Касалликнинг олдини олиш: . Каналарнинг чақишидан ўзини сақлашдан иборат. Бунинг учун тайга ҳудудларига борилганда каналардан сақлайдиган узун этик, комбинизон кийиб енг учларига резина тасма Билан маҳкам боғланади. Бўйинга каналарни чўчитадиган суртмалар суркалади. Е. Н. Павловский тавсия қилган махсус моддалар шимдирилган тўрлардан фойдаланиш ҳам яхши натижа беради.
Оила (Argasidae) аргас каналари. Агас каналариннг танаси узунчоқ овал шаклда бўлиб, кулранг ёки жигарранг тусда бўлади. Танасини қоплаган тери чўзилувчан бўлади.
Морфологик тузилиши. Тана тузилиши жихатдан иксод каналарига Ўхшаш бўлиб, фақат баъзи бир белгилари билан фарқ қилади. Биринчидан; аргас каналарида «бошча» ёки хартуми танасининг олдинги қисмида, лекин вентрал томонида жойлашади, шунинг учун тананинг орқа томонидан кўринмайди. Иккинчидан, аргас каналарининг эркаги ва урғочисининг танаси бутунлай хитин қалқон билан қонланган бўлади. Бундан ташқари, биринчи ва иккинчи жуфт юриш оёклари асосида, қорин томонида коксал безларининг ташқарига очиладиган тешиклари бўлади. Иксод каналаридан фарқли равишда унда коксал безларининг бўлиши, кўпчилигида кузлар бўлмайди.
Аргас каналари ёпиқ биотопларда: ёввойи сутэмизувчилар, қушлар ва кемирувчиларнинг инларида, ғорларда, молхона ва отхоналарда, пахса деворларнинг ёриғида ва шунга ўхшаш жойларда ҳаёт кечиради.
Инларига кирган ҳайвонлар уларнинг хўжайинлари бўлиб хизмат қилади. Шу сабабдан аргас каналарида бир канча мосламалар ҳосил бўлган.
1. Каналар ҳар хил ҳайвонларда рептилиялардаи тортиб то одамгача (полифагия) қон сўриши мумкин.
2. Қонсўриш жараёни иксод каналарига нисбатан жуда тез (бир неча дақиқадан то 2 - 3 соатгача) ўтади. Улар 30 дақиқа. давомида бемалол қорнини тўйдириши мумкин, чунки хужайини инида бўлган даврда кана қон сўриб, улгуриши керак, акс холда ҳужайини билан ташкарига чиққудек бўлса, ташқи мухит унга ҳалокатли таъсир этиши мумкин.
3. Шундай тез озиқланиш жараёнида каналар кўп қон сўролмайди, бунга сабабуларнинг бутун танаси хитинли қалқон билан қопланганлигидадир (хитинли дорсал қалқони ҳам бунга йўл қуймайди). Вояга етган урғочи кана бир неча марта қон сўради ва бир неча марта тухум қўяди. Тухумларнинг умумий сони 1000 гача боради.
Аргас каналари 20 - 25 йил умр кўради. Хўжайинлари бўлмаса 15 -17 йил овқатсиз яшай олади. Ривожланиш жараёнида эркаклари - личинка ва учта нимфа даврини, урғочилари эса личинка ва 4 - 5 та нимфа даврини ўтайди. Каналарнинг ҳар бир даври турли хайвонларда паразитлик қилиши мумкин, аргас каналари кўп ҳужайинли паразит ҳисобланади.
Аргас каналари иккита авлодга ажралган: 1) Argas каналари; 2) Ornithodorus каналари;
Do'stlaringiz bilan baham: |