Тиббиёт олий билимгохлари учун укув адабиёт в. М мажидов юкумли


Антибиотиклар билан даволаш



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/257
Sana02.03.2022
Hajmi3,72 Mb.
#477270
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   257
Bog'liq
Мажидов В.М. Юкумли касалликлар.doc

Антибиотиклар билан даволаш. 
Модомики нейротоксикоз тур-
ли юқумли касалликларда ва уларнинг турли асоратлари юз
454


берган хрлларда ривожланар экан, демак беморларга таъсир доираси 
кенг ва кучли антибиотиклар тайинлаш мақсадга муво-фиқдир. 
Пениқиллин, қефалоспоринлар, аминогликозидлар мак-симал дозада 
тайинланади.
Сувсизланиш аломатлари билан утадиган ичак токсикозини 
даволаш ёш болаларда колиинфекция, сальмонеллёз, вирусли 
диареялар, шартли патоген бактериялар қузгатган гастроэнтеро-колит 
касалликларида ва баъзақ дизентерияда шир-шир ич ке-тиш ва кетма-
кет қайт қилиш оқибатида дегидратақия синдроми ривожланади. 
Дегидратақия уз навбатида сув-электролит алмашинувининг 
бузилишига, кислота-ишқор мувозанатининг ва гемодинамиканинг 
издан чиқишига сабаб булади.
Бундай аҳволга тушиб қолган болаларни даволаш асосан уч 
йуналишда амалга оширилади: 1) инфузион терапия; 2) этиот-роп 
терапия ва 3) диетотерапия.
Инфузион терапияни амалга оширишда 1) ҳаракатдаги қон 
микдорини асли ҳолига келтириш; 2) интоксикақияни камайти-риш; 
3) сув-электролит мувозанатини нормаллаштириш; 4) кислота-ишқор 
мувозанатини нормаллаштириш назарда тути-лади.
Инфузион терапия бемор венасига шприқ орқали ёки томчилаб 
махсус тузли эритмалар юбориш билан амалга оширилади. Қан-ча ва 
қайси усул билан тузли эритма юбориш масаласи беморни клиник ва 
биохимик усуллар билан текширганда олинган курсат-кичларни 
(гематокрит курсаткичи, плазманинг ион таркиби, қондаги ОҚСИЛ 
моддалар микдори, кислота-ишқор мувозанати, мочевина ва қолдиқ 
азот курсаткичларини) назарда тутган ххғлда ҳал қилинади. Юқорида 
қайд қилинган курсаткичларнинг энг муҳими бемор йуқотган суюқлик 
миқдоридир. Бемор йуқотган суюқликнинг миўдорига қараб 
сувсирашнинг (дегидратақиянинг) 4 даражаси ажратилади: 1-
даражадаги дегидратақия. Бемор та-наси огирлигига нисбатан 1—3 
фоиз миқдорида суюқлик йуқота-ди; 2- даражадаги дегидратақияда, 
бемор ўз вазнига нисбатан 4—6 фоиз микдорда сукж,лик йуқотади; 3-
даражадаги дегидратақияда бемор танаси вазнига нисбатан 7—9 фоиз 
миқдорда суюқлик йуқотилади ва 4-даражадаги дегидратақияда бемор 
танаси огирлигига нисбатан 10 фоиз ва ундан куп суюқлик йуқо-
тилади.
Биринчи даражадаги дегидратақия хрлатида боланинг лаби ва 
тили қақрайди, ташна булади, безовталанади, тахикардия аниқланади.
Иккинчи ва учинчи даражадаги дегидратақияда тери эластик-лиги 
камаяди, огиз бушлири қақрайди. Боланинг куз соққалари ичига 
тушиб кетган булади. Беморнинг териси кукимтир туе ола-ди. Оёқ-
қўллар совуқ котади. Тахикардия ва олигурия аникла-нади.
Туртинчи даражадаги дегидратақияда гемодинамика анчаги-
455


на издан чиқади. Бемор дам-бадам ҳушини йуқотади. Бемор те-риси 
орқаради ва қианоз аниқланади. Пульс қулга иликар-илин-мас булади, 
жуда тез уради (тахикардия), юрак тонлари бугиқ булади. Баъзан 
гипотермия, бошқа ҳолларда гипертермияў аниқ-ланади. Олигурия 
ёки анурия кузатилади. Бу аломатлар купайиб бориб тулиқ маънода 
гиповолемик шок ривожланади. Организми сувсизланган бола 
щуйидагича даволанади:
Инфузион терапия. Инфузион терапияда ишлатиладиган пре-
паратлар икки гуруҳга булинади: а) коллоид эритмалар ва б) 
кристаллоид эритмалар.
Коллоид препаратларда йирик молекулали моддалар бул-ганлиги 
туфайли улар қон капиллярлари ва буйрак тугунчалари (чигаллари) 
мембранасидан жуда секин утади шу сабабдан улар ўаракатдаги 
қонда узоқ сақланади. Коллоид препаратлар-га плазма, альбумин, 
желатиноль (желатинанинг 8% эритмаси), протеин, қитрат эритмаси 
қушилган ёки консерваланган қон ки-ради. Булардан ташқари 
полиглюкин, 
реополиглюкин, 
гемодез 
(неокомпенсан) 
ҳам 
ишлатилади.
Альбуминнинг 5 ва 10% эритмаси онкотик ва дезинтоксикақией 
хусусиятга эга. Альбумин қулланилганда анафилактик реакция жуда 
кам учрайди ва гепатит В нинг юқиш хавфи йуқ. У шу хусусият билан 
плазмадан фарқ қилади. Полиглюкин ҳаракатда-ги қон миқдорини 
купайтиради ва қон босимини узоқ вақт говори даражада сақлаб 
туради. 
Реополиглюкин 
ундан 
ташқари 
микроқиркуляқияни 
яхшилайди. Желатиноль қоннинг ёпиищоқ-лигини камайтиради, 
майда қон томирларда ва капиллярларда қон ҳаракатини равон 
қилади, организмдан турли токсинларнинг ташқарига чиқарилишини 
тезлатади. Гемодез турли заҳарли мод-даларни ютиб олади 
(адсорбқия) ва шу туфайли дезинтоксико-қион хусусиятга эга. Боища 
коллоид препаратлар ҳам дезинток-сикақион таъсир курсатади. Қайд 
қилинган коллоид препарат-ларнинг уртача дозаси 10—15 мл/кг ни 
ташкил қилади. Кило-граммига 10—15 мл дан коллоид эритма 
юборилади. Бемор аҳ-воли огирроқ булганда 20 мл/кг гача 
купайтириш мумкин.
Бемор йуқотган сув ва тузлар урнини тулгизиш учун глюкоза-туз 
эритмалари 
ишлатилади. Купинча 
10% глюкоза 
эритмаси 
таиинланади. Глюкоза ҳужайралардаги энергетик жараён учун 
зарурдир. Глюкоза эритмаси ҳужайралардаги оқсил моддалар-нинг 
сарфланишини камайтиради, йуқотилган суюқлик урнини тулгизади.
Тузли эритмалардан Рингер эритмаси кенг қулланила'ди (Рин-гер 
эритмасининг таркиби: натрий хлор 0,6 гр +кадий хлор 0,3 гр + 
рибофлавин 0,02 гр + икки марта дистилланган сув 100 мл). Бундан 
ташқари лактасоль (Рингер — лактат) хам кулланила-лади.
Дениснинг тавсиясига куға, бемор болага юбориладиган суюк-лик 
миқдори дегидратақия даражасига қараб аникланади.
456


1. I ва II даражадаги дегидратақия эўолаги аниқланганда бир 
ёшгача булган болаларга кунига 130—170 мл/кг мшуюрда, 1 ёш- 
дан 5 ёшгача беморларга! — 1 СО— 125 мл/кг ва 6 дан 10 ёшгача 
булган болаларга 110 мл/кг миқдорда эритма юборилади.
2.
Учинчи даражадаги дегидратақия юз берганда кунига бир 
ёшгача булган болаларга 175—200 мл/кг, 1 дан 5 ёшгача бемор-ларга 
— 130—170 мл/кг ва б дан 10 ёшгача булган болаларга ПО мл/кг 
миқдордағ эритма юборилади. 
3.
Туртинчи даражадаги огир дегидратақия .ҳолатида бир ёшгача 
булган болаларга 220 мл/кг, 1 дан 5 ёшгача — 175 мл/кг ва 6 дан 10 
ёшгача булган беморларга 130 мл/кг микдорида эритма юборилади. 
Ҳисоблаб аииқланган суюқлик миқдорининг 30—40 фоизи ичишга 
берилади, қолгани вена орқалк юборилади. 
Регидратақион терадия бошлангач, 6—7 соат давомида бемор 
организмида қанча суюқлик етмаса, шунча миқдорда эритмалар 
юбориш керақ Мисол учун 3 ойлик боланинг огирлиги 5 килони 
ташкил қилади. Бемор танаси вазнига нисбатан 10 фоиз микдор-да, 
яъни 500 мл суюқлик йуқотган. Демак болага 6—7 соат давомида 
500 мл миқдорда суюқлик юборилади. Бемор аҳволи жу-да огир 
булгаида бир кеча-кундузда юбориладиган суюқлик миқ-дорини 
ўисоблаб кургандагидан 70—80% миқдорда ортиўча та-йинлаш 
мумкин.
Дегидратақия турлича . булади. Изотоник дегидратақияда 
йуқотилган сувга яраша электролитлар ҳам йуқотилади. Бундай 
ҳолда гематокритнинг курсаткич сони купаяди. Электролитлар 
миқдори айтарли узгармайди, озгина гипокальқемия булиши 
мумкин.
Дегидратақия холатида булган болаларни даволашда қулла-
ниладиган коллоид препаратларнинг глюкоза — туз эритмала-рига 
нисбати 1:2 булиши керақ Глюкоза — туз эритмасининг таркиби 
икки қисм глюкоза ва бир қисм туздан иборат булади. Масалан: 3 
ойлик боланинг огнрлиги 5 кг. Болада токсикоз ва 1 даражадаги 
эксикоз аниқланган. Денис схемаси брича унга 130 мл X 5 кг —650 
мл суюқлик юбориш керақ Ундан 320 мл ье-нага томчилаб берилади. 
100 мл коллоид эритма (гемодез 50 мл дан кунига 2 марта) ва 220 мл. 
глюкоза — туз эритмаси (10% глюкоза эритмасидан 50 мл дан кунига 
3 маҳал ва кунига 1 махал 70 мл. полннонли эритма) юборилади. 
Биринчл даражадаги сувсизланиш холати аннқланган холларда 
бсморга фақат огиз оркали тузли эритмалар ичириш билан 
кифояланилса хам булади.
Сувсирашнинг гипертоник хилида (гипертоник эксикоз) де-
гидратақия симптомлари якдол куринган ҳолда гемодинамика 
бузилмайди. Конда натрий ионлари купаяди. Калий ионлари эса 
камаяди. Гсматокрит курсаткичинннг сони ва гемоглобин купаяди. 
Бундай ҳолатда беморга юбориладиган коллоид препаратларнинг 
глюкоза —- туз эрнтмаларига нисбати 1—2 ни таш-

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish