24
—36
369
Этиологияси. Сариқ иситма вируси арбовируслар авлодига киради. У
17—25 ммк катталикда бўлиб, оддий дезинфекциялов-чи моддаларга
сезувчан, қуритилган ҳолида 100 даража иссиққа ҳам чидаш беради.
Музлатилганда 1 йилгача тирик сақланади. Эпидемиологияси. Сариқ
иситманинг икки хил учоги маълум. 1) Табиий ёки қуюқ
урмонзордаги учоги ва 2) шаҳарлардаги учоги.
Куюқ урмонзордаги учогида инфекция манбаи — мармазет
маймунлардир. Кемирувчилар, халталилар, типратиканлар ва бошқа
.ўайвонлар ҳам инфекция манбаи булиши мумкин. Инфек-қияни
чивинлар юкдириб, тарқатади. Инфекция юқтирадиган чивинлар
Африкада бир хил, Жанубий Америкада бошқача хил-дир.
Шаҳар шароитида сариқ иситманинг манбаи бемор одам ҳи-
собланади. Бемор вирусемия вақтида юқумли булади. Шаҳар-ларда
инфекцияни А.аеяурИ деб аталадиган чивин тарқатади. Сариқ
иситма учоги қуюқ урмонзорда булганда одатда касал-лик спорадик
куринишда учрайди. Жанубий ва Марказий Америка ва Зоир, Конго,
Судан, Сомали, Кения ва Африканинг бошқа мамлакатларидаги
қуюқ тропик урмонзорларда сариқ иситма хрзир ҳам спорадик
куринишда учраб туради.
Инфекция манбаи бемор одам булганда эса яънн шаўар ша-
роитида сариқ иситма эпидемия куринишида тарқалади.
Клиникаси. Инкубақион даври 3—6 кун давом этади. Касал-лик
давомида 3 давр ажратилади: бошлангич даври, веналардаги стаз
даври, согайиш даври. Бошлангич даври, (гиперемия даври) 3—4 кун
давом этади. Бемор эти увишиб, қалтирайди, харорати 39—41
даражагача кутарилади, боши, бели огриб, кунгли айнайди, қайта-
қайта қайт қилади. Бемор юзи, буйни ва кукрагининг юқори қисми
қизаради. Кузи худди қуён кузига ух-шаб қип-қизариб кетади. Бемор
ёругликка қарай олмайди, кузидан ёш оқаверади. Бемор купинча
алаўлайди, ҳар хил ножуя ҳара-катлар қилади. Пульси тез-тез уради,
кейинчалик брадикардия ва гипотония аниқланади.
Жигар купчилик беморларда катталашган булади. Бошлангич
даврининг охирида куз ва тери саргаяди. Гипербилирубине-мия ва
ферментлар активлиги купайгани аниқланади. Жигарда тарқоқ
некроз аломатлари топилади. Миокард, талоқ ва бошқа органларда
ҳар турли патогистологик узгаришлар юз беради. Баданда баъзан
петехиялар пайдо булади. Гиперемия давридан сунг ремиссия
бошланиб бир неча соатдан 1 —1,5 кунгача давом этади. Бунда
ҳарорат тушиб, беморнинг аҳволи яхшиланади. Баъзан ремиссиядан
сунг бемор согайиб кетади. Лекин купинча бу қисқа муддатли
ремиссиядан сунг веналардаги стаз даври бошланади.
Веналардаги стаз даврида беморнинг аҳволи яна ёмонлашиб,
ҳарорати кутарилади. Сариқлик купаяди, баданда тарқоқ гемор-
370
рагик диатез аломатлари пайдо булади (петехиялар, терига нон
қуйилиши кабилар). Милклар қонайди, бемор қон қусади. Ичақ
бачадондан қон кетади. Шок бошланади. Томир уруши сийрак-
лашади. Қон босими пасайишда давом этади. Олигурия, энцефалит
авж олади. Жигар ва буйрак фаолиятида юз берадиган етииь
МОВЧИЛИК
ва шок натижасида бемор купинча касалликнинг 7—9-
куни ҳалок булади.
Иситма урта ҳисоб б план 8—9 кун давом этади. Иситма па-
сайганидан кейин согайиш даври бошланади.
'Эндемик учоқларда яшайдиган маҳаллий аўолида баъзан сариқ
иситма енгил ва абортив формада утиши мумкин. Уларда сариқлик
ва геморрагия аломатлари курилмайди. Шу сабабдан касаллик
диагностикаси қийин булади.
Бошлангич.даврда лейкопения бошланиб, лейкоқитар формула
чапга (баъзан промиелоқитларгача) сурилади, тромбоқито-пения
курилади. Касаллик роса авжига чиққан маҳалда лейкоқитоз,
тромбоқитопрния, гиперкалиемия, азотемия анкқланади. Сийдикда
эритроқитлар, оқсил, қилиндрлар пайдо булади.
Диагностикаси. Сариқ иситманинг диагностикаси кучли уму-мий
интоксикақия аломатлари, тобора купайиб борадигаи гемор-рагик
синдром ва жигар ҳамда буйраклар фаолиятининг етиш-мовчилигига
асосланади. Эпидемиологик далиллар (масалан тек-ширилаётган
беморнинг касаллик бошланишдан бир ҳафта ил-гари ана шу
инфекциянинг эндемик учори ҳисобланган қуюч урмонзорда
бу\лиши) муҳим аҳамкятга эгадир. Сариқ иситма ди-агнозини узил-
кесил ҳал қилиш учун лаборатория усулларидан фойдаланилади.
Аввало касалликнинг бошланрич даврида бемор қонидан вирус
ажратиб олиш мумкин. Кейинроқ вирусга қарши антителолар борлиги
комплементни
бириктириш,
гемагглютина-қияни
тормозлаш
реакциялари, иммунофермент анализ усуллари ёрдамида аииқланади.
Давоси. Беморларни касалхонанинг чивин киролмайдиган
хоналарида сақланади, инфекциянинг парентерал йу\л билан
бошқаларга юқмаслиги учун ҳамма чора-тадбирлар амалга оши-
рилади. Беморни даволашда асосий тадбир-чоралар интоксика-қияга,
шок ҳолатига қарши ва жигар ҳамда буйраклар фаолияти-ни
тузатишга қаратилган булади. Азотемия ҳолати юз берган ҳолларда
гемодиализ ва перитонеал диализ қилинади.
Профилактикаси. Беморлар ётқизилган касалхонага чивин
кирмаслиги керақ Касалликни қон орқали бошқаларга юкдир-маслик
чоралари амалга оширилиши муҳим.
Сариқ иситма учоқларида одамлар эмланади. Эмланган киши-
ларда 7—10 кун утгач иммунитет пайдо булиб, 6 йил давомида
сақланиб туради. Эндемик ўчокдан келган эмланган кишилар 9 кун
давомида карантинда сақланади.
т
ДЕНГЕ ИСИТМАСИ
Денге иситмасини арбовирус авлодига кирадиган вирус қуз-
гатади ва у икки марта кутариладиган нситма, миалгия, артрал-гия
булиши ва лимфоденопатия бошланиши билан таърифла-надн.
Do'stlaringiz bilan baham: |