Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet201/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Чивинларга қарши курашиш, чивинларни йўқотиш чоралари, чивинлар ҳаёт циклининг барча даврларида амалга оширилади. +анот чиқарган чивинлар ёз пайтларида кундузи қўниб турадиган жойларда, қиш пайтида қишлаш жойларида ҳар хил инсектицидлар ёрдамида йўқотилади.
Личинкалари ва ғумбакларига қарши курашиш учун сув ҳавзалари текширилади. Anopheles личинкалари шўр, кислороди кам, соя сув ҳавзаларида яшамайдн. Суви тез оқиб турадиган дарё ва анҳорларда ҳам личинкалари учрамайди. Чивинларнинг личинкаларига қарши курашишда хўжалик мақсадлари учун кераксиз бўлган кичикроқ сув ҳавзалари тупроқ билан кўмиб ташланади. Балиқ кўпайтирилмайдиган ва xўжалик мақсадлари учун ишлатилмайдиган сув ҳавзаларига захарли кимёвий модда-лар солинади, нефтланади. Нефть сув бетига ниҳоятда юпқа парда кўринишида ёйилиб личинкалар ва ғумбакларнинг нафас тешикларини бекитиб қўяди, шу сабабдан улар ўлади. Кимёвий моддаларнинг заррачаларининг катталиги личинкалар озуқланадиган микрооргаиизмлардан кичик бўлиши керак, шундагина улар кимёвий моддаларни ютади. Ҳозирда курашнинг биологик усули ривожланиб бормоқда. Личинкалар ва ғумбаклари бор сув ҳавзаларида шулар билан озуқланадиган гамбузия балиғини кўпайтириш яхши натижа беради. Шолипояларда бўлиб-бўлиб cyғориш, яъни қисқа вақт сувни чиқариб ташлаш йўли билан паразитларни йўқотиш мумкин.


ИСКАБТОПАРЛАР ЁКИ ИСКАБТОПАР ЧИВИНЛАР

Искабтопар чивинлардан тиббиётда Phlebotomuspappatasilтури катта аҳамиятга эга, чунки тери ва висцерал лейшмониозни ҳамда паппатачи иситмаси деган оғир касалликларнинг ўзига хос ташувчисидир.


Морфологик тузилиши. Искабтопарлар узун мўйловли икки қанотлиларнинг майда вакилларидир. Искабтопарлар кемирувчи ҳайвонлар ва бошқа сутэмизувчилар, калтакесаклар ва тошбақаларнинг инларида, қушларнинг уяларида, молхоналарда, аҳоли турар жойларида яшайди. Яшаш жойи Европанпнг жануби, Ўрта ва Жанубий Осиё, ҳамда Шимолий Африкадир.

Расм Искабтопарнинг кўпайиш босқичлари

Искабто­парлар облигат қон сўрувчи ҳашаротлар бўлиб одатда одамларга, ҳайвонларга кечалари иссиқ ва дим пайтларда ҳужум қилади. Қонни фақат урғочилари сўради. Capғиш рангли, танасининг узунлиги 2—2,5 мм бўлгани учун пашшахона ичига ҳам кира олади. Тана тузилиши чнвинларга хос бўлиб, улардан жуда узун мўйловлари бўлиши ва қалин, қаттиқ, узун туклар билан қопланиши билан ажралиб туради. Бошида мураккаб кўзлари, мўйлов ва оғиз аппарати жойлашган. Оғизаппарати санчиб-сўрувчи типда бўлиб, бир жуфт пастки ва юқори жағлар ва битта тилдан иборат. Булар санчувчи аппаратни ташкил қилади. Хартуми пастки лабдан тузилган бўлиб, ўртаси тарновсимон тузилган бўлади. Тарновчада санчувчи аппарат хартуми ва тили, тилнинг ичида сўлак безининг найи жойлашган. Озуқани хартуми ёрдамида сўради. Хартумининг икки ён томонида пастки жағ пайпаслагичлари бор. Искабтопарлар кўкрак қисмининг уст томони қавариқли бўлиб, бир-биридан аниқ ажралмаган учта сегментдан ташкил топган. Оёқлари узун ва ингичка айниқса охирги жуфти энг узун бўлади. Ўрта кўкрак сегментида жуфт қанотлари жойлашган. Иккинчи жуфт қаноти рудиментар бўлиб — жизиллагичларидир. Оёқлари ва қанотлари бутун танаси сингари тукчалар билан қопланган. Искабтопар чивинининг қорин қисми бир-биридан аниқ ажралиб турган саккизта сегментдан иборат. Эркак ҳашарот қорнининг охирида мураккаб копулятив аппарати жойлашган. Оталанган урғочилари тухум қўйишдан олдин албатта қон сўриши керак, кейингина тухумлари ривожланади. Искабтопарлар овқат излаб 1,5 км дан кўпроқ йўл босади. Тухумларни қоронғи, органик моддаларга бой, зах, ерларга қўяди. Бир қўйишда урғочилари 50—70 тага яқин тухум қўяди. Искабтопарлар баҳор, ёз ойларида бир неча марта гонотрофик циклни ўташи мумкин. Улар бошқа чивинлар каби тўлиқ метаморфоз йўли билан ривожланади. Тухумдан чиққан личинка чувалчангсимон бўлиб, танаси 12 сегментдан ташкил топган бўлади. Личинкалар чирий бошлаган органик моддалар билан озуқланади ва тўрт марта туллайди. Тўртинчи марта туллашдан кейин ғумбакка айланади. /умбакдан вояга етган ҳашарот чиқади. Тухум қўйишдан то вояга етгунча қулай шароитда 46 кун етади, ноқулай шароитда ривожланиш муддати жуда чўзилиб кетиши мумкин.





Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish