Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet110/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Амфибияларда юрак 3 камерали: икки бўлмача, битта қоринчадан иборат. Уларнинг қоринчасида венозли қон артериал қон билан аралашади.Амфибияларда ҳам қон томир системаси такомиллашиши давом этади. Ўпка билан нафас олишга ўтиш муносабати билан амфибияларда иккита қон айланиш доираси вужудга келади. Лекин ушбу қон айланиш доиралари бир-биридан бутунлай ажралган эмас.Бақа танасн аралаш қон билан таъминланади.Юрак қоринчасидан артериал қонус бошланадн. Ундан 3 жуфт артериялар тармоқланади.Тери-ўпка артериалари орқали веноз қон оқади. Оксидланган қон ўпка веналари орқали чап юрак бўлмачасига қуйилади. Чап бўлмачадаги қон юрак қоринчасига ўтади ва бу ерда ўнг бўлмачадан тушган веноз қон билан аралашади. Аралаш қон чап ва ўнг аорта ёйи бўйлаб бутун танага тарқалади.Уйқу артериялари ҳали аралашиб улгурмаган артериал қонни тананинг олд қисмига элтади. Бутун танада йиғилган веноз қон кавак веналар орқали юракнинг ўнг бўлмачасига, сўнг қоринчасига ўтади. қоринчадан эса юқорида айтиб ўтилган артериал қонусга қуйилади. Юрак мураккаблашиши билан бир қаторда қон айланиш доираси ҳам такомиллашади, яъни иккитақон айланиш доираси шаклланади. Кичик қон айланиш доираси ўпка билан юрак орасида, катта қон айланиш доираси бутун тана бўйлаб ва юрак орасидаги томирлар йўлидир (Расм).


Расм. Амфибияларнинг қон айланиш Расм. Рептилияларнинг қон айланиш


системаси системаси

Рептилиялар. Судралиб юрувчилар асли қуруқликда яшайдиган умуртқалиларнинг энг қадимий синфидир. Рептилияларнннг барча аъзолари сингари қон томир системасида ҳам прогрессив белгилар рўйи рост ифодаланган. Уларнинг юраги худди амфибиялардагидек уч бўлимлик, лекин юрак қоринчасида туташмас тўсиқ шаклланиб, қисман қоринчани ўнг веноз нимта ва чап артериал нимталарга ажратиб туради. Тимсоҳларда тўсиқ туташ бўлади ва уларнинг юраги тўрт камералигача такомиллашади. Рептилиялар юрак қоринчасидан амфибияларникидан фарқли равишда мустақил ҳолда учта томир чиқади. Юрак қоринчасининг ўнг бурчагидан ўпка артерияси, чап бурчагидан ўнг аорта равоғи ўрта қисмидан эса чап аорта равоғи бошланади. Ўнг аорта равоғида артериал қон, чап аорта равоғида аралаш қон оқади. Аорта равоғлари юракни айланиб ўтиб,ўзаро қўшилади ва тоқ орқа аортани ҳосил қилади. Веноз қон эса, ковак веналар орқали ўнг бўлмачага сўнгра қоринчага ўтади. Рептилияларда бутун умри бўйи ўпка артерияси баталло найи воситасида аорта равоғи билан туташган бўлади.





Расм. Қушларнинг қон айланиш Расм. Сутэмизувчиларнинг қон айланиш


сстемаси системаси

Қушлар ва сутэмизувчилар юраги тўрт камерали бўлиб, артериал қон венозли қон билан умуман аралашмайди. Қушларда ўнг аорта ёйи редукцияланади, аортанинг чап ёйи сақланиб қолади, сутэмизувчиларда эса аксинча бўлади (Расм).



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish