяк тўқимасида жойлашуви биринчи марта амфибияларда кузатилиб, қушлар ва сутэмизувчиларда суяк кўмиги асосий қонҳосил қилувчи аъзога айланади. Гемопоэзнинг бундай жойлашувининг асосий сабаблари – суякнинг гемопоэзни механик жароҳатдан, радиоактив нурлар ва бошқа зарарли таъсирлардан яхши сақлай олиш хусусиятлари мавжудлиги деб таҳмин қилинади.Қон яратувчи элементлар шартли равишда 2 гуруҳга бўлинади.Биринчи гуруҳ хужайраларини морфологик жиҳатдан ажратиш қийин. Уларга қоннинг ўзак хужайралари, лимфопоэз, гранулопоэз, тромбопоэз, эритропоэзнинг бошланғич ҳужайраларини киритиш мумкин.Иккинчи гурух ҳужайраларига лимфобластлар, монобластлар, миелобластлар, тромбобластлар, мегокариобластлар, эритробластлар хамда улардан ҳосил бўладиган ва такомиллашиб етиладиган ҳужайралар қатори киради. Лимфоид ҳужайралар: плазмоцитлар, моноцитларнинг ҳосил бўлиши ҳамма синфлар вакилларида деярли бир хил кечади.Балиқларда, амфибияларда ва қушларда мегакариоцит типидаги хужайралар учрамайди. Уларда тромбоцитлар тромбобластлар деб аталувчи хужайралардан такомиллашадилар. Уларнинг тромбоцитлари сутэмизувчиларникидан фарққилиб, ядроли ҳужайралардир.Эритроцитар ҳужайралар ривожланиши нормобластларгача ҳамма синфларда бир хил давом этади. Кейинги тако-миллашув натижасида балиқларда, амфибияларда, рептилияларда ва қушларда ядроли эритроцитлар ҳосил бўлади. Сутэмизувчиларда ядросиз эритроцитлар шаклланади.Донадор хужайралар (гранулоцитлар) такомиллашувида анча фарқлар кузатилади. Масалан, умуртқалиларнинг ҳар хил вакилларида бир-биридан ўз тузилиши жихатидан фарққилувчи нейтрофиллар, эозинофиллар ва базофиллар кузатилади.
Нейтрофиллар Эозинофиллар Базофиллар Лимфоцитлар Базофиллар
Нейтрофиллар,эозинофиллар ва базофиллар гранулаларга эга бўлади(донодор). Нейтрофиллар –ёрқин пуштли, эозинофиллар-қизғиш, базофиллар-тўк кўкимтир рангда бўлади. Лимфоцит ва моноцитларда гранулалар бўлмайди(донодор эмас)
Филогенезнинг қуйи босқичларида ҳужайраларнинг хилма-хиллиги кўпрок кузатилади. Юкори босқичда - сутэмизувчиларда бу хилма-хиллик камайиб, турли типдаги қон хужайраларининг энг асосий шаклларигина сақланиб колади. Бу ҳодиса табиий танлаш,қон хужайраларининг такомиллашувига ҳам,ўз таъсирини кўрсатишининг далилидир.Шундай қилиб, қон ишлаб чикарувчи системанинг филогенези қон тўкимасининг ва қон шакл элементлари структурасининг хамда функцияларининг такомиллашуви йўналишида борган.
Do'stlaringiz bilan baham: |