Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet106/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Тугарак оғизлиларда мия қутиси бутунлай мембранали, олдинги қисм, сигментларга бўлинмаган, қисмларга эга эмас. Тоғайли балиқларни мия қутиси деярли тўлиқ тоғайдан иборат: олдинги, бирламчи сегментларга бўлинган ўрта ва орқа қисмларни ўз ичига олади. Суякли балиқлар ва бошқа умуртқалиларда мия қутиси, уни асос соҳасида(асосий, понасимон,ғалвирсимон) тоғайни суяклашиши жараёни ҳисобига ва уни юқори қисмида(тепа, пешона, бурун суяклари) қопловчи суякларни ҳосил бўлиши ҳисобига, суякли бўлиб боради.
Прогрессив эволюция жараёнидамия қутиси суяклари олигомеризацияни бошидан кечиради. Буни, мия қутисини кўп соҳалари суякка айланиб бўлгандан сўнгина бир бири билан чоклар ёрдамида бирикишидан билишимиз мумкин. Мия қутиси билан боғлиқ бўлган кўпгина аномалиялар бундан далолат беради. Бундай аномалиялар мияни нормал функциясига салбий таъсир кўрстмайди. Шунинг учун улар, инсон ўлимидан кейин тасадифан аниқланади.(расм)

Расм Одам мия қутиси билан боғлиқ аномалиялар: а-метопик чоклар ёрдамида бирикиш; б-энса қисмида қўшимча суякларга эга бўлган мия қутиси
Мия қутисини тепа суякларини бирикишидаги деффект туфайли, cranium bifidum деб номланадига аномалия кўзатилади. Бундай холда тўгилган чақалоқда ҳар доим бош мия чурраси кўзатилади.

4.2.1.3. Қўл – оёқ скелети
Хордалиларда жуфт бўлган ва жуфт бўлмаган ўсимталар ажралиб туради. Жуфт бўлмаган тана ўсимталари(орқа,дам,аналь сузгич қанотлар) бошсуксизларда, балиқларда ва кам даражада думли мафибияларда, асосий ҳаракатланиш аъзолари бўлиб ҳисобланади. Балиқларда кўкрак сузгич қаноти ва қорин сузгич қаноти сифатида дастлабки жуфт ҳаракатланиш аъзоси юзага келади ва улар кейинчалик қуруқликда яшайдиган тўрт оёқли умуртқалиларнинг жуфт оёқларига асос бўлиб хизмат қилади.
Бошскелетсизларни (балиқларни личинкаларида ҳам) қорин томонида, танасини икки ён томони бўйлаб, метаплевраль бўрмалар деб номланадиган тери бурмалари тортилган бўлади. Улар на скелет, на мускулларга эга бўлиб, пассив рол уйнайди, тана ҳолатини стабил ушлаб туради,қоринни таянч юзасини оширади ва сувли муҳитда ҳаракатланишини енгиллаштиради.
Эҳтимол,балиқларнинг фаол ҳаёт кечиришга ўтган қадимги аждодларида, бундай тери бурмаларида келиб чиқиши бўйича сомитлар билан боғланган ва шунинг учун метамер жойлашган мускул элементлари ва тоғай ёйлари пайдо бўлгандир.
Бундай бурмалар, ҳаракатлана олиш хусусиятига эга бўлиши билан, чуқур жойларда рул вазифасини ўташи мумкин. Аммо, тана холатини ўзгартириш учун, оғирлик марказидан энг узоқда бўлган, олдинги ва орқа қисмлари каттароқ аҳамиятга эга бўлади. Шунинг учун, уларнинг эволюцияси четки қисмларни интенсификацияси билан, марказий қисмларни эса кучсизланиб бориши билан борган.


Натижада, бурмаларни олдинги қисмларидан кўкрак сузгич қаноти, орқа қисмларидан эса –қорин сузгич қанотлари ривожланди.(Расм)
Тоғайли ёйларни асослари қўшилиши ҳисобига, елка ва чаноқ камарлари юзага келди. Уларнинг дистал қисмлари қўл-оёқни эркин суякларига дифференцирланди.
Балиқларнинг жуфт кўкрак ва қорин сузгич қанотлари ҳаракат аъзоларидир. Жуфт сузгич қанотлари филогенетик жиҳатидан янги бўлган тузилмалардир. Кўқрак сузгич қанотлари елка камари орқали умуртқа поғонасига, қорин сузгич қанотлари эса чаноқ камарига бирикади. Аксарият кўпчилик балиқлар сузгичи уларда таянч вазифасини эмас, балки ҳаракат вазифасини бажаради.сузиш вақтида йўналишни ўзгартириш учун хизмат қилади.Лекин панжа қанотли балиқлардаги сузгич таянч вазифасини ҳам ўтайди. Уларнинг жуфт сузгичларида елка, билак, панжа суяклари ривожланади. Эволюцион тараққиёт давомида қуруқликда яшовчи умуртқалиларнинг қўл-оёқ скелет суяклари умумий тузилишга эга бўлиб, муайян умумий ва хусусий ўзгаришларга учраган. Мана шу ўзгаришлар уларнинг қуруқликдаги хилма-хил шароитларга мослашишини таъминлайди.








Расм Панжа қанотли балиқни олдинги(кўкрак сузгич қаноти) скелет ва уни асос қисмини суклари(б), стегоцефални олдинги оёқ скелети(в): 1-елка суяги; 2-тирсак суяги; 3-билак суяги
Амфибияларнинг аждодлари бўлмиш панжа қанотли балиқлардаги сузгичлар таянч вазифасини ўтаган. Балиқлар эволюциясида сузгичларни ташкил этувчн суякчалар бирикиб яхлитлашади. Бунинг натижасида сузгич бирмунча ҳаракатчан бўғимлар ҳосил қилади ва уларнинг ҳаракат турлари мураккаблашади. Умуртқали ҳайвонларга хос бўлган беш панжалик, асосан панжа қанотли балиқлар сузгичидаги кўпчилик майда суякларни қўшилиб, яхлитланиб ва уларнинг ҳаракатчан бирлашишидан бошланади. Асосий ўзгариш скелетнинг дистал қисмида рўй берган. Қадимий умуртқалиларнинг тубан вакиллари 7 та панжали бўлганлар. Қуруқликка чиқиш муносабати билаи четки панжалар редукцияланган. Шу билан бирга қуруқликда яшовчиларда проксимал қисмидаги суяклар- елка, билак, суяклари узунлашади, дистал қисм суяклари калталашади. Замонавий амфибияларда бармоқлари сони бештага тенг ёки тўрттагача бўлган олигомеризацияси содир бўлмоқда.
Эволюция давомида оёқларни жойлашиши ҳам ўзгариб борган. Агарда балиқларда кўкрак сузги қанотлари, биринчи умуртқа чегарасида жойлашиб, ён томонган йўналган бўлса, қуруқликда яшовчи умуртқалиларда атроф муҳитга мослаша бориши туфайли, бўйин ва бош пайдо бўлиб, уни ҳаракатчанлиги ошиб борган. Рептилияларнинг оёқлари худди амфибияларникидек беш бармоқли типда тузилган, лекин баъзи вакилларда, масалан илонларда оёқлар редукцияланиб кетган, қушларнинг олдинги оёқлари учишга мослашган қанотларга айланган. Елка камарида умров суяги, учбурчаксимон узун курак суяги ва унинг олдида тумшуқсимон суяк жойлашган ҳар икки умров суяклари ёй ҳосил қилиб бирикади. қанотларининг скелетида барча умуртқалилар учун хос бўлган суяклар мавжуд. Бу эса қушлар қанотининг умуртқалиларнинг олдинги оёғига гомологик эканлигидан далолат беради. Орқа оёқ скелетида йирик катта болдир суяги ва кичик қолдиқ шаклидаги болдир суяги бор. Улар кафт олди ва кафт суяклари билан бирлашади

Расм. Кўруқликда яшовчи умуртқалиларни олдинги оёқ скелети: а-бақа; б-калтакесак; в-кўршапалак; г-кўрсичқон; д-кит; етимсоҳ; ж- одам; 1-елка суяги;2-билак суяги;3-кафт усти суяклари; 4-кафт суяклари; 5-бармоқ суяклари; 6-тирск суяги
Сут эмизувчиларнинг қўл-оёқ скелетининг тузилиши барча қуруқликда яшовчи умуртқалиларникига жуда ўхшаш, лекин, айрим вакилларида ташқи кўриниши ҳар хил. Бу уларнинг турли шароитга мослашганидандир. Масалан, кўрсичконларда қазувчи (ковловчи), отларда югурувчи, кўршапалакда учувчи, маймунларда чирмашувчи ва ниҳоят одамларга келиб, елка ва билак суяклари узунлашган, кафт олди суяклари калталашиб, сони хам камайган. Одамнинг қўли ўзига хос тузилган бўлиб, у мехнат қилиш аъзоси вазифасини ўтайди.
Одам эволюцион тараққиётнинг энг юқори босқичида турувчи, олий даражада ривожланган мавжудотдир. Зеро, мураккаб тузилган инсон танаси узоқ, давом этган тарихий тараққиёт (филогенезининг) маҳсулидир.Турли ҳайвон аъзоларининг бир-бирига солиштириб кўрилса одам гавдаси билан улар ўртасидаги ўхшашлик яққол кўзга ташланади, қиёсий жиҳатдан солиштириб чиқсак,уларнинг скелетлари, олдинги оёқларининг ўхшашлигини, гомологиясини пайқашимиз мумкин. Одам онтогенезини турли босқичларида рўй берадиган бузилишлар, атавистик характерга эга бўлган болаларни тўғилишига олиб келиши мумкин. Одамда учрайдиган туғма касалликлар ва майиб-мажрухликларнинг ярмидан ортиғи скелет аномалияларига (юнонча аномалиа - нотекис,нотўғри) тўғри келади. Улар эндоген, генетик ва экзоген омиллар таъсирида келиб чиқиши мумкин. Кўпинча бундай ўзгаришлар эмбрионнинг шаклланиши жараёнининг охирги босқичларида кузатилади. Бундай аномалияларга бармоқларнинг ривожланмай қолиши, полидактилия (бармоқларнинг 5 тадан ортиқ бўлиши), синдактилия (бармоқларнинг тўлиқ ёки қисман кўшилиб кетиши), брахидактилия (бармоқларнинг калта бўлиши)ни мисол килса бўлади. Қўл-оёқ аномалиларидан, купроқ ўчрайдигани бу полидактилия бўлиб, унинг бир қанча хиллари фарқланади. Қўшимча бармоқлар бош баромоқ ёнидан ёки энг кичик бармоқ ёнидан ўсиб чиққан бўлади. Бу аномалия аутосома доминант типда ирсийланади.






Расм Полидактилиянинг хар хил турлари


Юксак умуртқалиларнинг эмбриогенезида, фақатгина аждодлар оёқларини тузилиши рекапитуляцияланмай, ҳаттоки уларнин гетеротопия жараёни ҳам рекапитуляцияланади. Одамда қўллари 3-4 бўйин умуртқалари чегарасида ривожланади, оёқлар эса, бел умуртқалари чегарасида. Шунга яраша қўл оёқлар, орқа миянинг шу қисмларидаги сегментлар орқали инервацияланади. Оёқларни гетеротопияси бўйин, бел ва думғаза нерв тугунларини шаклланиши билан бирга боради, уларни нервлари бир томондан, шаклланиш вақтила орқа миянинг қайси сегметидан ўсиб чиққан бўлсалар, ўша қисм билан боғланган бўладилар, бошқа томондан янги жойга кўчиб ўтган оёқлар билан боғланган бўладилар. Елка камарини гетеротопиясини бузилиши натижасида Шпренгел касаллиги деб номланадиган аномалия юзага келиши мумкин.





Расм. Шпренгел касаллиги.


Бундай касалликда елкакамари бир томонда томонда
ёки иккала томонда нормал ҳолатга нисбатан бир неча
сантиметр баланд бўлади. Бундай аномалия, кўраклар
деформацияси, қовурғалар аномалияси ва бошқа
деффектлар билан бирга борганлиги учун, бундай
холатни юзага келиши механизми - фақат муртак
структураларини жойини ўзгариши бўлмай, бунда
морфогенетик корреляцияни бўзилиши ҳам борган.

Солиштирма анатомия турли организмлар тузилишидаги умумийлик ва фарқлар даражасини аниқлайди. Организмларнинг қариндошлиги қанча якин бўлса, уларнинг тузилиши шунчалик ўхшаш бўлади. Шунинг учун битта систематик гуруҳга кирувчи одам ва унга яқин турган бошқа синф вакиллари ни таянч ҳаракат системасини аъзоларини қиёсий анатомик солиштириб чиқсак уларнинг кўпчилиги гомологик эканлигини кўришимиз мумкин.


Антропогенез жараёнида одам скелети билан ўзига хос шундай ўзгаришлар юзага келдики, бундай ўзгаришлар фақат одамларга хос бўлиб, бу уларнинг турт оёқлаб юришдан, тик юришга ўтиши билан боғлиқдир. Одамларда анаболия ва девиация характерика эга бўлган қўйидаги ўзгаришлар юзага келди:
- оёқларида рўй берган ўзгариш-бош бармоғини бошқа бармоқларга қарши қўя олиш хусусиятини йўқолиши, нарсаларни маҳкам ушлаб олиш хусусиятини йўқолиши ва юриш вақтида амортизация бўлиб хизмат қиладиган, оёқ кафт юзасида гумбазни ҳосил бўлди; - умуртқа поғонасини ўзгариши- S – cимон эгилмаларни пайдо бўлиши, вертикал ҳолатда тўришни ва пластик ҳаракатланишни таъминлади;
- мия қўтисини ўзгариши-юз қисмини кичрайиши ва мия қисмини катталашиши, катта энса тешигини олдинга силжишига, сўрғичсимон ўсимтани катталашишига ва бўйин мусукллари бирикадиган энса рельефини силлиқланишига олиб келди;
- олдинги оёқларини дифференциацияси, қўлни муҳим ишларни бажарадиган меҳнат аъзосига айланишига олиб келди. Одамни тана массасини 7% дан 9% гача бўлгани қўлга, оёқларига эса 32-38 % и, одамсимон маймунларда эса олдинги оёқларига 14-16 %, орқа оёқларига 18 % игина тўғри келади;
-маъноли нутқни ривожланиши, пастки жағида иягини бўртиб чиқишига олиб келди.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish