Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


Вольфарт пашшаси (Wohlfahrtiamagnifica)



Download 56,4 Mb.
bet205/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Вольфарт пашшаси (Wohlfahrtiamagnifica). Вольфарт пашшасининг тиббиётдаги аҳамияти шундан иборатки, унинг личинкалари облигат паразитлар ҳисобланади. Вольфрат пашшаси мамлакатимизнинг ўрта ва жанубий қисмида учрайди. Вояга етган пашша қирларда, далаларда гуллар шираси билан озуқланиб яшайди, лекин личинкалари ривожланиш вақтида бўлажак ёш авлоднинг ривожланиши учун зарур бўлган хўжайинларини ахтара бошлайди. Оталанган урғочилари тухум эмас, балки 1мм катталикда тирик личинкалар туғади



Расм а- Вольфарт пашшаси б-вольфарт пашшасини одам кўзидаги личинкаси


(расм) Бир қўйишда личинкалар сони 120-160 тага боради. Личинкаларни ҳайвонларнинг терисига, кўзига, бурин ва қулоқларига қўяди. Личинкалар трик тўқималар билан озуқланиб, уларда йўллар очади ва тўқималарни суяккача еб боради. Личикаларнинг бутун танаси майда қаттиқ, орқага қайрилган тукчалар билан қопланган бўлиб, бош қисмида илмоқчалари жойлашган. Нафас олиш тешикчалари танасининг олдинги ва орқа қисмида жойлашган.Личинкатарнинг ўсиши ва ривожланиши ҳўжайиннинг тириктўқима-лари ҳисобига боради. Бунда улар 3 - 4 кун ичида личинка даврини бошидан кечиради. Ғумбакка айланишдан олдин личинкалар ерга тушади ва тупроқда ғумбакка айланади. Бутун тараққаёт даври 11 - 23 кун давом этади. Личинкалар тарқатган касаллик миаз деб аталади. Миаз оғир касаллик бўлиб,вақтида олди олинмаса беморнинг ўлимига сабаб бўлади.


Вольфарт пашаси имого даврида уй пашасидан каттароқ бўлиб, узунлиги 9-13 мм гача боради. Кўкрагининг юқори томонида узинасига кетган учта қорамтир йўл-йўл чизиқ жойлашган. Тухимсимон қорнида айрим-айрим жойлашган қора ялтироқ белгилар бўлиб, бу ўрта чизиқ ва юмалоқ ён доғлардан иборот. Бошида иккита йирик мураккаб кўзи ва уч бўғимли мўйловчаси,кўкрагида бир жуфт қаноти ҳамда жизиллагичи бор.


СЎНАЛАР
Сўналарнинг бир неча тури одамда яшаши мумкин. Ошқозон, тери ва бўшлиқ суналар шулар жумласига киради. Ошқозон сўналаридан энг кўп тарқалгани отда паразитлик қиладиган ошқозон сўнаси ҳисобланади Castrophilusintestinalis (расм,) — Вояга етган пашшада оғиз аппарати ривожланмаган бўлади, чунки улар озиқланмайди. Урғочи сўна тухумларини отларнинг жунларига қўяди. Тухумдан чиққан личинка терининг эпидермис қаватига кириб, ичида йўллар ҳосил қилади. Личинкалар яшаган жойлар қаттиқ қичийди, отлар қашланганда личинкаларни ютиб юборииш мумкин. Личинкаларнинг кейинги ривожланиши ошқо-зонда давом этади. Вояга етган личинкалар отларнинг ахлати билан ташқарига чиқади. Тупроқда личинкалар ғумбакка айланади. Ошқозон сўнасининг личинкаси чақирган миаз касаллиги шу отларга қараб турадиган одамда учраши ҳам мумкин. Бу ҳолда паразитлар кўпинча одам терисида яшайди, ошқозонга эса камдан-кам ҳолларда тушиши мумкин.




Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish