Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet200/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Одам бургаси. Одамда одам бургасипаразитлик қилади (Pulexirritans). Урғочисини катталиги 3-4 мм бўлади. Одам бургаси уй ҳайвонларининг танасида ҳам яшаши мумкин. Бургалар иссиқ қонга ўч бўлиб, ўлган хайвоннинг созуб бораётган танасини ташлаб, янги хўжайин ахтаради.
Бургалар ўлат (чума) ва туляремия кўзғатувчиларини тарқатади. Ўлат касаллиги табиий манбали, факультатив трансмиссив касалликлар гуруҳига киради. Бу касаллик билан оғриган бемор 3—4 кунда ўлиши мумкин. Ўлат одамга қуйидаги йўллар орқали юқиши мумкин; 1) бургалар орқали — бемор қони билан озуқланган бурга, қон билан бирга ўлат чақирувчиларни (ўлат таеқчаларини) олиб кетади.
Расм Одам бургаси
Бурганинг ошқозон ва ичагида ўлат таёқчалари интенсив (жуда тез) кўпаяди. Бактерияларни сони шу қадар кўпайиб, кетадики, натижада бурганинг ошқозонини тўлдириб қўяди ва ҳашаротни нормал озуқланишига тўсқинлик қиладиган ўлат тиқинини ҳосил қилади. Зарарланган бурга қон сўрганда овқат ошқозонига бора олмасдан қайтиб тушади, яъни бурга «қусади». Ана- шу пайтда ўлат таёқчалари ҳам «қусган» жойига тушиб, одамни зарарлайди. Лекин, бургалар, «ўлат тиқини» ҳосил қилмаса ҳам, касалликни юқтириши мумкин. Чунки, ўлат бактериклари бургаларнинг ахлатида ҳам бўлишн мумкин. Бургалар қон сўраётганда ахлатни чиқазиб туради. Чаққан жойларни кашлаганда, тирналган тери орқали, яъни контамина­ция йўли билан одамга ўлат юқиши мумкин; 2) механик йўл билан, масалан, бемор билан яқин алоқада бўлганда, беморнинг чиқиндилари, буюмлари орқали ва ҳатто ҳаво- томчи орқали ҳам ўлат касаллиги юқиши мумкин.
ИККИ ҚАНОТЛИЛАР ТУРКАМИ (DIPTERA)

Икки қанотлилар туркуми энг кўп тарқалган туркумлардан бири бўлиб, ҳашаротлариинг 80.000 турини ўз ичига олади. Танаси уч бўлимдан тузилган. Бошининг катта қисмини сезги аъзолари эгаллаган бўлиб, унда йирик фасеткали кўзлари, бир жуфт узун ёки калта мўйловлари, пайпаслагичлари ва oғиз аппарати жойлашган. Оғиз аппарати ялаб сўрувчи ёки санчиб сўрувчи типда бўлади. Кўкрак қисмида уч жуфт оёқлари ва ўрта кўкракка бириккан бир жуфт қанотлари бўлиб, туркумнинг ўзига хос белгилардан биридир. Кейинги кўкрак сегментида гурзисимон жиззилагич ўсимталари кўринишидаги иккинчи жуфт қанотлари-нинг рудименти бор. Буларда ҳашаротнинг учишини таъминлайдиган сезги аъзолари жойлашган. Баъзи ҳашаротларда жиззилагич ўсимталари овоз чиқарувчи аъзога айлангаи. +орин қисми 5—9 сегментдан ташкил топган бўлиб, икки ёнидан стигмалари кўриниб туради. Танасининг усти ва оёқ ўсимталари қалин таъсирчан хитинли тукчалар билан қопланган. Калта муйлов ва оёқ учидаги тукчалар пашшаларда таъм билишига ҳам хизмат қилади.


Икки қанотлилар тўлиқ метаморфоз йўли билан ривожланади. Личинкалари оеқсиз, лекин айрим вакилларида тана ўсимталари бўлиб, улар оёқ вазифасини бажаради. Личинкалар бақувват жағлар билан қуролланган бўлиб, чириётган органик моддалар ва ўсимликлар илдизи билан озуқланади. Личинкалар бир неча марта туллаб, ғумбак даврига айланади. Одатда личинкалар охирги марта туллагандан кейин ҳам, ўзининг хитинли пўстлоғини ташламайди, қачонки пўстлоғининг тагида ғумбак ривожлангандан сўнгина ташлайди. Фақат пашшаларда бундай эмас, уларнинг личинкали хитинли пўстлоғини ташламайди, аксинча у қотиб колади ва «сохта пилла» - пупарий деб аталувчи ғумбакларнинг Кимоя пардасига айланади. Сохта пилланинг ичида ҳашаротлар вояга етади. Вояга етган пашшалар пупарийни тешиб, учиб кетади. Икки қанотлилар иккита кенжа туркумга бўлинади: 1) узун мўйловлилар, 2) калта муйловлилар. Узун мўйловлиларга чивинлар, искабтопарлар киради.
Чивинларнинг танаси узун ва ингичка бўлиб, бошида бир жуфт катта катакчали кўзи, узун мўйловлари ва оғизаппарати бўлади. Урғочиларининг мўйловлари калта, туклари кам, эркакларники эса узун ва қалин тук билан қопланган. Кўкрак қисмида бир жуфт ҳакикий қанотлари ва уларнинг остида бир жуфт жиззилагичлари бор.
Чивинлар хавода уруғланади. Уруғлангандан кейин тухумини ривожлантириш учун урғочи чивинлар қон сўради. қонсўриб тўйган чивин панароқ жойларга учиб бориб, то овқати ҳазм бўлгунича ва тухумлари етилгунича шу ерда ўтиради. Тухумлари етилгандан кейин урғочи чивин кўлмак сувларга учиб боради ва сув устига (юзасига) тухум қўяди. Тухум қўйиб бўлганидан кейин урғочи чивинларнинг бир қисми ўлади, қолганлари эса яна қон сўриб тухум қўйишга киришади. Мана шундай цикл бир неча марта кузатилади. Бунга гонотрофик цикл дейилади. Чивинлар тўлиқ метаморфоз йўли билан ривожланади. Тухумдан энди чиққан личинкаларда танасининг бош, кўкрак ва қорин қисмлари кескин ажралиб туради. Боши жуда ҳаракатчан бўлади. Бошида катта мўйлови ва оғиз аппарати, ён томонида мураккаб кўзлари бўлиб, боши жуда кўп тукчалар билан қопланган. Кўкраги бир-бири билан туташган 3 бўғимдан тузилган бўлиб, гавдасининг энг кенг қисми ҳисобланади.
Кўкрагининг ён томонида узун жуда кўп қаттиқ туклари бор. Қорни 10 бўғимдан иборат бўлиб, танасининг энг узун қисми ҳисобланади ва орқа томонга борган сари тораяди. Корнининг энг охирги буғимида бир тутам дағал туклари бўлади. Чивинларнинг личинкаси сув юзасида яшаб, сувдаги майда микроорганизмлар билан озуқланади, ҳаво атмосферасидан нафас олади. Нафас олиш аъзолари трахеялардир. Личинка сувда тўртта даврни ўтайди. Тўртинчи личинка даври туллаб, ғумбакка айланади. Ғумбакнииг ташқи кўриниши вергулга ўхшайди. Олдинги йўғонроқ қисми имагода ҳосил бўладиган чивиннинг бош ва кўкрагига тўғри келади. Ғумбакнинг қорни олдинги йўғон қисмининг остки томонига эгилган. У серҳаракат бўлиб, бир жуфт тиниқ дум сузгичи билан тугайди. /умбакнинг йўғонлашган бўлимининг устки томонида нафас олиш найлари жойлашган бўлиб, булар ёрдамида у сув юзасининг парда қаватига ёпишиб олади. +улай шароитда чивинлар 15 кунда ривожланади. Чивинлар гурухининг бир қанча оиласи бўлиб, тиббиётда аҳамиятга эга бўлгани Culicidae лар оиласидир. Оила 2000 турни ўз ичига олади, буларнинг кўпчилиги облигат гематофаглардир. Мамлакатимиз худудида кенг тарқалган Anopheles, Culex ва Aedes авлодларига кирадиган турлардир. Anopheles авлодига кирадиганларни безгак чивинлари дейилади, чунки шу авлодга кирадиган ҳамма турлар безгак касаллигини тарқатади. Culex авлодига кирадиганларии —оддий чивинлар дейилади. Безгак чивинларни типик вакили Anophelesmaculopennisҳисобланади. Бу чивин безгак касаллигини қўзғатувчиларини ўзига хос тарқатувчисидир.
Морфологик тузилиши. Тана тузилиши ҳамма чивинларга хос. Урғочиси қон билан озуқланадиган бўлгани учун унинг оғизаппарати санчиб суришга мослашган, эркаклари эса ўсимлик шираси билан озуқланади, буларнинг оғизаппа­рати сўрувчи типда. Урғочиларининг оғиз аппаратини асоси узун хартумча кўринишида ўсиб чиққан пастки лабдан иборат. Хартумчанинг ичида узун игналар шаклида тузилган бир жуфт юқори жағлар, бир жуфт пастки жағлар, найсимон тоқ юқори лаб ва тил жойлашган. Оғизаппаратини ҳосил қилган ҳамма қисмларни фақат чивин чаққандагина кўриш мумкин, бошқа вақтда улар хартумчада жойлашган бўлади. Хартумчанинг икки ёнида пастки жағ пайпаслагичлари бор. Пайпаслагичларнинг узунлигига қараб безгак чивинни осон ажратиб олса бўлади. Безгак чивинининг урғочисининг ҳамда эркагини пастки жағи пайпаслагичлари хартумчага тенг, лекин эркакларида пайпаслагичларнинг учи кенгайган бўлади ва бундан ташқари, эркагининг мўйловлари урғочиларникига нисбатан сертукдир.
Унинг ўрта кўкрак сегментида тук қўнғир доғи бор бир жуфт тиниқ қанотлари жойлашган. +орнининг охирида жинсий ўсимталар бўлиб, урғочисида бир жуфт дўмбоқлар кўринишида, эркагида эса мураккаб қўшилиш— копулятив аппарат бўлади. Чивинлар ҳар хил сув ҳавзалари яқинидаги ахоли яшайдиган ерларда яшайди. Кундуз кунлари улар коронғи бурчакларга тиқилиб, қимирламай ётади. +ош қорая бошлаши билан овқат ахтариб кетади, Овқатни хидидан билиб топади. Ўсимлик ширалари, сут, қанд эритмаси ва шунга ўхшаш суюқликлар билан озуқланади. Урғочилари оталангандан кейин қон сўра бошлайди, чунки қонсиз уларнинг танасида тухумлар ривожланмайди. Урғочи чивинлар одам ва ҳар хил сутзмизувчиларнинг қонини сўради. Улар тўпланиб турган ҳайвонларни 3 км наридан туриб сезади. Урғочи чивин бир минутдан икки минутгача қон сўради, сўнг қоронғироқ жойга учиб кетади. Уша жойда 2 - 12 кеча-кундуз туриб, овқатни ҳазм қилади. Ана шу вақтда буларни аҳоли яшайдиган ерлардан ва молхоналардан топиш мумкин. Урғочи чивин бахор ва езда қон сўргандан кейин танасида тухумлар ривожланади. Кузда сўрилган қон танада ёғ ҳосил бўлишига сарфланади, шунииг учун тухумлар ривожланмайди. Бу эса урғочи чивинга қишдан чиқишига ёрдам беради. Кишни карахт холда ўтказади. Безгак чивини совуққа чидамли бўлади. Улар қишлаш учун ёруғлик тушмайдиган, ҳаво ўтиб турмайдиган ертула, омборхона ва молхоналарга кириб олади, кунлар исигач улар қишлов жойларидан чиқиб, овқат ахтариб, учиб кетади.
Урғочи чивинлар тухуми етилгандан кейик сув ҳавзаларига учиб бориб, тухумларини сув юзасига кўяди. Тухум кўйиб бўлганидан кейин овқат қидириб, учиб кетади, қон сўриб ва яна тухум қўяди. Мана шундай ҳолат бир неча марта кузатилади. Илиқ иқлим шароитида Anopheles чивинида бу ҳолат 7 - 10 марта кузатилади.
Безгак чивини бошқа чивинлардан фарқ қилиб, тухумини бир-бирига ёпиштирмасдан, тарқоқ ҳолда қўяди. Тухумларида ҳаво камералари бўлиб, сув юзасида қалқиб туради. 2—14 кунда тухумлардан личинкалар чиқади. Anopheles личинкаларининг танаси сув юзасига параллел жойлашади, чунки трахеясига очиладиган нафас тешикчалари қорин қисмининг охирги сегментларида жойлашган бўлади.
Личинкалар микроскопик организмлар билан овқатланиб, улар чекланган катталикдаги ҳар қандай заррачани ютиб юборади. Личинкалар тўрт марта туллаб, ғумбакларга айланади. /умбаклардаги нафас олиш найларининг шаклига қараб безгак чивинини осон фарқлаб олиш мумкин: буларнииг нафас олиш найлари конуссимон бўлиб, гўё карнайча кўринишида бўлади. /умбакдан имаго ривожланади. Тухум қўйишдан бошлаб имаго чиққунча сувда ўтадиган бутун ривожланиш даври ташқи мухитга қараб (асосан, ҳароратга) 14 - 30 кун давом этади.
Чивинларнинг бошқа турлари Culex авлодининг типик вакили Culexpipiensҳисобланади. Culex авлодига кирадиган чивинлар ҳам одамда учрайдиган трансмиссив касалликларнинг чақирувчи-ларини тарқатади, Японияда, Корея ярим оролида ва Шимолий Хитойда, Узоқ Шарқда Culex чивинлари оғир вирус касаллиги — япон энцефалитини тарқатади. Aedes авлодига кирадиган чи­винлар сариқ иситма деган оғир тропик касаллик қўзғатувчиларини тарқатишида иштирок этади. Уларнинг тузилиши ва ривожла-ниши безгак чивинларига ўхшайди, лекин айрим белгилари билан фарқ қилади: 1. Урғочи оддий чивинларнинг вояга етган даврида пастки жағ пайпаслагичлари калта бўлиб, хартумининг 1/3 қисмини эгаллайди, безгак чивинларида пастки жағ пайпаслагичлари хартумига тенг. Эркакларининг пастки жағ пайпаслагичлари оддий ва безгак чивинларида хартумига тенг, аммо оддий чивинларда охирги бўғими кенгаймаган бўлиб безгак чивинларидан фарқ қилади. Бундан ташқарии,эркакларининг мўйлаблари сертук бўлади. 2. Безгак чивинларининг оёғи танасидан икки баравар узунроқ бўлади, оддий чивинларда еса- 1,5 баравар, кўкрагининг ўрта бўғимида жойлашган бир жуфт қанотида қорамтир тўрта доғи бўлиб, бу доғлар зич жойлашган тангачалардан иборат. Оддий чивинларнинг қанотида доғлари бўлмайди. 3. Безгак чивинлари қўниб турганда қорин қисмини кўтариб, бурчак ҳосил қилиб туради, оддий бўлса, паралел ҳолда қўнади. Одатда безгак чивинлари тухумларини ўзлари ривожланиб чиққан, кислородга бой, тоза сув ҳавзаларига ( кўллар, ҳовузлар ва кичкина дарёлар қўлтиғига) қўяди, оддий чивинлар учун бундай шароитнинг аҳамияти йўқ, сув бўлса етарли, ҳатто ёмғирдан қолган кўлмакларга, суви бор идишларга ҳам тухумлароини қўйиши мумкин. 5. Culex чивинларининг тухумида ҳаво камераси бўлмайди, шунинг учун у тухумини бир-бирига тик айлана ўқи бўйича ёпишган ҳолда қўяди. Натижада қайиқчага ўхшаш 200-400 тадан бўлган тухумлар тўпламини ҳосил қилади. Бундай ҳолда тухумлар чўкиб кетмайди. Aedes чивинлари эса тухумини сувга эмас, сувли, зах жойлардаги субстрактларга қўяди. Одатда уларнинг ривожланиши деярли қуриб қолаётган сув ҳавзаларида кузатилади. Тухум ичида ривожланган личинкалар бир йилгача сақланиши мумкин, сув теккандан кейин улар ташқарига чиқади ва ривожланади. 6. Безгак тарқатмайдиган чивинларнииг личинкалари сув юзасига нисбатан бурчак ҳосил қилиб сузади, чунки нафас тешикчалари қорни кисмидан ҳосил бўлган тана ўсимтасида — сифонда жойлашган бўлади. Шу сабабдан личинкалар сувнннг устки парда қаватига сифони билан ёпишади, гавдаси пастга осилиб туради.

Расм Безгак ва оддий чивинларнинг ривожланиш босқичларидаги фарқлари

Безгак чивинининг личинкалари сув юзасида яшаб ва шу жойдаги майда заррачалар ва микроорганизмлар билан оддий чивинларнинг личинкалари эса, сув қатламидаги организмлар билан озуқланади. 7. Оддий чивиннинг ғумбакларидаги нафас олиш найи цилиндр шаклида бўлади, безгак чивинида эса, конус шаклидадир.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish