139
1
са, оддий санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилинмаса гепатит
янада тез тарқалади. Гепатит А 1 ёшгача булган бола-ларда
учрамайди. Сабаби уларда онасидан утган иммунитет булади.
Гепатит А нинг эпидемия тарзида тарқалишида ва камайи-шида
маълум бир қонуният куринади. Аҳоли яшайдиган муайян бир жойда
гепатит А ҳар 3—5 йил оралаб кенг тарқалади. Ора-лиқ даврда
касаллик нисбатан кам учрайди. Бундан ташқари 7—5 йил оралаб ҳам
гепатит А билан касалланиш ҳоллари купа-йиб туради. Гепатит А куп
учрайдиган жойларда асосан 3—6 ёшдаги болалар касалланадилар.
Гепатит А камроқ учрайдиган жойларда эса купроқ 12—14 ёшдаги
болалар касалланади.
ЁШИ
купая бориши билан қонида гепатит А
вирусига қарши антитело-лар булган кишилар сони купайиб боради.
30—35 ёшдан сунг гепатит А билан огриш ҳоллари жуда кам
учрайди. Гепатит А нинг симптомсиз утадиган шаклидан сунг пайдо
булган иммунитет жуда мустаҳкам булмайди.
Узбекистан шароитида 4—5 ёшгача купчилик болаларда орт-
тирилган иммунитет пайдо булади. Аҳоли сийрак жойларда касаллик
кам учрайди ва бундай ҳолларда 20—30 ёшга борган-да иммунитет
пайдо булади. Оилада инфекция учоги пайдо бу-лиши ва болалар
бирин-кетин касаллана бериш ҳоллари учраб туради.
Патогенези ва патологик анатомияси.
Гепатит А нинг вируси
гепатотроп хусусиятига эга. У
ОРИЗ
орқали кириб жигар ҳужай-раларига
(гепатоқитларга) зарарли таъсир курсатади. Вирус гепатоқитларга
кириб уларнинг парчаланишига сабаб булади. Лизосом мембранасининг
структураси бузилади ва натижада гепатоқитлардан протеолитик
ферментлар чиқарилади. Гепатит А да гепатоқитларнинг парчаланиши
чекланган булади. Парча-ланган гепатоқитларнинг куп ёки оз булишига
қараб касаллик енгил ёки огир утади. Демақ гепатитнинг асосий
моҳияти жигар ҳужайралари (гепатоқитларнинг) парчаланиши ва
жигарнинг ҳамма мураккаб функқияларини бузилишидан иборатдир.
Шу сабабдан бемор организмида чуқур биохимик узгаришлар юз
беради. Жигар фаолияти билан боглиқ булган ҳамма жараёнлар • издан
чиқади. Жумладан жигарнинг заҳарсизлантириш функқия-си бузилиши
натижасида организмда заҳарланиш ҳолати юз беради. Меъда-ичак
системасида пайдо буладиган ва моддалар алмашннув жараёни
натижасида ҳосил буладиган зарарли моддалар (метаболитлар)
организмни заҳарланишига сабаб булади. Гепатит А да жигар
паренхимасининг куп қисми некрозга учрамайди, шу сабабдан бу
касаллик хатарли эмас ва у жуда орир утмайди ва беморлар ҳамма вакд
омон-эсон согайиб кета-дилар. Вирус А таъсирида бемор қонида
касаллик бошланиши-даёқ М синфига мансуб иммуноглобулин (ЛдМ)
пайдо булади ва 3—6 ой сақланади. ЛдМ борлигини аниқлашдан
диагностика учун фойдаланилади. Вирус антигенини касаллик
бошланишидан
140
7—10 кун олдин ва касалликнинг биринчи кунларида бемор ах-
латидан топиш мумкин булади. Бундан барвақт диагноз қуйиш учун
фойдаланилади.
Касалликнинг 3—4-ҳафтасидан бемор крнида Лў М камайиб
ЛдО пайдо булади ва узоқ муддат сақланади. ЛдО аҳоли ораси-да
гуморал иммунитет динамикасини аниқлашга ёрдам беради.
Клиникаси. Гепатит А нинг клиникасида инкубақнон, бошлан-
гич, саррайиш ва согайиш даврлари ажратилади. Инкубақион даври
7 кундан 7 ҳафтагача чузилади.
I. Касалликнинг огир ёки енгил утишига қараб қуйидаги фор-
малари ажратилади: а) енгил формаси, б) уртача огирликда
утадиган формаси, в) огир формаси.
II.
Клиник симптомларига қараб: а) сарир билан утадиган
формаси, б) белгилари етарли билинмаган формаси, в) сариқ-сиз
утадиган формаси, г) субклиник ёки инапарант формаси.
III.
Қанча муддат давом этишига қараб: а) уткир формаси (3
ойгача давом этади) б) чузилган формаси (3 ойдан 6 ойгача
чузилади).
Гепатит А нинг бошлангич (саргайишдан олдинги) даври ур-та
ҳисобда бир ҳафта давом этади, бемор баданида сарир бул-майди. Бу
даврнинг симптоматологияси икки _хил булади. 1) Катарал ёки
гриппга ухшаган хили. Бу хили тусатдан бошлана-ди. Беморнинг эти
увишиб қалтирайди, ҳарорати 38 ва баъзан ундан ҳам юқори
даражага кутарилади. Беморнинг боши оррий-ди, аъзойи бадани
қақшайди. Тумов белгилари куринади, бурни битиб,
ТОМОРИ
оррийди, озгина йуталади, мадори қуриб, иштаҳа-си бугилади.
Бундай ҳолларда аксари врачлар «грипп» ёки «уткир респиратор
касаллик» диагнозини қуядилар. Тайинланган до-рилар, фойда
қилмайди. Орада бир неча кун утгач секин-аста беморнинг кузлари
ва бадани саргаяди ва гепатитнинг саррайиш даври бошланади.
2) Бошлангич даврнинг иккинчи хили ҳам тезда ривожланиб
диспептик аломатлар билан таърифланади. Беморнинг кунгли айнаб
қусади. Ошқозон соҳасида озгина орриқ булади. Унт қо-бирра
остида огирлик сезилади. Бундай ҳолларда одатда «гастрит» ёки
«овқатдан заҳарланиш» диагнози қуйилади. Гепатит А ни унинг
бошлангич даврида аниқлаш учун ҳар бир шифокор беморда катарал
ёки диспептик аломатлар куринганда биринчи навбатда гепатит А
ҳақида уйламори ва касалликнинг бошқа белгиларини изламоги
керақ Улар қуйидагилар: аввало богча-да, мактабда, уйда сариқ
касаллиги бор ёки йуқлиги ҳақида маълумот олиш керақ
Гепатитнинг бошлангич даврида кундан-кунга беморнинг мадори
қуриб беҳоллик кучая боради. Шунинг-дек иштаҳаси ёмон булади,
кунгли ҳеч нима истамайди. Охирги кунларда бемор сийдигининг
ранги узгаргани ҳақида сураш керақ Одатда беморнинг кузи ва
бадани саргайишидан бир неча кун олдин сийдиги туқ сариқ туе
олади ва худди аччиқ чойга ёки пивога ухшаш булади. Купинча бу
белгилар ҳақида савол
141
берилса, бемор ёки боланинг онаси сийдик ранги узгарганини
тасдиқлайди; Унг қобирра остида огриқ сезагётгани ўакдда сўрал-са,
бемор купинча тасдиқлайди. Бемор сийдигининг ранги уэ-гариши
билан бир вақт'да унинг ахлати оқаради, у худди замас-кага ухшаш
туе олади. Бу симптомлар диагностика учун жуда муҳим. Ва ниўоят
беморни ётқизиб жигарини пайпаслаб курился, уни катталашгани
аниқланади. Шу симптомлар гепатит А ди-агнози учун кифоядир.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкнн: ҳарорати кутарилган бе-
морда катарал ва диспептик белгилар аниқланса, унинг силла-си
қуриб, мадори йуқлигидан шикоят қилса шифокор гепатит ҳақида
уйлаб кўрмоги мақсадга мувофиқ булади. Беморларнинг 2—5
фоизида гепатит А бадан саргайишидан бошланади, яъни
касалликнинг бошланрич даври симптомсиз утади.
Шифокор х_амма вақт Узбекистонда шу касалликнинг кенг
тарқалганини хотирада сақламоги керақ
Бундай беморларнинг қонида лейкопения аниқланади. ЭЧТ
камайган булади. Бемор бадани саррайишидан 5—7 кун олдин бемор
қонида индикатор ферментлар (АлАТ ва АсАТ) айниқеа АлАТ нинг
активлиги ошади. Бу жуда муҳим ва купинча диагноз масаласини
х_ал қиладиган усулдир. Ферментлар активлиги-нинг купайиши
гепатоқитларнинг
емирилишидан
дарак
беради.
Тимол
реакциясининг курсаткичи купаяди.
Куз ОҚИНИНГ саррайиши билан гепатит А нинг саррайиш даври
бошланади. Шуни алохдқа таъкидлаш лозимки, гепатит А да
саррайиш даври бошланиши билан беморнинг ахволи анча туза-лади.
5—6 кун давомида бемор баданининг саррайиши купайиб боради. Бу
даврда кунгил айнаш, қусиш учрамайди. Беморнинг иштаўаси
очилади. Баъзи беморлар ўнг қобирга остида огирлик сезадилар.
Гепатит А да бемор бадани меъёрида саргаяди. Жи-гар ва талоқ
катталашади. Саррайиш даври 1—2 ҳафта давом этади. Гепатитнинг
сариг даврида қонда билирубин миқдори меъёрида купаяди. Бу
даврининг иккинчи ўафтасида бемор баданининг сариги ва қонда
билирубин микдори камая боради. Сариқ-нинг суниш даврида
сийдик секин-аста тиниқлашади, ахлат одат-дагича сариқ туе олади,
беморнинг ахволи анча тузалади, иш-таҳаси очилади, узини бақувват
сеза бошлайди.
Гепатитнинг тузалиш даврида беморнинг ахволи кундан-кун-га
яхшилана боради, касаллик симптомлари аста-секин йуқола-ди.
Гепатит А купинча енгил утади. Беморлар омон-эсон сораииб
кетадилар. Юқорида келтирилган далиллар гепатит А нинг ур-тача
орирликда утадиган формасига оиддир.
Гепатит А нинг енгил формаси. Гепатит А нинг бу формасида
касаллик симптомлари жуда яққол булмаиди, беморнинг ахволи
умуман ёмон булмаиди. Беморнинг сал дармони қурийди, ишта-ҳаси
деярли узгармайди. Жигарга хос интоксикақия жуда куч-сиз булади.
Жигар озгина катталашади.
Гепатит А нинг билинар-билинмас симптомлар билан утади-
142
ган шакли. Бунда қисқа муддат'**' давомида беморнинг шиллиқ
пардаси, териси сал-пал саргайиши, 1—2 кун сийдик ранги уз-
гариши мумкин. Бир оз беморнинг дармонк қурийди. Билирубине-
мия, билирубинурия, ахолия ва сийдикнинг ранги узгариши хам-бир
неча кун давом этиб кейин йуқолиши мумкин. Текши-риб
курилганда жигар катталашгани аниқланади.
Бундай беморлар купинча врачга мурожаат қилмайдилар ва
касалхонага ётмайдилар, узлари билмаган ҳолда гепатит А ни
атрофдагиларга юқткра берадилар.
Гепатит А нинг о'гир шакли жуда кам учрайди. Интоксикақия
ломатлари явдол куркнади. Беморни кунгли айниб, қайт қила-
ди. Дармони қуриб, иишқаси ёмон булади. Бундай ҳолат 4—5
гун давом эткши мумкин. Сунгра бу аломатлар секин-аста ка-
ғ:айиб беморнинг аҳволи яхшилана боради.
Гепатит А нинг сариқсиз утадиган формаси. Гепатитнинг бу
формаси сариқ билан утадиган формасига Караганда 5—10 бара-аар
куп учрайди. Гепатитнинг сариқсиз формаси билан огриган
беморлар камдан-кам касалхонага ётқизилади. Касалхонадаги
земорларнинг фақат 1—2 фоизинигина гепатитнинг сариқсиз ута-
диган формаси ташкил қилади.
Гепатитнинг сариқсиз утадиган шаклида бадан ва*шиллиқ
г/ардалар саргаймайди, қонда билирубин микдори купаймайди,
гийдик ва ахлат ранги узгармайди. Беморларда гепатитнинг
саргайишдан олдинги даврдаги симптомлари аниқланади. Сариқсиз
форма урта ўисоб билан 2—3 ҳафта давом этади.
Гепатит А нинг бу формасида асосан жигарнинг катталашгани ва
қондаги ферментлар (АлАТ ва АсАТ) активлиги купа-йишига суяниб
диагноз қуйилади.
Гепатит А нинг субклиник формасида эса ғ;еч қандай симптом-
лар булмайди. Гепатит А нинг субклиник формаси индикатор
ферментларни .текшириш усули билан аниқланади. Ферментлар
курсаткичининг купайиши жигар ҳужайраларининг парчалани-
шидан дарак беради. Субклиник гепатит А фақат уткир шаклда
утади. Унинг сурункали шакли учрамайди. Гепатит А нинг учо-рида
касаллик юқтирганларнинг 70 фоизида субклиник шакли аниқланади.
Камдан-кам гепатит А холестатик синдром билан утади (сариқ
чузилади, тери қичийди, билирубинемия куп булади, қонда
холестерин купаяди, ишк/ғр фосфатазаси жуда юкрри булади).
Гепатит А нинг эуриқишини бошқа хил гепатитлар (гепатит В,
гепатит Е ва гепатит С лар) нинг қушилиши натижасида юз
берадиган хрлатдан фарўлаш керак булади. Гепатит А дан сунг
чузилган ёки сурункали гепатит аломатлари куринган хрлларда
аввало жигарда қандайдир бошқа сурункали касаллик (гепатит В,
алкоголь, турли гёпатотроп дорилар ва бошқа заўарли мод-далар
таъсирида жигарнинг зарарланиши) булиши мумкинлиги-ни назарда
тутиш керақ чунки Г А ҳеч қачон сурункали булмайди. Гепатит А
нинг чузилган формаси (3 ойдан 6 ойгача дввом
143
этадиган формаси) деярли учрамайди. Фақат ароқхурларда баъ-зан
учраши мумкин.
Гепатит А билан огриган беморларнинг 7—10 фоизида сога-йиш
даврининг чузилиши учрайди. Бу хрлат гиперферментемия, ба'ъзан
гипербилирубинемия, тимол реакциясининг купайганлиги билан
таърифланади. Ундан ташқари бошқа симптомлар ҳам бу-лиши
мумкин. Масалан, гепатит А дан сунг баъзи реконвалес-қентларда
гепатомегалия аниқланади ва у беморларнинг умумий аўволига
таъсир курсатмайди. Гепатомегалия булган так;дирда ўам касаллик
ғўеч вақт сурункали формата утмайди.
Гепатит А дан сунг баъзан ут суюқлиги йулларининг диски-
незияси ва яллигланиши аломатлари учрайди. Бу узгаришлар
купинча 1—3 ой утгач аста-секин йуколади ва беморлар сорайиб
кетади. Камдан-кам (0,5—1,5 фоиз) ўолларда гепатит А зуриқиши
мумкин. Бундай х/элат юз берганда интоксикақия, саргайиш,
гиперферментемия ва гипербилирубинемия пайдо булади. Барибир
касалликнинг зуриқиши прогнозга салбий таъсир қилмайди. Бе-
морлар согайиб кетадилар.
Гепатит
Do'stlaringiz bilan baham: |