Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet204/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Ривожланиш даври. Пашшалар жуда тез ривожланади. Уруғланган урғочи пашшалар ҳаётининг 9-кунидан бошлаб тухум қўйишлари мумкин. Улар тухумини ҳожатхона ахлати, от, чўчқа гўнги, ахлат ўраларга, чириб бораётган органик моддаларга ва ошхона чиқиндиларига қўяди. Эмбрионал ривожланиши 8 соатдан 4 кунгача давом этади. Тухумдан чиққан личинка чувалчангсимон бўлиб, чириётган органик моддалар билан озуқланади. Личинка учта ривожланиш даврини ўтайди. Биринчи ривожланиш давридаги личинка 2 мм узунликда бўлиб, таниш оқ рангда бўлади. Унинг бош томони ингичка, дум томони эса бирмунча йўғонбўлиб, қия килиб кесилганга ўхшаб тугайди. Танаси 13 сегментдан ташкил топтан бўлиб, олдинги қисмида ҳалқумгача давом этадиган оғиз тешиги жойлашган. Мана шу кисм илмоқчалар билан қуролланган хитин скелети билан қопланган. Личинкалар илмоқчалар ёрдами­да озуқани майдалайди ва субстратларга таяниб ҳаракатланади. Орка сегментлардаги тукчалар билан қопланган тана ўсиқлари ҳам личинкаларнинг ҳаракатланишида хизмат қилади. Танасининг охирги сегментида бир жуфт нафас тешикчалари жойлашган. Учинчи даврдаги личинка capғиш рангда бўлиб, танасининг узунлиги 12 - 13 мм гача боради. Личинкалар иссиқсевар бўлиб,чириётган моддаларнинг ички қатламларида яшайди. Бу ерда ҳарорат ташқи мухитга нисбатан баландроқ бўлади. Масалан, от гўнгининг ўрта қаватида ҳарорат 70 - 80°С гача боради. Уй пашшасининг личинкалари табиий ҳароитда 40 - 60°С ҳароратда кўп учрайди.


Расм Ўй пашшасининг тараққиёт цикли

Агарда ташқи муҳит совуқрок бўлса, бу ҳолда личинкалар ахлатнинг ички қисмига ўтади. Личинкалар қулай шароитда жуда тез ривожланади, 3 кун ичида улар учта личинка даврини ўташи мумкин. Личинкаларни ривожланиши фақат ҳароратга боғлиқ бўлмай, кислород билан ҳам таъминланиб туришлари зарур, кислородсиз шароитда тез ўлади. Ривож­ланиш учун ёруғлик шарт эмас, аксинча улар ёруғликдан қочади, шу сабабдан личинкалар ахлатнинг юқори қатламида яшамайди. Баъзи вақтларда личинкалар факультатив паразитлар бўлиб қолиши мумкин. Озуқа ёки сув билан ютиб юборилган уй пашшаларининг личинкалари ичак миазларига сабабчи бўлади. Бу ҳолда улар ичак эпителиялари билан озуқланади. Личинкалар ғумбакка айланишидан олдин яшаётган жойларидан совуқроқ ва қуруқроқ, жойларга миграция қилади. Айрим пайтларда уй пашшасининг ғумбакларини ахлат ўралардан 0,5 м узоқликда, хатто 50 - 60 см чуқурликда учратиш мумкин. Асосан улар қаерда қулай шароит бўлса ўша ерда ғумбак ҳосил қилаверади. Ғумбак ҳосил бўлиши учун қулай ҳарорат 25QC дан юқори бўлмаслиги керак, шунда 3 - 4 кун ичида ғумбак ривожланади. Ғумбак қуйидагича ривожланади. Личинканинг учинчи даврида танасидан ажралиб чиқадиган хитин қоплағич қаттиқлашиб, сохта пилла пупарий ҳосил қилади. Шу пупарий ичида ғумбак ривожланади. Ғумбак харакатсиз бўлиб, имаго даврига ўтади. Тухум қўйишдан бошлаб, имаго чиққунча ўтадиган ривожланиш даври ўрта ҳисобда 10 - 25 кун давом этади (-расм).


Пашшаларга қарши кураш: 1) пашша кўпаядиган жойлардаги личинкаларни тўлиқ йўқотиш, кир ўралари, ҳожатхоналар ва ахлатхоналарни тез-тез тозалаб туришдан иборат. Қуруқ дезинфекцияловчи моддалар билан зарарсизлантириш лозим. Очиқ типдаги ҳожатхоналарда ахлат устига сўндирилмаган оҳак ёки хлорли оҳак сепиб туриш зapyp; 2) қанот чиқарган пашшаларни қириш. Бунинг учун биноларга инсектицидлар билан ишлов берилади, пашшаларни ёпишқоқ коғоз ва пашша туткичлар билан тутилади. Жамоат овқатланадиган корхоналарда, озиқ-овқат омборларида, касалхона ва ётоқхоналарда пашшани батамом қириб ташлаш зарур; 3)бино ва озиқ-овқат маҳсулотларини пашшадан сақлаш керак. Ёз вақтларида деразаларга дока, сим тўр тутилади,овқатларни, идишларни устини ёпиб қуйиш лозим.




  1. - Ўй пашшаси(комнатная)

  2. - Кўк гўшт пашшаси(Синяя мясная)

  3. - Яшил улаксахўр пашшаси(Зелёная падальная)

  4. - Кўл ранг гўшт пашшаси(Серая мясная)


Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish