Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


Одамларда айирув системасини тараққиёти



Download 56,4 Mb.
bet120/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Одамларда айирув системасини тараққиёти:
Одам эмбриогенезини дастлабки босқичида аввал олд буйрак-пронефрос пайдо бўлади, сўнг у бутунлай йўқолади. Бирламчи буйрак –мезонефрос ривожланишнинг маълум босқичида ўз функциясини тўхтатади ва қисман редукцияланади. Бирламчи буйракнинг сақланиб қолган қисмлари, айрим жинсий аъзоларнинг ривожланиши учун манба бўлиб хизмат қилади. Ривожланиш жараёнида айириш системаси ва жинсий система яқин анотомик муносабатка киришади ва бир бири билан узвий боғланган бўлади.Одамларда буйрак мезодермадан ривожланиб кетма кет келадиган учта бир бирини алмаштирадиган буйраклар босқичини бошидан кечиради: олд буйрак-бирламчи буйрак-иккиламчи буйрак.
Олдбуйрак ҳомиланинг эмбрионал ривожланишини 3-ҳафтасида нефростомни пастки бўйин ва юқориги кўкрак сегментларидан кўртаклана бошлайди ва 5-8 та каналчалардан иборат бўлади. Олд буйракни каналчалар қисқа ривожланиш давринии ўтиб(40-50 соат) сўнг бутунлай редукцияга ўчрайди. Олдбуйракни чиқарув йўли сақланиб қолади ва бирламчи буйракни чиқрув йулига айланади.
Бирламчи буйрак хомила ривожини 3-ҳафтасини охирида нефротомнинг кўкрак ва бел сегментларидан ривожланишини бошлайди ва 25-30 та сегментар эгри бугри каналчалардан иборат бўлади.
Ҳар бир каналчанинг берк бўлган охирги томни кенгая бошлайди ва капсула ҳосил қилади, уни ичига коптокча шаклдаги томирли тўр кириб боради. Натижада буйрак таначаси ҳосил бўлади. Каналча бошқа иккинчи томони билан олд буйракни чиқарув йўлига очилади, бирламчи буйракни йўли(Вольф канали)га айланади. Бирламчи буйрак тана бушлиғини орқа девори соҳасида ривожлана бошлайди.
Бирламчи буйрак , одамнинг эмбрионал ривожланишини 1-ва 2–ойларида, секреция махсулоти ишлаб чиқарадиган дастлабки аъзо сифатида фаолият кўрсата бошлаган. Ривожланишнинг 2- ойининг охирига бориб, бирламчи буйракнинг каналчалари қисман редукцияга ўчрай бошлайди ва ўз функциясини тугатади. Иккиламчи(доимий,чаноқ) буйрак, хомилани эмбрионал ривожланишининг 2-ойида пайдо бўлади, тўлиқ шаклланиши бола тўғилгандан кейин тугайди
Буйрак ривожланишининг мураккаб бўлиши бу аъзоларда айрим аномалияларни келтириб чикаради. Чанок буйрак баъзан бел сохасига жойлашиб колиши кузатилади. Буйракларнинг баъзан жуда паст жойлашиши, уларнинг пастки кисмларининг кўшилиб ўсиши ва такасимон шаклга эга бўлиб қолиши кузатилади. Баъзан буйраклар сони ўзгариши, иккита буйрак ўрнига битта буйрак ёкибирнечтабуйрак ривожланиши мумкин.






Расм Айириш аъзолари аномалиялари
Шундай қилиб айириш системаси эволюциясининг асосий йўналишлари: 1.Айириш сатҳининг катталашиши ва шу билан модда алмашиниш махсулот-ларининг тўла ва тез чикариб ташлашга имконият яратиб берилиши билан; 2. Айириш каналининг такомиллашиши ва бунинг натижасида организм томонидан сув ва керакли моддаларнинг йўқолишининг чекланиши билан борган.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish