токсиқология —тиббиётнинг бир соҳаси. Заҳарли моддаларнинг физик ва кимёвий хосса- ларини, организмга таъсир этиш механизмини ва улар таъсирида организмда рўй берадиган ўзга- ришларни ўрганади. Заҳарланишни даволаш ва олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади. ТОКСИКОМЕТРИЯ — кимёвий моддаларнинг заҳарлилигига миқдорий баҳо бериш учун қўлла- ниладиган усуллар мажмуи; бунда асосан тажри- ба ҳайвонларидан фойдаланилади.
ТОКСИН — ҳайвонлар ва одам организмига тушганда уларни касаллантириш ёки ҳалоқ қилиш хусусиятига эга модда. Келиб чиқишига кўра бактерия, ўсимлик ёки ҳайвонларга мансуб мураккаб (кўпинча оқсил табиатли) бирикма. Илон, ўргимчак, чаёнлар заҳарида бўлади. Бакте- риал Т. қоқшол, ботулизм ва б. касалликлар пайдо қилади. Т. анатоксинлар олишда қўллани- лади.
ТОКСИНОТЕРАПИЯ — токсинлар (мас., ари ёки илон заҳари) б-н даволаш.
ТОКСОПЛАЗМОЗ — протозой зоонозлар гуру- ҳига кирадиган паразитлар — токсоплазмалар қўзғатадиган юкумли касаллик. Улар одамга овқат максулотлари (гўшт, сут, тухум), касал уй ҳайвонлари (қуён, ит, мушук ва б.) орқали ўтиб, турли органлар (бош ва орқа мия, жигар, талок, буйрак ва б.) ҳужайралари протоплазмасида
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
ривожланади ва тўқималарни яллиғлантиради. Касалликнинг туғма ва ҳаётда орттирилган, ўткир ва сурункали турлари маълум. Туғма Т. онадан ҳомилага ўтиб, биринчи навбатда унинг нерв системаси, кўзи ва б. органларини шикастлайди. Ҳаётда орттирилган Т. да бемор иситмалайди, томоғи оғрийди, жигари ва та.поғи шишади, нерв системаси заррарланади ва ҳ. к.
ТОЛАЛАР — ҳужайра, тўкима ва органлар тар- кибидаги ҳар хил тузилган ва турли вазифани бажарадиган ипсимон тузилмалар. Мас., мускул, нерв толалари ва б.
ТОЛУОЛ — ароматик углеводород. Тиббиётда ва тиббиёт саноатида эритувчи сифатида, шунингдек баъзи доривор моддаларни тайёрлашда кўллани- лади. Одам учун заҳарли, нерв системаси ва кон яратувчи органларни зарарлайди.
ТОМА СИНДРОМИ — тарқалувчи склероз оқибатида мияча ва у б-н боғланган мувозанатни таъминловчи барча йўлларнинг зарарланиши. Бунда беморнинг юриш-туришида мувозанат, равонлик, тартиблилик йўқолади ёки кескин ўзгаради. У маст кишига ўхшаб гандираклаб юради.
ТОМИР қон (қон Т.) ва лимфа (лимфа Т. и) ҳаракатланадиган найча. Артерия, вена ва лим- фа Т. лари фарқ қилинади.
ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ — артериялар де вори тонусининг пасайиши натижасида артериал гипотензия ва ҳаёт учун муҳим органларнинг қон б-н таъминланиши (перфузия) бузилишига олиб келадиган патологик ҳолат. Т. е. нинг ўткир (мас., ҳушдан кетиш, коллапс, шок) ҳамда сурункали (мас., симптоматик ёки бирламчи артериал гипо- тензия) ривожланувчи турлари тафовут қилина- ди.
ТОМОГРАФИЯ рентген нурлари ёрдамида одам органларининг қаватма-қават суратини олиш усули. Бунда рентген трубкаси ва пленкали кассета кўлланилади. Қатлам тасвирини олиш учун рентген трубкаси ва кассета текшириладиган объектга нисбатан ҳаракатда бўлади. Томограф- нинг ҳаракатланадиган ўқи ҳолатини ўзгартириб, органнинг турли қаватларидаги ўзгаришлар тас- вирини олиб, касаллик ўчоғи қайси қаватда жойлашганлиги аниқланади. _
ТОМОҚ — оғиз бўшлиғидан ҳалкумга ўтиш те- шиги; юқоридан юмшоқ танглай чодири, икки ён томондан танглай равоқлари, пастдан тилнинг орқа юзаси ва тил илдизи б-н чегараланган. ТОМПСОН БЕЛГИСИ — милк четининг қизари- ши. Сил касаллигининг дастлабки белгиси. ТОНЗИЛЛИТ — танглай муртакларининг ял- лиғланиши. Ўткир ва сурункали бўлади. Ўткир Т. тўсатдан бошланади. Сурункали Т. га эса тез-тез ангина б-н оғриш, бурундан қийналиб нафас олиш, бурун ёндош бўшликларининг яллиғланиши, чириган тишлар ва б. сабаб бўлиб, у бот-бот қўзиб туради. Беморнинг томоғи оғриб, ачишади, оғриқ баъзан қулоққа ўтади. Ҳарорат кўтарилиб, бош оғрийди, иш қобилияти пасаяди. Касаллик оқибатида юрак ва буйрак фаолияти издан чиқиши, бўғимларда оғрик пайдо бўлиши мумкин.
ТОНЗИЛЛЭҚТОМИЯ — жарроҳлик усули; танг- лай муртакларини бириктирувчи тўкима қопчиғи б-н бирга бутунлай кесиб олиб ташлаш. Катта- ларда маҳаллий (0,5—1 % ли новокаин эритма-
ТОРОН 215
си), ёш болаларда эса умумий оғриқсизлантириш қўлланилади.
ТОНОГРАФИЯ — кўз ичи суюклиғининг миқдо- ри ва унинг табиий йўллардан оқиб чиқиш динамикасини кўз ичи босимини ўлчаш йўли б-н график усулда изоҳлаш. Кўз ичи босимини 4 дақика давомида бир марта ва яна икки марта тезрок ўлчаб, Т. нинг асосий кўрсаткичлари график ва формула ёрдамида аникланади. ТОНУС—баъзи органлар, тўкималар, мускул- лар, нерв марказларининг толиқмай, узоқ вакт кўзғалган ҳолатда бўлиши. Мас., нерв марказла- рининг перифериядан келадиган импульслар таъ- сирида узок вақт кўзғалиб туриши. Мускул- лар Т. ини бошкаришда мия устунининг ретикуляр формацияси, узунчоқ миянинг вестибуляр ядрола- ри, гуморал омиллардан адреналин асосий роль ўйнайди.
ТОНУСНИ ОШИРУВЧИ МОДДАЛАР м. н. с.
га қўзғатувчи таъсир этиб, тетиклик ва кувват бағишлайдиган дорилар (мас., кофеин, панток- рин, женьшень ва б.); қувватсиЗликда, тинка куриганда, қон босими пасайганда тавсия этила-
ди. -
ТОРАКОҚАУСТИҚА — плеврадаги чандиқларни диатермокоагулятор б-н куйдириш. Бу операция ўпка юзаси б-н париетал плевра орасида чандиқ- лар бўлиб, ўпканинг нафас ҳаракатини бузиб қўйганда қўлланилади.
ТОРАҚОПЛАСТИКА — ўпка хасталанган жойи- нинг бир бирига тегиб битиши учун шароит яратиш мақсадида кўкрак қафаси деворидаги қовурғаларнинг маълум бир қисмини олиб таш- лаш ёки кесиб қўйиш.
ТОРАКОСКОПИЯ —торакоскоп ёрдамида плев- ра бўшлиғини эндоскопик текшириш усули. ТОРАКОТОМИЯ — кўкрак қафасини кўкрак де- вори оркали очиш. Бир томондан ёки бир йўла иккала томондан Т. қилиш мумкин. Операцинда қовурғалар ёки улар орасидаги мускуллар ёки диафрагма кесилади, Диагностик Т. ҳам фарқ қилинади.
ТОРИЙ — Д. И. Менделеев даврий систсмаси- нинг III группасига мансуб кимёвий элемент; символи ТЬ, атом номери 90, агом оғирлиги 232,038; актиноидларга киради. Табиий радио- актив элемент, асосап ядро техникасида ишлати- лади.
ТОРМОЗЛАНИШ — қўзғалишга йўл қўймайди- ган ёки уни сўндирадиган фаол нерв жараёни. Барча органлар ва бутун организмнинг (қўзғалиш б-н бирга) нормал фаолиятини таъ- минлайди. Нерв системасини қайта қўзғалишдан сақлаб, ҳимоя килиш вазифасини бажаради. Ички, ташқи, постсинаптик, пресинаптик, чегара- дан ташкари ва ҳ. к. Т. тафовут килинади. ТОРМОЗСИЗЛАНИШ — м. н. с нинг айрим қисмларида тормозланиш ҳолатининг вақтинча йўқолиши. Қўзғалишнинг атрофга таркалиши (иррадиация) ҳисобига бўлади. Бу ата- ма И. П. Павлов томонидан киритилган.
ТОРОН — бир ва кўп йиллик ўт ўсимлик. Ер устки қисми ишлатилади. Таркибида флавоно- идлар, С ва К витаминлар, каротин, аччиқ, шиллиқ ва ошловчи моддалар бор. Препаратлари
\ттм.21уои2.сот ки(иЬхопаз1
216
ТОРТОАНОМАЛИЯ
к.он оқишини тўхтатиш, бавосирни даволаш, енгил сурги ва сийдик ҳайдовчи дори сифатида ишлатилади.
ТОРТОАНОМАЛ ИЯ — тишнинг узунасига кет- ган ўз ўки атрофида бурилиб колиши; ривожла- ниш нуқсони. Кўпинча олдинги тишларда учрай- ди. Одатда катакча ўсимталаридан чиқаётган тиш ўрни бўлмаса ёки торлик қилса, у лунж йўнали- шида чикиб бурилиб қолади.
ТОШМА — тери ва шиллиқ қаватларга тошади- ган турли рангдаги дог, тугунча, пуфакча ва б. Т. терига ташки таъсиротлар (мас., совук, иссиқ, кислота, ишқор) таъсир этганда, баъзи юқумли касалликлар (скарлатина, қизамиқ, қизилча, тиф, захм ва б.) да, заҳарланиш, моддалар алмашинуви бузилганда, меъда-ичак йўли, жигар, нерв системаси, ички секреция безлари касалликларида турли дорилар (антибио- тиклар)ни қабул қилганда тошади.
ТОҒ ЖУМРУТ, итжумрут — бута ёки дарахт. Меваси ишлатилади. Таркибида антрагликозид- лар, флавоноидлар, қанд ва б. моддалар бор. Дамламаси ва қайнатмаси сурги дори сифатида ишлатилади.
ТОҒ РАЙҲОН — кўп йиллик ўт ўсимлик. Ер устки қисми ишлатилади. Таркибида эфир мойи, флавоноидлар, тритерпен кислоталар, ошловчи ва б. моддалар бор. Суюқ экстракти балғам кўчи- рувчи, овқат ҳазм қилувчи, сийдик ва ел ҳайдовчи дори сифатида ишлатилади.
ТОҒАЙ — организмда тоғай тўқимадан ташкил топган анатомик тузилма. Таянч вазифасини бажаради. Гиалин, эластик ва толали Т. фарқ қилинади. Т. ҳамма суякларнингтуташган жойида, қовурғанинг кўкракдаги учида, қулокда, ке- кирдак ва бронхлар деворида учрайди.
ТОҒАЙ ПАРДАСИ — зич бириктирувчи тўқима- дан тузилган парда. Уларнинг ўсиши ва озик олишига ёрдам беради.
ТРАБЕКУЛА — бириктирувчи тўқимадан ташкил топган тўсинча; орган капсуласидан чиқади. Орган паренхимасини (мас., талокда) бўлакларга бўлиб туради.
ТРАБЕКУЛОТОМИЯ — кўз олдинги камераси- нинг бурчагида туғма тўсиқ бўлганда уни кесиб очиш операцияси.
ТРАВМА — ташқи таъсиротлар натижасида тўқималар ва органлар фаолиятига етадиган шикаст. Шикастловчи омилларга кўра механик, кимёвий, электрик, термик ҳамда психик Т. фарқ қилинади. Т. га сабаб бўлган ҳодиса ва шарт- шароитларга қараб ишлаб чиқариш, спорт, турмуш, кўча, транспорт шикастлари ажратилади ТРАВМАТИЗМ — муайян вақт давомида (ой, квартал, йил) маълум шароитда бир гуруҳ аҳоли ўртасида қайтариладиган травма (шикаст) лар мажмуи (1 йилда 1000 кишига нисбатан шика- стланганлар сони ҳисобида). Ишлаб чиқариш (саноат ва қишлок хўжалиги) ҳамда ишлаб чиқаришдан ташкари (транспорт, кўча, турмуш, спорт, болалар Т. и ва ҳ. к.) Т. фарқ қилинади. ТРАВМАТОЛОГ-ОРТОПЕД — кишиларда содир бўладиган травма (шикаст)лар сабабини, туғма ва ҳаётда орттирилган ортопедик касалликларни аниқлаш, келиб чиқиш сабабларини билиб,
уларнинг олдини олиш ва даволаш б-н шуғулла- надиган матахассис-шифокор. ТРАВМАТОЛОГИЯ — шикастланишлар ҳақида- ги фан; клиник тиббиётнинг бир тармоғи. Ҳар хил ташқи таъсиротлар (механик, термик, кимёвий, электрик, радиоактив) натижасида шикастла- нишларда киши органларида бўладиган умумий ва маҳаллий ўзгаришларни, таянч-ҳаракат орган- ларидаги шикастланишларни аниқлаш, даволаш, олдини олиш йўлларини урганади. ТРАВМАТОЛОГИЯ ПУНКТИ — шаҳар поли- клиникасига карашли муассаса. Шикастлаиган кишиларга кечаю-кундуз ёрдам кўрсатади; ка- салхонадан чиққан беморлар соғайгунича давони давом эттиради; соғлиқни саклаш пункти, травма- тология хонаси, поликлиника ва жарроҳлик бўлимларининг шикастланганларга ёрдам кўрса- тишини методик бошқариб туради; шикастла- нишдан асорат қолган кишиларни диспансериза- ция қилади ва ҳ. к. .
ТРАНКВИЛИЗАТОРЛАР — фармакологик таъ- сири бўйича одамни тинчлантирувчи дорилар; Т. нейролептик ва седатив моддалардан фарк қилиб, эмоционал сферага таъсир кўрсатади, қўрқиш, ҳаяжонланиш, безовта бўлиш, ғам- ташвиш ҳолатларини камайтиради. Шу туфайли улар турли невротик ҳолатлар, уйқусизлик в.а айрим касалликлар (тутканоқ, гипертония, рухий ҳолатлар)да тавсия этилади (седуксен, элениум, мепротан ва б.).
ТРАНСАМИНАЗАЛАР, аминотрансфе- разалар — лереаминирланиш, яъни специфик аминокислота аминотуркумини специфик кето- кислотага кайталама кўчириш реакциясини ката- лиз қилувчи ферментлар гуруҳи. Реакция натижа- сида янги аминокислота ва янги кетокислота ҳосил бўлади. Т. коферменти пиридоксальфосфат- дир. Ҳайвон аъзолари, айниқса, жигар ва юракда ўта фаол глутамат-оксалоацетат Т. (ГОТ), (ас- партат трансаминаза) ва глутамат-пируват Т. (ГПТ) (аланин трансаминаза) бўлади. Қон- да Т. фаоллиги жуда паст, лекин тўқима шикастланиши б-н боғлик баъзи касалликларда ортиб кетади. ГОТ ва ГПТ фаоллиги ҳамда улар нисбатининг ўзгаришини текшириш жигар ва юрак касалликларини аниқлашда қўлланилади. ТРАНСАМИНИРЛАШ — қ. Переаминирлаш. ТРАНСВЕРЗИТ — йўғон ичак кўндаланг жой- лашган қисмининг яллиғланиши. Сегментар ко- литнинг бир хили.
ТРАНСДУКЦИЯ — ирсий материал (дезоксири- бонуклеин кислота) нинг бактериофаг ёрдамида бир бактерия (донор)дан иккинчи бактерия (реципиент) га кўчириб ўтказилиши. Т. натижаси- да ҳужайра реципиент (қабул қилувчи)нинг ирсий хусусиятлари ўзгаради. Бактерияларнинг баъзи штаммларини бирга ўстирилганда донор хромосомасининг бир қисми реципиент ҳужайра- сига ўтиши аниқланган; бундан бактерия хромо- сомалари генетик картасини тузишда фойдалани- лади. Т. абортив, тўла ва чегараланган ёки специфик бўлиши мумкин.
ТРАНСИЛЛ ЮМИНАЦИЯ — кўз соққаси ичида- ги ёт жисмларни оқсил пардасига тушган сояси орқали аниқлаш усули. Қорачиқ ёритилганда ёт жисм соясининг оқсил пардасига тушишига асосланган.
шшш.21уои2.сот ки1иЬхопаз1
217
ТРАНСКРИПЦИЯ (биологи я д а) — тирик ҳужайраларда матрица-дезоксирибонуклеин кис- лота (ДНК) да рибонуклеин кислота (РНК) биосинтезининг амалга ошиши; полимераза фер- менти иштирокида содир бўлади. Т. бир ёки бир неча генлар бўлган алоҳида-алоҳида қисм- ларда юз беради. РНК-полимераза ферменти олдин шундай кисмларга бирикади; ДНКнинг қўш спиралини ечади ва унинг занжирларидан бири ДНК бўйламаси б-н жойлашиб, шу жойдан нусха ола бошлайди ҳамда вужудга келаётган РНКга комплементар нуклеотидларни ўзига кет- ма-кет бириктиради. Матрицадан узоқлашади ва орқада қолган РНК-полимераза ҳаракатига муво- фиқ РНК нинг ўсаётган занжири, ДНК нинг қўш спирали қайтадан тикланади. РНК-полиме- раза нусха олинаётган кисм охирига етганда РНК матрицадан ажралади ва ҳ. к. Ирсий ахборот фақат ДНҚ дан РНК га эмас, балки аксинча ҳам ўтиши мумкин. Бу жараён (акс Т.) ўсма туғдирувчи вируслар РНК сида кузатилган. ТРАНСЛЯЦИЯ — тирик ҳужайраларда оксил полипептид занжирининг биосинтезланиш жараё- ни. Т. информацион рибокулеин кислота (иРНК) молекулаларидаги нуклеотидлар кетма-кетлиги тар- тибида «ёзилган» генетик ахборотларни «ўқиш- дан» иборат. Т. ни ҳужайралар ичидаги махсус заррачалар, яъни рибосомалар амалга оширади. ТРАНСМИССИВ КАСАЛЛИКЛАР — одам ва ҳайвонларнинг юқумли ва паразитар касаллик- лари; қўзғатувчилари бўғимоёқлилар (чивин, бурга, кана ва ҳ. к.) чакканда ўтади. Одамда қўзғатувчилари организмга фақат тарқатувчи орқали кирадиган облигат (муқаррар) Т. к. (без- гак, сариқ иситма, кайталовчи терлама ва б.) ва қўзғатувчилари одамдан-одамга бевосита нафас, ҳазм йўллари орқали кирадиган факультатив (шартли) Т. к. (туляремия, ўлат, куйдирги ва б.) бўлади.
ТРАНСПЛАНТАТ — трансплантация учун фой- даланиладиган орган ва тўкималарнинг бир қисми. Олинган манбаи, тайёрлаш усули, кўчи- рилган жойи ва б. хусусиятларига кўра Т. нинг бир неча тури фарк килинади. ТРАНСПЛАНТАЦИЯ — патологик жараён нати- жасида шикастланган ёки олиб ташланган тўқи- малар ёки органлар ўрнига ўзига ўхшашини кўчириб ўтказиш. Кўчириб ўтказиладиган тўкима ёки орган кимдан олинганига караб транс- плантатлар қуйидагича фарқланади; аутотрансп- лантат — беморнинг ўзидан, аллотрансплантат — одамдан одамга, ксенотрансплантат — бошқа ин- дивиддан. Ҳозир буйрак трансплантацияси жуда кенг йўлга қўйилган. Бошқа органлар: юрак, жигар, эндокрин безлар, ўпка ва б. органларни кўчириб ўтқазиш махсус клиникаларда бажа- рилмокда.
ТРАНСПЛАНТОЛОГИЯ — биология ва тибби- ётнинг бир соҳаси;, орган ва тўкималарни кўчириб ўтқазиш, консервлаш, шунингдек сунъий органларни қўллаш усулларини ишлаб чиқади. ТРАНССУДАТ — танада шиш, истисқо пайдо бўлганда орган ва тўқималар оралиқлари ҳамда бўшлиқларида тўпланадиган, оксилга камчил суюқлиқ.
ТРАНССУДАЦИЯ — қон суюқ қисмининг ка- пиллярлар ва венулалардан тўқима ораликлари ҳамда тана бўшлиқларига чиқиши.
ТРАХОМА
ТРАНСФЕРАЗАЛАР — энзимлар каталогида асосий ферментларнинг 2- синфи. Бу синфга турли туркумлар: бир углеродли бирликлар (метил, карбонил, оксиметил туркумлар), амино, фосфат, сульфгидрил, ацил, гликозил, амидин, аминоацил ва б. группаларни бир бирикмадан иккинчисига кўчирувчи ферментларнинг катта туркуми киради. Уларнинг номи кўчириладиган гуруҳ номига фераза суффиксини қўшиш йўли б-н тузилади. Мас., аминофераза, метилфераза, аминоацил- трансфераза ва б.
ТРАНСФЕРРИН — ҳайвон гликопротеини; гем характерига эга бўлмаган темирга боғланган темир сақловчи жуда муҳим оксил. Асосан жигар, талок, кўмик ва ретикулоцитларда тўпланади, унинг таркибидаги темир эҳтиёжга қараб са- фарбар қилинади.
ТРАНСФОРМАЦИЯ (генетикада) — алоҳи- да дезоксирибонуклеин кислота (ДНК) ёрдамида генетик ахборотларнинг ҳужайрага олиб кирили- ши.
ТРАНСФУЗИОЛОГИЯ — тиббиётнинг бир бўли- ми; одамга қон ва ундан тайёрланган препа- ратлар, шунингдек қон ҳамда плазма ўрнини босадиган суюқлиқларни қуйиш масалаларини ўрганади.
ТРАНСФУЗИОН РЕАКЦИЯ — венага суюқ дори юборилганда унга жавобан юзага келадиган ўткинчи бир ҳолат; лоҳаслик, қалтираш, гавда ҳароратининг кўтарилиши ва б.
ТРАХЕИТ — трахея (кекирдак) шиллиқ пардаси- нинг яллиғланиши. Совқотиш, юкумли касаллик- лар (грипп, қизамиқ, кўкйўтал) сабаб бўлади. Асосан баҳор ва кузда кўп учрайди. Уткир ва сурункали кечади. Бемор йўталади (йўтал кечаси ва эрталаб зўраяди), балғам ажралади, томоқ ва тўш соҳасида оғриқ пайдо бўлиб, йўталганда кучаяди.
ТРАХЕОБРОНХИТ — трахея ва бронхлар шил- лиқ пардасининг яллиғланиши. ТРАХЕОПЛАСТИКА — трахея деворининг бу- тунлигини тиклаш.
ТРАХЕОСТЕНОЗ — трахея ёриғининг торайиши. Бунда нафас олиш қийинлашади. ТРАХЕОТОМИЯ — трахея деворини кесиб, унинг ичини очиш ва махсус найча кўйиш. Бунда трахея деворининг кесилган чеккаси бўйиннинг кесилган терисига кўшиб тикилади. Юқориги ва паст- ки Т. ажратилади. Юқориги Т. қалқонсимон без бўйинчасидан юқорида, пастки Т. эса қалқонси- мон без бўйинчасидан пастда қилинади. Операция трахея йўли бекилиб, ундан ҳаво ўтмай қолганда қўлланилади.
ТРАХЕЯ — қ. Кекирдақ.
ТРАХОМА, ш и л п и к — кўз шиллик ва мугуз пардасининг сурункали юкумли яллиғланиши. Рйккетсиялар қўзғатади. Кўпинча сезилмай бош- ланади. Аксарият болалар ва ўсмирларда учрай- ди. 4 клиник босқичи бор: I босқичда юкори ковок шиллик пардасида майда доначалар пайдо бўлиб, кўпаяверади. II боскичда доначалар ёрилиб ёки сўрилиб, майда чандиқлар ҳосил бўлади. III бос- қичда доначалар анча камайиб, чандиқлар кўпаяверади. IV боскичда шиш ва доначалар йўколиб, факат чандиқлар колади. Бемор бу-
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
218 ТРЕМАТОДОЗЛАР
|>и.;аи соғайиб кетмай, касаллик кайталаниб туради ва ойлаб-йиллаб давом этади. Т. да киприклар тескари ўсиб, қовок кирраси ичқарига буралиб кетаверади, мугуз парда яраланавериб, бора-бора кўз кўрмай қолади. Т. республика- мизда йўкотилган.
ТРЕМАТОДОЗЛАР — одам ва ҳайвонларда гижжалар — ясси чувалчанглар (трематодалар) қўзғатадиган касаллик. Т. дан описторхоз ва фасциолёз каби турлари кенг таркалган бўлиб, улар ҳаёт учун анча хавфлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |