КИПРИКЛИ ЧУВАЛЧАНГЛАР СИНФИ (TURBELLARIA)
Киприкли чувалчангларнинг ҳозиргача 1500 дан ортиқ турлари аниқланган. Улар денгизларда, чучук сувларда ва тупроқда яшайдиган ясси чувалчанглар бўлиб, бутун танаси киприклар билан қопланган. Киприклиларнинг деярли ҳаммасн йиртқичлардир. Улар содда ҳайвонлар, чувалчанглар, майда қисқичбакасимонлар ва ҳашаротлар билан озиқланади.
Турбелляриялар прогрессив эволюция жараёнида қадимги ковак ичак-лилардан келиб чиққан. Буларнинг тузилишидаги прогрессив белгилар: биринчидан, мезодерма вужудга келиши билан боғлиқ. (шу туфайли мураккаб мушаклар тизими пайдо бўлади), иккинчидан, танаси икки ёнлама симметрияга эга бўлишдир (бундай симметрия қаттиқ субстратда ҳаракат қилишига имкон беради). Ҳаракатланишнинг бундай усули тана қисмларининг ҳар хил кўринишда ривожланишига олиб келади. Озуқа топиш учун, ҳавф-хатардан сақланиш учун имкон берадиган асосий сезги органлари танасининг олдинги қисмида жойлашган.
Танаси бошка ясси чувалчанглар каби тери-мушак халтачаси билан қопланган. Тери-мушак халтачани ҳосил қилган уч қават мушаклардан ташқари, барча турбеллярияларда дорзовентрал мушаклар яхши ривож-ланган. Булар тананинг орқа томонидан бошланиб, қорин томонига ўтиб бирикади. Шу туфайли киприкли чувалчанглар танаси яссиланади. Турбелляриялар киприкчалар ва мушаклар ёрдамида ҳаракатланади. Уларда тана бўшлиғи бўлмай, паренхима тўқимаси органлар орасини тўлдириб туради. Ҳазм тизими олдинги ва ўрта ичакдан иборат. Оғиз ҳам оғиз, ҳам анал тешиги вазифасини бажариб, у қорин томонида жойлашгаи. Айрим киприкли чувалчангларда масалан: ичаксиз турбеллярияларда ўрта ичак бўлмайди. Ҳалкуми тўғридан-тўғри паренхиманинг алоҳида қисмига очилади ва шу жойда, ҳужайраларнинг ичида ҳазм жараёни кузатилади.
Уларнинг ҳар бир турларида нерв системаси ўзига хос тузилган. Масалан, ичак турбеллярияларда нерв системаси ковак ичаклиларга ўхшаш тузилган бўлиб, диффуз типидадир. Бошқаларида эса бир оз мураккаброқ бўлиб, нерв тугунлари, нерв устунлари ва нерв толаларидан иборат. Сезги органлари анча яхши тараққий этган бўлиб, терисида жойлашган, механик ва кимёвий таъсир
ларни қабул қиладиган рецепторлардан иборат. Нерв ҳужайраларининг бошқа учи нерв тугунлар билан боғланган. Нерв тизимини бундай тузилиши ҳайвонга ташқи таъсиротга марказлаштан ҳолда жавоб беришига имконият яратади. Айрим турбеллярияларда мувозанат сақлаш органлари - статоциста-лар ривожланган бўлиб, улар бош ганглияларинннг юқорисида жойлашган. Деярли кўпчилигининг кўзлари бўлади. Одатда улар бир жуфт ёки бир нечта жуфт бўлиши мумкин. Киприкли чувалчангларда нафас олиш органлари бўлмайди. Сувда эриган кислород тери орқали организмга ўтади. Сийдик ажратиш тизими протонефридиал типда. Жинсий системаси гермафродит дир. Оталаниш ички бўлиб, тухум қўйиб кўпаяди. Турбелляриялари жуда катта регенерация хусусиятларига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |