мумкин. Эндоген гипо- ва авитаминоз В юз беради. Бу ҳолат уз
иавбатида мегалобластик анемия ривожланишига сабаб булади.
Клиникаси.
Беморнинг қуввати булмайди, иштахаси бугилади,
Қорни огрийди. Кўоида анемия ва эозинофилия аниқланади. Дифил-
лоботриоз диагнози гижжа тухуми ёки унинг булакчалари топил-
гач узил-кесил аниқланади.
Давосн.
Тениаринхоздагига ухшаш усул билан дегельминтиза-
қия амалга оширилади. Анемия ҳолати аниқланса дегельминти-
зақиядан олдин витамин Ви ва фоли кислота билан даволанади.
Профилактикаси.
Бу гижжани тарқатувчи беморни даволаш,
яъни дегельминтизақия (организмни гижжалардан халос қилиш)
жуда муҳим. Сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш, айниқса сувга
одам нажасини туширмаслик чоралари биринчи даражали аҳа-
миятга эга.
ТЕНИАРИНХОЗ
Бу гижжа касаллиги перорал, антропоноз биогельминтоздир.
Ривожланиб етилган бу гижжанинг узунлиги 7—10 метргача бо-
ради, эни 1,5—2 см. Тумшугида 4 та сургичлари бор. Одам бу
гижжанинг асосий хужайини ҳисобланади. Ривожланиб етилган
гижжадан узилиб чиққан булакчалар нажас орқали ташқарига
чиқарилади. Бу гижжа булакчалари ҳар хил йуллар билан, асо-
сан одам нажаси билан ифлосланган хашак ва сув орқали шохли
қорамоллар организмига кнради. ўорамол ичагида гижжанинг
личинкалари парда ичидан чиқиб, қонга тушади ва мускуллар
орасидаги бириктирувчи туқималарга урнашади ва юмалоқ пу-
факка ухшаш шаклга киради (финка). Ана шундай қорамол гушти-
ни истеъмол қилиш натижасида бу финкалар одам ичагига ту-
шади ва ривожланиб балогатга етади.
Патогенези ва патанатомияси.
Гижжанинг сургичлари ичак
шиллиқ пардасини шилиб жароҳатлайди, изтироблайди. Гижжада-ги
модда алмашинув чиқиндилари заҳарли таъсир қилади. Ичак-дати
тайёр озуқа моддаларига шерик булиб, бемор организмида озука
етмаслигига сабаб булади.
Клиникаси.
Бемор тинкаси қурийди, тажанг булиб қолади, олдин
куп овқат истеъмол қилади, кейинчалик иштахаси бугилади. К/эрни
огрийди, бемор ухлаб ётган ваўтда купинча кечаси анусдан
гижжа булакчалари чиқади. Беморни кунгли айнайди, қорни
купчийди, баъзан ичи кетадй. Баъзида беморларнинг боши айланади,
уйқуси бузилади, камдан-кам тутқаноқ тутади, бошқа неврологик
симптомлар куринади. Гемограммада лейкопения, эозинофилия,
баъзи беморларда меъёрида анемия аниқланади.
Асоратлари.
Гижжа булакчалари урмалаб вагинага, чувал-
чангсимон ичакка кириши мумкин. Баъзан гижжа ут пуфагида,
ун икки бармоқ ичакда, ошқозон ости безида, қорин бушлирида
топилади. Камдан-кам бу гижжа — ичак тутилиб қолишига сабаб
« булади.
Do'stlaringiz bilan baham: