ТИРЕОТОКСИКОЗ —қ. Буқоқ (диффуз токсик 6ук,ок,).
ТИРЕОТРОП ГОРМОН, тиреоидстимул- ловчи гормон, тиреотропин (ТТГ, ТСГ) — гипофизнинг олд бўлаги гормони. Қалқонсимон безнинг нормал тузилиши ва функ- циясини таъминлаб туради. Мураккаб оксил табиатига эга гликопротеид. Т. г. нинг гипофизда синтез қилиниши ва секрецияси гипоталамуснинг тиреолиберин номли нейропептиди (рили- зинг омили) томонидан идора қилинади Т. г. аж- ралишига қондаги тиреоид гормонлар тескари ало- қа механизми бўйича салбий таъсир кўрсатади. ТИРЕОТРОПИН РИЛИЗИНГ ГОРМОН, т и р е - отропин рилизинг омил, тиреоли- б е р и н — гипофизнинг тиреотроп функциясини қўзғатиб турадиган гипоталамик нейропептид, учта аминокислотадан иборат содда бирикма. ТИРИК ТУҒИЛИШ — ҳомиланинг ҳаётга хос белгилар (ўпка орқали нафас олиши, чинқириб йиғлаши ва юрагининг мунтазам уриб туриши) б-н туғилиши. _
ТИРИШИШ — мускулларнингтўсатдан беихтиер
қискариши.
ТИРНОҚ — бармоқлар болиши устидан чиққан шохсимон пластинкалар, тана ва илдиздан ибо- рат. Т. ўрнининг илдиз ва чуқурча б-н копланган кисми мятрица дейилади, шу матрица хужайрала- рининг кучайиши туфайли Т. учига қараб аста-се- кин ўсиб боради. Т. узунлиги 10—15 мм, эни 10— 17 мм, қалинлиги 0,30—0,37 мм, аёлларда кичик- роқ ва юпқароқ; соғлом кишининг тирноғи бир оз бўртиб чиққан, силлик, тиниқ ва рангсиз бўлади. ТИРНОҚГУЛ — бир йиллик ўт ўсимлик. Гуллари ишлатилади. Таркибида каротин, эфир мойи, флавоноидлар, аччик, ошловчи ва шиллиқ модда- лар бор. Препаратлари турли яралар, куйган жоя, гастрит, меъда ва ўн икки бармок ичак яраси ҳамда жигар касалликларини даволашда, стома- тит, ангина ва б. касалликларда оғиз ва томоқни чайиш учун ишлатилади.
ТИРОЗИН, Т и р -, параоксифенилала- н и н — ароматик аминокислота. Алмашинмайди- ган аминокислоталардан. Организмга овкат б-н кириб туриши зарур. Лекин организмда бошқа ароматик аминокислота — фенилаланиндан кам миқдорда синтезланиши мумкин. Адреналин, нораденалин, меланин, тироксин, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг кўпгина оқсиллари биосинтезида
қатнашади.
ТИРОЗИНОЗ — жигар, буйрак ва б. аъзоларда тирозин тупланиб колиши 0-н таърифланадиган ирсий касаллик; Т. да гепатомегалия, суякда рахитга ўхшаш ўзгаришлар, буйрак шикастлани- ши, геморрагик синдром, м. н. с. фаолиятининг бузилиши ва б. кузатилади. Тахминларга кўра Т. га 4- гидроксифенилпируватдиоксигеназа ёки тирозинаминотрансфераза ферментларининг етишмаслиги сабаб бўлади.
ТИРОҚСИН, 3, 5, 3', 51-тетрайодтиронин,
Т4 қалқонсимон без ишлаб чиқарадиган, ўсиш ва ривожланиш учун жуда зарур йод тутувчи гормон. Қалконсимон без фолликулларида тире-
ТИШ 213
оглобулин молекуласида йодтирозинлардан қалконсимон безнинг иккинчи гормони 3, 5, З1- трийодтиронин б-н бирга синтезланади. Т4 ти- реоглобулиннинг гидролизида ажралиб, қонга сўрилади ва қон орқали ҳамма аъзоларга етиб бориб, ҳужайрадаги метаболик жараёнлар бош- қарилишида катнашади. Т4 оқсиллар, угле- водлар, ёғ моддалар алмашинувини, кислород ютилишини, оксидланиш реакцияларини тезлаш- тиради.
ТИРСАҚ — елка суягининг пастки учи б-н билак ва тирсак суякларининг юқори учлари кўшилиши- дан ҳосил бўлган тирсак бўғимининг орка соҳаси; унинг марказий қисмида тирсак ўсиғи кўриниб туради.
ТИТРАШ, қалтираш, т р е м о р — баъзи руҳий ва нерв касалликларида бирор орган ёки бутун гавданинг беихтиёр бир маромда тебраниб туриши.
ТИФ — қ. Терлама.
ТИФЛИТ — кўричакнинг яллиғланиши. ТИФЛОҚОЛИТ — патологик жараёнларнинг кўпинча кўричакда кечиши б-н ифодаланадиган колит.
ТИФЛОМЕГАЛ ИЯ — кўричакнинг катталашуви. Бунда унинг девори ҳам қалинлашади. Туғма ва ҳаётда орттирилган бўлади. Ичакка ҳаво йиғили- ши, унда ахлатнинг узоқ туриб қолиши, ичак перистальтикаси (қискариши) нинг пасайиши ва б. оқибатида содир бўлади.
ТИФЛОПТОЗ — кўричакнинг ўз ўрнидан паст- га тушиши.
ТИФЛОСТАЗ — кўричакда ахлат йиғилнб қоли- ши.
ТИФЛЗКТАЗИЯ — кўричакнинг кенгайиши. ТИФОИД — ўткир юкумли касаллик; ич терлама касаллигига ўхшаб, лекин бемор организмида терлама микроблари бўлмай туриб ўтади.
ТИШ — оғиз бўшлиғидаги суякли тузилма: ко- ронка, бўйин ва илдиздан иборат. Қоронка ва илдиз ичида Т. бўшлиғи ҳамда илдиз каналлари бор. Т. нинг асосий кисмини дентин ташкил этади.
Коронка қисми эмаль, илдизи суяк тўкимаси (цемент) 6-н қопланган. Змбрионал ривожланиш даврида. Т. эпителиал бурмалар — тиш пластин каларидан ҳосил бўлади. Қатта ёшдаги кишиларда ҳар бир тиш каторида шакли ва илдизлар сони б-н бир-биридан фарқ қиладиган 16 та Т.: 4 та кесувчи, 2 та қозиқ, 4 та кичик жағ ва 6 та катта жағ Т. жойлашган; ақл Т. одатда 18—25 ёшларда чиқади. Юқори ва пастки Т. қаторлари маълум муносабатда жипслашади (прикус). Одатда сут ва доимий Т. лар бўлади. Сут Т. лар дои- мий Т. лар шаклига ўхшаш, лекин кичик ва илдизи бирмунча калтарок; улар эмизикли ёшда ёриб чиқади ва доимий Т. лар б-н алмашгунча, яъни 12—13 ёшгача туради. Т. тишлаш, овқатни тутиб қолиш, чайнаш вазифасини бажаради, шунингдек товушларни талаффуз қилишда иштирок этади. ТИШ АРТИҚУЛЯЦИЯСИ — тишлаш, чайнаш, товушларни талаффуз этиш чоғида пастки жағ ҳаракатланганида юкори ва пастки тишлар қаторларининг бир-бирига тегиш муносабати. ТИШ ЖИПСЛАШУВИ, прикус — юкори ва пастки тиш каторларини жипслаштирганда бир-
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
тиш
214
бирига мисбатан эгаллайдиган ҳолати. Сут тиш- лар жипслашуви (6 ёшгача), сут тишларнинг доимий тишларга алмашиниши даврида Т. ж. (6—13 ёш), доимий тишлар жипслашуви ҳамда физиологик ва патологик Т. ж. фарк қилинади. ТИШ РЕТЕНЦИЯСИ — ривожланиш нуқсони; бунда доимий тишлар шаклланиб бўлганига қарамай, чиқмасдан жағ ичида қолиб кетади. Кўпинча қозиқ ва ақл тишлар шундай бўлади. тиш тоши — тиш бўйнидаги оҳакли қаттиқ ҳосила; кўпинча милкни зарарлаб, тиш коронкаси ва илдизини қоплаб олади. Унда жуда кўп микроб бўлади. Оғиздаги ясама тишлар етарли нарвариш қилинмаганда ҳам Т. т. пайдо бўлиши мумкин. ТИШ ЧИРИШИ, кариес — тиш қаттиқ тўки- маларининг зарарланиши; тиш эмали ва (дентин)- нинг аста-секин емирилиб, ковак ҳосил бўлиши. Дастлаб тиш эмали хиралашиб, гадир-будирла- шади, оқиш ёки саргимтир доғ пайдо бўлади, кейинчалик бу жой юмшаб қолади, бунга юза кариес дейилади. Бунда тиш чўтка б-н тоза- ланганда, ширин, нордон нарсалар ейилганда оғрийди. Кариес коваги секин-аста чуқурлашиб, эмалдан дентинга ўтади, буни ўрта кариес деб аталади. Кариес жараёни дентин тўқимасининг ичига ўтиши натижасида чуқур кариес вужудга келади; бунда тиш ковагига овқат кириши, иссик, совуқ таъсир этиши б-н кучли оғриқ пайдо бўлади.
ТИШ ЧИҚИШИ, дентиция —милк ва жағнинг альвеоляр ўсимтаси юзасидан секин-аста тиш коронкасининг ёриб чиқиши. Одамда сут Т. ч. бола 5 ойлигидан бошланиб, 2—2,5 ёшга етганда тугалланади, доимий гишлар 6 ёшДан 15 ёшгача, ақл тишлар кейинрок чикади. Баъзи сабабларга кўра тиш эртароқ ёки бир оз кечрок чиқиши мумкин.
ТИШ ҚАЛПОҒИ — 1) тишнинг милкдан чикиб турган қисми; 2) тишга кийгизилган сунъий қоплама (зангламайдиган пўлат, олтин, платина ва ҳ. к. дан бўлади).
ТИШ ҚОПЧАСИ — тиш атрофига тўпланган мезенхима ҳужайралари; илктиш қобиғини ҳосил қилади, ундан периодонт ва цемент ривожланади. ТИШНИ ОҚАРТИРИШ — ҳушрўйлантириш мақ- садида газсимон хлор ёки водород пероксид б-н тишнинг табиий рангини тиклаш.
ТИШНИ ПЛОМБАЛАШ — тишдаги нуқсонлар ва унда ҳосил бўлган ковакларни махсус пломба материаллари қўйиб даволаш; бу материаллар тиш шакли ва функциясини тиклашдан ташқари, тиш ковагидаги микроорганизмларга антисептик таъсир кўрсатади. Т. п. бир неча боскичда олиб борилади; олдин тиш ковагига осонлик б-н олина- диган вақтинчалик пломба ёки сунъий дентин, даволаш охирида эса доимий пломба қўйилади. товон — оёқ кафтининг орқа томонидаги сал кўтарилган қисми. Товон суягининг бўртиғи. Одамнинг тик туриши ва юришида катта аҳамия- ти бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |