Parasitiformes — паразитоформ каналар ва Acariformes акариформ каналари. Акариформ каналар бир нечта кенжа туркумларга бўлинган, Sarcoptiformes (саркоптиформ каналар) кенжа туркумидан Sarcoptesscabiei оиласини типик вакили бўлмиш қичима ёки қўтир канаси Sarcoptesscabiei тиббиётда катта аҳамиятга эга.
Қичима канаси одамда қичима ёки қўтир касаллигини чақиради.
Морфологик тузилиши. Бу каналар жуда кичкина бўлиб, урғочи кана танасининг узунлиги 450 - 400 мкм (0,4 мм), эркагиники эса 250 - 300 мкм (0,2 - 0,3 мм) бўлиб, овал шаклда бўладн. Ранги оч хира, хитини кўпроқ бўлган жойлари сариқроқдир. қичима канасининг танаси бош-кўкрак ва қорин қисмига бўлинади. Бош-кўкрак қисмида «бошчаси» жойлашган бўлиб у хелицералар ва педипальпалардан ташкил топган. Кўзлари бўлмайдц. Вояга етган каналарда тўрт жуфт олти бўғимли оёғи бўлиб, буларнинг биринчи икки жуфти тананинг олдинги ён томонида жойлашган., шунинг учун у кананинг қорин томонидан ҳам, орқа томонидан ҳам яхши кўринади. олган икки жуфт оёғи еса бош-кўкрагининг қорин томонида, танасининг ўртасидан бир оз орқароқдажойлашган. Оёқлари калта ва йўғон, учида сўрғичлари бўлади.
Расм қўтир канаси Sarcoptesscabiei
Танасида, айниқса орқа томонида жуда кўп миқдорда ҳар хил ўсимталари ва тиканаклари бўлади. қичима канаси терига тушгандан кейин оғизаппарати ва оёқлари ёрдамида эпидермис қатламига ўрнашиб олади. Бу жараён жуда тез содир бўлади (2 -5 дақиқадан то 10 дақиқагача). Каналар терида паразитлик қилиб, умрини охиригача эпидермисда яшайди. Улар эпидермиснинг шох, қатлами билан Мальпиги қатлами чегарасида ўрнашиб, тўқималар билан озуқланади ва терида ўзига йўл очади. Урғочи каналар бир кунда 2 - 3 мм йул очади, эркак каналар еса йул очмайди, урғочи каналар очган йўлдаи боради. Ташқаридан қараганда бу йуллар туғри ёки ёйсимон бўлиб, оқиш рангда кўринади. Йулларлииг охирида пуфакчалар - папулалар ҳосил бўлиб шу жойларда каналар ётади. Асосий йулдан ташқари қар 1 - 2 мм да урғочи кана тиккасига қараб ташқарига калта йўл очади, бу вентиляция тешикчаларидир. Мана шу йулларига ҳар кўпи 2—3 тадан тухум кўяди. Бутун умри давомида (вояга етган кана 1,5 - 2 ойга яқин умр кўради) урғочи кана 20 тадан то 50 тагача тухум қўяди. Эмбрионал тараққиёт 2 - 3 кун давом этади. Тухумдан чиққан личинка эпидермисни теша олмайди, шунинг учун йўллардаги ҳужайра қолдиқлари билаи озиқланади. Личинка туллаб, нимфага айланади. Нимфа икки марта туллаб вояга етади. Демак, ривожланиш цикли қуйидаги даврлардан иборат: тухум — личинка - биринчи нимфа - иккинчи нимфа - имаго. Тухум қўйгандан бошлаб то вояга етгунга қадар бўлган ривожланиш 12 -15 кун давом этади. Эркак кана битта нимфа даврини ўтайди. Фақат вояга етган урғочилар эмас, балки иккинчи нимфа даврини ўтаётган урғочилари ҳам оталаниши мумкин. Кузатишларга қараганда фақат нимфаларда копуляция кузатилар экан.
Расм Каналарнинг кўпайиш босқичлари
Каналар тез кўпаядиган бўлгани учун одамга юққанидан сўнг терида тезда кўпайиб кетади. Паразитлар чидаб бўлмас даражада баданни кичиштиради. қичишган жойлар кашланганда каналар тирнок орасига кириб колади ва натижада одам уни баданининг бошка жойларига юқтиради. Касал одам билан кўл бериб кўришилганда ёки унинг буюм ва кийим-кечакларидан фойдаланилганда ҳам кана юқади. қичима каналари, шунингдек одамга уй ҳайвояларидан (кўй, эчки, от, туя, мушук, ит ва бошқалар) ҳам ўтиши мумкин.
Паразитологик ташхиси. Каналарни ўзи очган йўлларидан махсус игналар билан олиб, микроскрп остида кўрилади.
Касалликнинг олдини олиш учун беморни клиникага ёткизиб даволаш, ишлатган кийим-кечак ва буюмларни дезинфекция қилиш, санитария-гигиена оидаларига риоя қилиш ва чорва моллари орасида учрайдиган қўтир касаллнгига карши курашиш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |