Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet122/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Буйрак усти безлари. Буйрак усти безлари жуфт аъзо бўлиб, сутэмизувчиларда буйраклар тепасига жойлашган. Ҳар бир буйрак усти бези анатомик жиҳатдан битта аъзо бўлса ҳам, аслида у иккита безнинг бирлашувидан вужудга келади. Бунинг иккита
таркибий қисми: мия (ички қисми) ва пўст (ташқи) қисми моддалари филогенетик жиҳат- дан мустақил аъзолар бўлиб, турли манбалардан тараққий этадилар. Хусусан безнинг пўстлок қисми жинсий безлар сингари целомик эпителийдан тараққий қилади. Шунинг учун ҳам жинсий ва буйрак усти безларининг фаолияти узвий боғланган. Буйрак устибезининг мағизмоддаси қорин аортаси соҳасидаги симпатик нерв тугунчаларидан ривожланади. Тубан хордалиларда буйрак усти безинннг мағиз ва пўстлоқ. қисмлари мустақил аъзолар буйрак ичи ва буйрак усти таначалари сифатида шаклланади. Балиқларда безнинг мағиз қисми (буйрак усти таначалари) бирламчи буйраклар вентрал юзасида метамер жойлашган кагор таначалардан иборат.
Рептилияларда буйрак усти бези буйракнинг олдида жойлашади, қушлар ва сут-эмизувчиларда без буй­ракнинг олдинги юқори қутбига жойлашади. Буйрак усти безининг пўстлок қисми минералокортикоид (сув-туз алмашинувига қатнашувчи), глюкокортикоид, андроген, эстроген гормонларини синтезлайди. Буйрак усти безининг мия қисми ҳужайраларида адреналин ва норадреналин гормонлари ишлаб чиқарилади.
Ошкозон ости безидаги Лангерганс ороли инсулин ва глюкагон гормонларини синтезловчи эндокрин кисми хисобланади. Бу гормонлар углевод ва ёғ алмашинувида иштирок этади. Тўгарак оғизлиларда бу без аник шаклланмаган. Уларнинг ичаклари деворида айрим без бўлакчалари бўлиб, улар ошкозон ости бези деб юритилади. Баликлардаги ошкозон ости бези бўлакчалар (конгломератлар) шаклида ёғ клетчаткасида таркок жойлашган бўлади. Амфибияларда панкреатик эндокрин оролчалар яхлитланган, улар шу кисм учун хос бўлган хужайрадан тузилган. Рептилиялар ва кушларнинг ошкозон ости безида ва бета хужайралар аниқ кўринади. Сутемизувчиларда бу безнинг эндокрин кисми икки хил хужайрадан ташкил топган. Одамда бета типидаги инсулин ишлаб чикарувчи хужайралар сони кўп бўлади.


Шундай килиб, эндокрин системасининг эволюцияси нерв системаси билан боғлик бўлиб, эндокрин безлар тузилишининг мураккаблашуви, ихтисосланиши йўналишида борган.


Эндокри н системасининг фаолияти бузилиши билан юзага келадиган холатлар ва касалликлар:





Расм. Самотроп-ўсиш гармони бўйни ўсишига таъсир кўрсатади. Узун бўйли баскетболистларда одатда кўпроқ ишлаб чиқарилади(а). Кўп ишлаб чиқрилганда гигантизм(b), кам ишлаб чиқарилганда нанизм(b) кўзатилади.





Расм. Аддисон касаллиги Буйрак усти бези фаолиятини бузилиши

Расм. Буйракустибезигармонигиперсекрециясинатижасидаюзагакелганкасаллик – Кушингасиндроми(а); Тўртойданкейин(b) (даволашданcўнг);





Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish