Тиббиёт олий билимгохлари учун укув адабиёт в. М мажидов юкумли



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/257
Sana02.03.2022
Hajmi3,72 Mb.
#477270
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   257
Bog'liq
Мажидов В.М. Юкумли касалликлар.doc

синдромининг давоси. 
Талваса тутиб ўолганида болани 
эҳтиёт қилиб ётқизиб қуйилади. Талвасани тухтатиш учун седуксен, 
дроперидол ва ГОМК қулланилади. Седуксеннинг 0,5% ли 
эритмасидан бемор венасига ёки мускули орасига юборилади (бир 
марталик дозаси 3 ойгача болаларга 0,3—0,5 мл; 3 ойдан 1 ёшгача — 
0,5—1 мл; 3—5 ёшли беморларга 1—2,5 мл; ма,ктаб ёшидаги 
болаларга — 2—3 мл). Бу дорининг таъсири 30—60 да-қиқа давом 
этади. Седуксен одатда талваса ва безовталикни тухтатади. Зарурият 
тугилганда 15—20 дақиқа утказиб, седуксен-ни яна юбориш мумкин.
Дроперидолнинг 0,25% ли эритмаси бемор венасига ва мус-
куллари орасига юборилади. Бир марталик дозаси бемор вазни-нинг 
ҳар килосига 0,3 млни ташкил қилади. Бу препарат дозаси-ни 0,5 
мл/кг гача купайтириш мумкин. Орадан 4 соат вакд утгач дроперидол 
инъекқиясини қайтариш мумкин. Дроперидолни бола безовталанган 
ҳолларда ишлатиш мақсадга мувофиўдир. Талваса тутаётганда болага 
ёрда|м бериш учун
ГОМК
нинг 20% ли
29*
451


эритмасини ишлатса ҳам булади. ГОМК бемор вазнининг ҳар бир 
килосига 100 мг ҳисобидан (20% ли эритманинг 0,5 мл) ве-нага бир 
кунда 4 мартагача юборилади. ГОМК эритмаси қайта-қайта 
юборилганда баъзан гипокалиемия юз беради.
Охирги йилларда талвасага қарши аминазин жуда кам қулла-
нилмоўда. Ҳарорат доим юқори булиб турганда ва кетма-кет тал-васа 
тутган хрлларда аминазин бериш тавсия этилади. Шу каби бошқа 
дорилар фойда қилмаган ҳолларда хам аминазин тайинланади.
Зарурият булганда та|лвасага қарши 2% ли хлорал гидрат эритмаси 
ҳам қулланилади. Бу эритма боланинг ёшига қараб тегишли дозада 
клизма орқали юборилади: 6 ойгача булган болаларга 15—20 мл; 6 
ойдан 1 ёшгача — 30 мл, 2—4 ёшгача — 30 —40 мл; 5—7 ёшгача — 
40—50 мл тайинланади. Хлорал гидрат юборилгач 15—20 минут 
утгач, натижа) булмаса магнезии суль-фатнинг 25% ли эритмаси бир 
ёшгача булган болаларга 0,2 мл/ кг ҳисобидан, каттароқларига ҳар бир 
ёшига 1 мл ҳисобидан мускул орасига юборилади (болаларга бу 
препарат 10 мл дан ортиқ берилмайди).
Талвасани бартараф этадиган препаратлар билан бир вақтда 
беморга люминал берилади. Гексенал ҳам талвасани тезликда 
тухтатади. Унинг 1 % ли эритмаси бемор вазнининг ҳар килосига 1 
мл ҳисобидан венага юборилади. Гексеналнинг 5% ли эритмаси 0,5—
0,6 мг/кг ҳисобидан мускул орасига юборилса ҳам булади. Нафас 
бузилган ҳолларда гексенал берилмайди.
Юқорида қайд қилинган усуллар фойда бермай, талваса да-вом 
этаверса, сунъий нафас аппарати булган ҳолда реанимақия булимида 
беморга наркоз бериш тавсия этилади. Шунингдек мускул 
релаксантлари ҳам тайинлаш мумкин.
Болани талваса тутиши патогенетик жихатдан олганда бош 
миянинг буртиб шишганига боглиқдир. Шу туфайли талвасани 
тухтатадиган препаратлардан ташқари гормонлар ва дегидратақион 
терапия тайинланади. Дегидратақион терапия учун лазикс ва 
маннитол каби сийдик ҳайдайдиган дорилар берилади. Эуфиллин ҳам-
сийдик ҳайдайдиган ва қон томирларини кенгайтирадиган хусусиятга 
эгадир. Эуфиллиннинг 2,4% ли эритмаси 1 ёшгача булган болаларга 
0,1 мл/кг ҳисобидан, 1 ёшдан катта болаларга ҳар бир ёшига 0,5—1 мл 
ҳисобидан венага қуйилади. Эуфиллин-ни, 30—50 мл 10% ли 
глюкозада суюлтирилган ҳолда томчилаб юборилади. Зарурият 
булганда эуфиллин инъекқиясини 6—8 соатдан сунг такрорлаш 
мумкин. Лазикс (1% ли эритмаси) 1 ёшгача булган болаларга 0,5—1 
мл/кг ҳисобидан венага ёки мускул орасига қуйилади. Богча ёшидаги 
болаларга 1—2 мл, мак-таб ёшидаги болаларга 20—30 мл дан 
берилади. Натижа яхши булмаса, 20—30 дақиқадан сунг қайтадан 
юборилади.
Маннитолнинг 15—20% ли эритмасидан 0,5—1,5 мг/кг ҳисо-бида 
бемор венасига томчилаб қуйилади. Буйрак фаолияти етиш-
452


май қолганида бу препарат ишлатилмайди. Талваса тугагач, 
дегидратақияни давом эттириш учун диакраб (фонурит) берилади. 
Диакарб 1 ёшгача булган болаларга чорак таблеткадан, мак-таб 
ёшидаги болаларга ярим таблеткадан бир кунда 1—2 марта 
ичирилади.
Талваса узоқ чузилган ҳолларда глюкокортикоидлар тайин-ланади. 
Преднизолон 2—3—5 мг/кг ҳисобидан берилади (кунлик дозасини 4 
булиб, ўар 6 соатда бериб турилади). Преднизолон урнига 
дексаметазон ёки гидрокортизон ҳам ишлатилиши мум-кин.
Юқорида қайд қилинган даво чоралари натижа бермай, бош мия 
шиши ва талваса давом этаверса, калла ичидаги гипертен-зияни 
бартараф қилиш учун орқа мия каналини пункқия қилиб, 3—5 мл 
микдорида суюқлик олиб ташланади.
Юрак-қон томирлар фаолиятини яхшилаш чоралари. Нейро-
токсикознинг биринчи қузгалиш даврида тахикардия, юрак тон-
ларининг зуриқиши, қон босимининг кутарилиши кузатилган лол-
ларда гликозидлар тайинлана|ДИ. Строфантиннинг 0,05% ли эрит-
маси ёки коргликоннинг 0,06% ли эритмаси бир ёшгача болаларга 0,1 
мл микдорида ва ундан катта болаларга ҳар бир йилига 0,05—0,1 
млдан венага юборилади. Бу препаратлар 20 мл 20% ли глюкоза 
эритмаси ёки физилогик эритмада суюлтириб, бемор венасига шприқ 
билан иқъекқия ўилинади.
Дигоксиннинг 0,05% ли эритмасини ҳам строфантин билан бир 
хил дозада тайинлаш мумкин.
Гемодинамика бузилишига оид симптомлар пайдо булганда (бунда 
юрак тонлари буриқлашади, пульс сустлашади ва қулга илинар-
илинмас булади, акроқианоз аниқланади,, тери мармар тусига киради, 
бемор тез-тез нафас олади, қон босими пасаяди, сийдик камаяди) 
аввало ҳаракатдаги қон миқдорини аслига кел-тириш керак булади. 
Коллапс ҳолати бошланганида бемор вена-сига шприқ орқали 
гормонлар, юрак препаратлари ва коллоид эритмалар юборилади.
Коллоид препаратларга; плазма, альбуминнинг 5—10% ли 
эритмаси, полиглюкин, желатинол ва уртача катталикдаги моле-
кулали препарат — реополиглюкинлар киради. Кейинроқ кичик 
молекулали гемодез ишлатилади. Бу препаратлар ; 5—10 мл/кг 
ҳисобидан тайинланади. Гемодинамиканинг нормаллашганини Қон 
босимнинг уз ҳолига кслиб стабиллашиши ва пульснинг аҳ-волига 
қараб а|ниқланади. Коллапс ҳолатида юқори, уртача ва кичиқ 
молекулали коллоид препаратлар 1:1 нисбатида ишлатилиши 
мақсадга мувофиқдир. Полиглюкин ва альбуминнинг 10— 20% ли 
эритмаси ишлатилганда ҳаракатдаги қон миқдори анча купаяди. Кон 
миқдори 24—42 соат ичида юборилган коллоид эритмалар 
миқдоридан икки баравар зиёд купаяди, қон босими ҳам кутарилади. 
Коллоид 
эритмалар 
қон 
ёпишқоқлигини 
камай-тиради 
ва
микроқиркуляқияни яхшилайди, ақидозни йуқотади.
453


Коллапс юз берганда бемор венасига гормонлар ҳам қуйила-ди. 
Гидрокортизон (15 мг/кг микдорида) преднизолон (2—2,5 мг/кг 
хўисобидан )билан бирга тайинланади. Бу гормонларни 3— 4 соат 
утгач қайтатдан бериш мумкин. Агар коллапс хрлати давом этаверса, 
гормонлар дозасини икки марта куиайтириш мумкин.
Юрак мускулида моддалар алмашинув жараёнини яхшилаш учун 
20—30 мл 20% ли глюкоза кокарбоксилаза ва аскарбинат кислота 
билан бирга бемор венасига юборилади. Кокарбоксила-занинг дозаси 
6 ойликкача болаларга 24 мг, 6 ойдан 3 ёшгача— 50 мг ва ундан катта 
болаларга 100—200 мг ни ташкил қилади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish