Тиббиёт олий билимгохлари учун укув адабиёт в. М мажидов юкумли



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/257
Sana02.03.2022
Hajmi3,72 Mb.
#477270
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   257
Bog'liq
Мажидов В.М. Юкумли касалликлар.doc

Клиникаси
Личинка перкутан йул билан кирганда терининг 
гижжа кирган жойида аллергик дерматит аниқланади, кейин упка 
зарарланади (эозинофиллия, инфильтрат пайдо булади), бронхит, 
ларингит ривожланади. Иситма кутарилади. Бу даврда қонда 
эозинофиллар сони 30—60% га етади.
Гижжа 
ОРИЗ 
орқали юққанда бу симптомлар куринмайди.
Анкилостомидознинг хроник даврида дуоденит, перидуоденит ва 
еюнит ривожланади. Беморнинг кунгли айнаб қусади, ичи ке-тади, 
қорнининг юқори қисми оррийди. Секин-аста камқонлик (анемия) 
симптомлари куринади.
Диагностикаси. Бемор ахлатида анкилостомидаларнинг тухуми 
топилганда диагноз осонгина ҳал булади. Баъзан пробиркада пар-
вариш қилиб тухумдан личинка чиқариш усулидан ҳам фойдала-
нилади.
Давоси. Комбантрин (пирантел, памоат) яхши натижа беради. У 
10—20 мг/кг ҳисобидан 2 кун бемор овқатланаётган вақтда берилади. 
Мебендазол (вермокс) 100 мг дан кунига 2 мартадан 3 кун босим 
берилади; левомизол (декарис) 2,5 мг/кг ҳисобидан бир марта 
уйқудан олдин берилади, натижа булмаса бир ҳафта-дан сунг шу доза 
яна қайтарилади; тиабендазол (ментазол) 25 мг/кг ҳисобидан кунига 2 
мад.алдан 2 кун босим берилади; наф-тамон (альконар) 0,5 г дан 
наҳорга 2—3 кун босим ичирилади.
Анемия аниқланган ҳолларда 
ОРИЗ 
орқали ёки парентерал йул 
билан темир препаратлари, протеинлар, фоли кислота берилади, 
зарур булганда к/он қуйилади.
Профилактикаси. 
Биринчи навбатда гижжаси бор одамлар 
даволанади. Тупроқни, шахталар, ер остидаги иншоотларни озода 
сақлаш, айниқеа уларга одам ахлати тушмаслик чоралари ку-рилади.
247


ЭНТЕРОБИОЗ 
Энтеробиозни майда думалоў гижжалар қузратадн. Бу гижжа 
уррочисининг узунлиги 9—12 мм, эркагиники 3—4 мм келади. Улар 
одам ингичка ичагининг пастки қисми ва йурон ичагида яшайди. 
Энтеробиоз 
перорал*. 
контагиоз 
гельминтоздир. 
Етарли 
ривожланган ургочи гижжа ичакдан ташўарига чиқиб, анус атро-
фида тухум қуяди ва ҳалок булади. Уррочи гижжалар асосан ке-часи 
ичакдан чиқадилар, бу анус атрофини қаттиқ қичитади. Ту-хумдан 
2—4—5 соат утгач етук личинка чиқади. Бу личинкалар-нинг 
ривожланиши учун 36° ҳарорат, 90—100% намлик қулай шароит 
ҳисобланади. Бемор қашинганда қулига, тирноқ орасига етук 
тухумлар урнашиб қолади. кулига гижжа тухумини ёпишти-риб 
олган одам аввало гижжани қайтадан узига юқтиради. Шу билан 
бирга ундаги етук тухумлар бошка 
СОРЛОМ 
одамларга ҳам юқади. Бу 
гижжа бошқаларга ҳар турли буюмлар, масалан идиш-товоқлар, 
ринчокугар орқали юқиши мумкин.
Патогенези ва патанатомияси. Бу гижжанинг личинкаси ингичка 
ичакнинг пастки қисми ва йугон ичакда 12—14 кун даво-мида 
балогатга етади, улар 3—4 ҳафта яшайди. Доимо аутосупе-ринвазия 
қайталаниб туради. Одам ичагида юзлаб гижжалар яшаши мумкин. 
Ича'к шиллиқ пардаларида некроз, яллигланиш ва қон ўуйилишига 
хос белгилар кўринади. Бу гижжалар урма-лаб, аёллар жинсий 
органига кириши ва вульвит, вагинит, эндо-метритга сабаб булиши 
мумкин. Булардан ташқари бемор орга-низмида аллергия ҳолати юз 
беради.
Клиникаси. Энтеробиозда анус атрофи, оралиқ соҳа (промеж-
ность) ва жинсий аъзолар қаттиқ қичийди. Болалар инжиқ булиб 
қолади. Уйк_уси бузилади, иштаҳаси ёмон булади, баъзан қорни 
огрийди. Қаттиқ қичиш катта ёшдаги одамларни ҳам анча та-жанг 
қилиб қуяди. ўичиш шу даражада буладики, катта одам бошқалар 
олдида уялмай қашинишга одатланиб қолади.
Доимий қичинқш оқибатида оралик соҳада, анус атрофида 
пиодермия ривожланиши мумкин. Беморнинг уйқуси бузилади, тажанг 
булиб қолади, иш қобилияти камаяди. Баъзи болаларда тутқаноқ 
тутиши мумкин. Касаллик орир утганда беморларнинг кунгли айнаб 
қайт қилади, баъзан шилимшиқ ва қон аралаш ичи кетади, метеоризм 
аниқланади. Баъзан
1
бу гижжалар чувал-чаигсимон ичакка ўрмалаб 
кириши ва аппендиқит ривожланиши мумкин, бошқа ҳолларда 
нккиламчи инфекция қушилади. 
к
 
Диагностикам. Бу гижжа баъзан 
бемор ахлатига аралашган 
1
ҳолда кўринади. Уларни топиш учун 
ёпишқоқ полиэтилен лента-ни анус атрофи терисига суйкаб сунгра 
микроскоп остида кўри-лади.
Давоси. Ванкин яхши натижа беради. У эрталаб нонуштадан сўнг 
5 мг/кг ҳисобидан бир марта берилади. Комбантрин бемор 
овқатланаётган вақтда катта ёшдаги беморга 10 мг/кг ҳисобидан бир 
марта берилади. 6 ойдан 2 ёшгача болаларга 125 мг, 2—6
24В
\


ёшгача — 250 мг, 6—12 ёшгача 500 мгдан бир марта берилади. 
Вермакс ҳам яхши таъсир қилади. У болаларга бир кунда 2,5— 3 
мг/кг ҳисобидан берилади. Катта ёшдаги беморларга 100 мг дан бир 
кунда 2 маҳал ичирилади. Лидамин 10 мг/кг ҳисобидан бир марта 
берилади. Зарурият булганда 2 ҳафтадан сунг шу даволаш курсини 
қайтариш мумкин. Пиперазин бир ёшгача болаларга — 0,4 грамм, 
2—3 ёшли болаларга — 0,6 грамм, 4—6 ёшдаги болаларга— 1 
грамм, 7—9 ёшдаги болаларга— 1,5 грамм, 10—14 ёш-дагиларга —2 
грамм ва 15 ёшдан катталарга — 3 грамм берилади. Ана шу дозадаги 
дорини бир кунда 2—3 булиб овқатланишдан 30 минут олдин 
берилади. Даволаш курси 5 кун давом этади. 7—10 кун оралаб 
даволаш курсини қайтариш мумкин.
Аутосуперинвазияга йул қуймаслик жуда муҳимдир.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish