4. ТРАХЕЯ БИЛАН НАФАС ОЛУВЧИЛАР КЕНЖА ТИПИ (TRACHEATA)
ХАШАРОТЛАР СИНФИ (INSECTA).
Ҳашаротлар синфи 1,5 млн дан ортиқ турни ўз ичига олади ва тузилиши жиҳатидан буғимоёқлар ичида энг юқори даражада турадиган гурухни ташкил этади. Ҳашаротлар ер юзида кенг тарқалган бўлиб, ҳар қандай ташқи шароитда хаёт кечиришга мослашган. Уларнинг филогенетик тараққиёти қуруқ муҳит шароитида ўтган бўлиб, бу хол ҳашаротларнинг тана тузилишига таъсирини кўрсатади.
Ҳашаротларнинг танаси уч кисмга: бош, кўкрак ва қорин қисмларига бўлинади. Боши бир-бирига қўшилиб кетган 6 та сегментдан ташкил топтан. Кўкраги олдинги кўкрак, ўрта кўкрак ва орқа кўкрак деб аталадиган 3 та сегментдан тузилган. Ҳар бир сегментида бир жуфтдан оёқлари бўлиб, тузилиши жиҳатидан юқори даражали ҳашаротларда яна бир ёки икки жуфт қанотлари бўлади. қорин кисми 6 - 12 сегментдан ташкил топтан бўлиб, кўпчилигида сегментлар сони 10 та бўлади. Оёқларининг тузилиши ва сони ҳашаротлар синфининг ўзига хос белгиси бўлиб ҳисобланади. Кўкрак сегментларида жойлашган уч жуфт оёқлари беш бўлимдан: чанокча, куст, сон, болдир ва панжа буғимидан ташкил топтан. Бош қисмидаги оёқ ўсимталари оғиз аппаратини ва мўйловларни ҳосил қилади. Мўйловлари бир жуфт бўлиб, сезиш ва хидлов аъзолари вазифасини бажаради. Оғизаппарати уч жуфт оёқ ўсимталаридан ҳосил бўлган: юқори жағ, пастки жағ ва пастки лабдан. Пастки лаб иккинчи жуфт пастки жағларнинг кўшилиб кетиши натижасида вужудга келади. Пастки лабда ва пастки жағда бир жуфт буғимлардан ташкил топган пайпаслагичлар дўлади.
Оғиз аппаратининг тузилиши ҳашаротлар қандай овқатлар билан озиқланишига боғлиқ. Масалан, оғиз аппаратининг қаттиқ ва суюқ овқат билан озиқланишга мослашган кемирувчи типи қуйидагича тузилади: жағлари кучли «тишчалар» билан қуролланган ва бақувват бўлиб, қаттиқ овқатни майдалайди, суюқ овқат пастки лаб билан ялаб олинади. Суваракларнинг оғиз аппарати бунга мисол бўла олади. Сувараклар асосан нон ва бошқа қаттиқ органик моддалар Билан озиқланади. Оғиз аппарат шу хилдаги oзуқани ейишга мостлашган. Бир жуфт устки жағлари (мандибулалар)калта бўлиб «тишчалир» билан қуролланган. Остки жағлар ҳам бир жуфт (максимал) бир нечта бўғимдан тузилган. Иккинчи жуфт пасткижағ пайпаслагичлари ўртасидан бирлашиб кетади. Остки лаб битта бўлиб, унинг усти айрилган (тилча ва унинг ўсимтаси) ва калта пайпаслагичлар билан қуролланган. Остки лаб суюқ озуқани ялашга мослашган. Устки жағларнинг тепасида устки лаб жойлашади. Асосан суюқ овкат билан овқатланадиган хашаротларда пастки лаб билан пастки жағ жуда яхши тараққий этган бўлиб, уларнинг оғиз аппарати кемириб яловчи ёки кемириб сўрувчи типда бўлади. Кемирувчи-яловчи типдаги оғизаппарати, асосан, гул шарбати ва бошқа суюқ-қуюқ шарбат (асал) ни сўриб (ялаб), озиқланишига мослашган. Лекин кемирувчи устки жағ ўзгармасдан сақланганлиги сабабли, ҳашаротлар қаттиқ моддалар (қанд, қуруқ мева, гўшт) билан ҳам озуқланади. Масалан, асалариларни, чумолиларни ва деярли ҳамма парда қанотли ҳашаротларнинг оғизаппарати шу типда тузилган. Паразитлик қилиб, қон билан овқатланадиган ҳашаротларда эса санчиб-сўрувчи оғизаппарати ривожланган. Бундай оғизаппаратининг асосини пастки лабдан ҳосил бўлган хартумча ташкил қилади, устки ва пастки жағлар хўжайини терисини тешигига мослашган ўткир игналарга айланган. Мазкур санчувчи-сўрувчи игналарни ҳимоя қиладиган устки қин (устки лаб) ва остки қин (остки лаб) дам узун ва мустахкам тузилган. ҳашарот хартумча билан қон сўриш вақтида игналарни қиндан ажратиб, тернни санчади ва қонни сўради.
Сўрувчи типдаги оғизаппарати фақат суюқ, моддалар билан озиқланишига мослашган. Масалан, тангача канотлиларни оғизаппарати шу типда тузилган. Буларда бир жуфт остки жағ жуда ўзгариб, иккита узун тарнов шаклдаги хартумчага айланган. Бошқа оғизаъзолари: устки лаб, устки жағ ва остки лаб ривожланмаган. Фақат остки жағ пайпаслагичлари сақланган бўлиб, улар таъм билиш (сезиш) аъзоси бўлиб хизмат қилади. Ялашга мослашган оғизаппарати икки қанотлилар туркумига мансуб бўлган барча пашшаларга хосдир. Оғиз аппаратининг энг муҳим қисми —тарновсимон хартумча бўлиб, кенг иккита бўлакчалар билан тугайди. оғизбўлакчаларининг ўртасида оғизжойлашган. Мандибулалар ва биринчи жуфт пастки жағлар редукиияга учраган, лекин пастки жағ пайпаслагичлари сақланган. Юқкори лаб ва тили (гипофаринкс) пастки лаб билан биргаликда тарновсимон хартумчани ҳосил қилади. Озуқа хартумчанинг бўлаклари ёрдамида шимилади (яланади) ва оғизга тушади.
Эволюциянинг қуруқ муҳит шароитига ўутиши натижасида ҳаводан нафас оладиган аъзолар — трахеялар ривожланади. Трахеялар мураккаб тарзда тармоқланиб кетган ҳаво ўтказувчи
найчалар тизимидан иборат бўлиб, барча аъзо ва тўқималарга ҳаво етказиб беради. Трахеянинг ингичка охирги найчалари айрим ҳужайраларга келадива баъзилари бирикиб кетади. Айрим холларда трахея найчалари маҳаллий кенгайиб ҳаво пуфакчала-рини ҳосил қилади. Ташқарига очиладиган тешиклари стигмалар бўлиб, тана сегментларининг икки ёнида жойлашган. Нафас олиш органлари шу тариқа тузулганлиги муносабати билан ҳаҳоротларда қон томирлар тизимининг роли чекланиб қолган. қонтомирлар тизими ҳазм бўлган овқатни тўқималарга етказиб беради ва ташқарига чиқадиган моддаларни ажратиш аъзоларига олиб боради. қонайланиш тизими очиқ бўлади. Юраги ингичка найсимон бўлиб, тананинг орқа томонида бел қисмида жойлашган. Унинг камералари бўлинган бўлиб, клапанлар билан таъминлана-ди. Юракнинг уриб туриши алоҳида қанотсимон мушакларнинг қискаришига боғлиқ. Кони рангсиз гемолимфа бўлиб, оқ қон таначаларидан иборат. Юракдан чиққан қон аорта бўйлаб танага тарқалади, сўнг чегараланган тана бўшлиқлар - лакуналарга қуйилади. Тана бўшлиғи барча бўғим оёқлилар сингари миксоцелдир. Аъзо ва тўқималар мана шу лакуналар орқали қон билан таъминланади. Аьзолардан чиққан қон юракдаги тешикчалар (остиялар) орқали яна юракка қуйилади. Ҳазм аъзолари уч бўлимдан: олдинги, ўрта ва орқа ичакдан тузилган. Олдинги эктодермадан ривожланган ичак бир қанча бўлимдан иборат: оғиз, ҳлқум, қизилўнгач, жиғилдон ва мушакли ошқозон. Олдинги ичакда овқат майдаланиб сўлак (сўлак безлари бор) ёрдамида парчалана бошлайди. Ўрта ичак энтодермадан ривожланган бўлиб, ҳазм каналининг энг катта қисми ҳисобланади. Унинг олдинги томонида пилорик ўсимталар бўлади. Булар асосан ичакнинг шимиш юзасини кенгайтириш учун хизмат қилади. Ўрта ичакда озуқа моддалар парчаланади ва сўрилади. Ҳазм ферментларининг таркиби овкат таркибига боғлиқ: қон билан озуқланадиган ҳашаротларда кўпроқ оқсилни парчалайдиган ферментлар - протеолитик ферменлар бўлади, гул шираси билан озуқланадиган ҳасоротлар углеводларни парчалайдиган ферментлар, ўсимликхўр ҳасоротларда еса (ичагрида) целлюлоза гидролизини таминлайдиган симбияток микроорганизмлар бўлади. Ўрта ичак орқа ичакка давом этади. Орқа ичак, худди олдинги ичак сингари эктодермадан ривожланган. Барча ҳашоротларнинг орқа ичагида фақат ҳашаротларга хос бўлган ректал безлар ривожланади. Булар асосан сувни шимишда, сўришда иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |