Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet197/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

ҲАШАРОТЛАР СИНФИ (INSECTA)

Ҳашаротлар синфига 33 та туркум киради. Шуларнинг энг муҳимлари қуйидагилардир:


I-гурух. Тўла бўлмаган метаморфоз билан ривожланадиган ҳашаротлар:
1. Tўғpи қанотлилар -Orthoptera
2. Сувараксимонлар -Blattoidea
3. Ниначилар -Ogonata
4. Битлар -Anoplura
II- гуруҳ. Тўла метаморфоз билан ривожланадиган хашаротлар:
1. Қаттиқ. қанотлилар туркуми ёки қўнғизлар -Coleoptera
2. Тангача қанотлилар ёки капалаклар - Lepidoptera
3. Парда қанотлилар -Heminoptera
4. Бургалар - Aphaniptera
5. Икки қанотлилар - Diptera


БИТЛАР ТУРКУМИ - ANOPLURA

Битлар фақат сутэмизувчилар синфи вакилларида паразитлик қилиб яшайдиган қон сурувчи эктопаразитлардир. Турларнинг сони 150 гача боради. Битларнинг танаси дорзо - вентрал томонига қараб яссиланган бўлиб, уч қисмдан ташкил топган: бош, кўкрак ва қорин қисмидан. Сегментлари қўшилиб кетган, бош қисмида ҳашаротнинг оғизаппарати, сезги органлари жойлашган. Кўзлари оддий, айримларида эса бўлмайди. Бир жуфт калта мўйловлари сезиш аъзолари вазифасини бажаради.


Оғиз аппарати санчиб сўрувчи типда тузилган: бир жуфт максиллалар, гипофаринкс ва пастки лаб узун нина шаклида бўлиб, хартумчанинг ичида жойлашган. Бит чаққанда ориз аъзолари хартумчадан ташқарига чиқиб, терини жарохатлайди ва қонни сўради. Сўлак безларининг махсулоти (ажратмаси) қон ивишига қаршилик кўрсатади.
Тананинг кўкрак қисми бир-бирига қўшилиб кетган учта сегментдан тузилган бўлиб, уч жуфт юриш оёқларига эга. Қанотлари бўлмайди. Оёклари тирноқлари билан тугайди.
Қорин қисми 10 та сегметдан ташкил топган бўлиб, ён қисми қонғир рангда. Қорин сегменларининг (учинчи сегментдан бошлаб то саккизинчи сегменгача) ҳар бирида бир жуфтдан нафас олиш тешиклари жойлашган бўлиб, улардан трахея найчалари бошланиб, бутун танаси бўйлаб тарқалган бўлади. Ҳашаротиинг жинсига қараб охирги қорин сегментининг цикли турлича бўлади. Урғочи бит қорнннинг охирида ўроққа ўхшаган бир жуфт ўсимтаси бўлади. Жинсий тешиги саккизинчи қорин сегментида жойлашган. Эркагининг охирги учта қорин сегментида хитинлашган йўл кўриниб туради, улар ўткир бурчакли бўлиб туташган. Хитин йўлнинг умумий учи-қорин қисмининг охирида, ташқарига очилади. Бу копулятив аъзонинг ёрдамчи қисмидир. Эркакларнинг жинсий тешиги тўққизиничи сегментда жойлашган. Демак, битларда жинсий диморфизм яққол кўринади. Уруғланиши ички, ривожланиши тўлиқ бўлмаган метаморфоз йўли билан боради. Тухумдан чиққан личинка уч марта туллайди, сўнг вояга етган даври — имагога айланади. Битларнинг тухумлари сиркалар дейилади.
Битлар туркумига учта оила киради:
1)Гемотопидалар оиласига (Haemotopidae) кўзи йўк, танаси тўкчалар билан қопланган, фақат қуруқликдаги сутэмизувчиларда (приматлардан ташқари) паразитлик қиладиган битлар киради. Фил, чўчқа, қорамол, қуён ва буғи битлари шулар жумласига киради;
2)Тиканли битлар оиласига (Echinophthiridae) фақат денгиз сутэмизувчиларида паразитлик қиладиган битлар киради.Уларнинг танаси тиканчаларга ўхшаган тукчалар билан қопланган бўлади. Масалан, тюленларда бурун тешикларининг олдида яшайдиган тюлен бити мазкур оилага киради:
3) Педикулалилар оиласигa (Pediculidae) фақат приматларда, одам ва одамсимон маймунларда паразитлик қиладиган битлар киради. Одамда битларнинг уч тури яшайди: бош бити, кийим бити ва ков бити.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish