ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
141
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
тангликдан қутилишда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш катта аҳамият касб этади. Шу боис,
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий
маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ – 5618-сон
Фармони 2019 йил 9 январда қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, жамиятда ҳуқуқий онг
ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шахс — оила — маҳалла — таълим муассасаси —
ташкилот — жамият” принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилади.
Хусусан, Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 1 январгача қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси ҳамда қўшимча ҳуқуқий маълумотлар етказиш тизимини ўз
ичига оладиган Ўзбекистон Республикасининг Миллий ҳуқуқий интернет портали,
шунингдек, 2019 йил 1 июлгача аҳолига бепул маслаҳат бериш порталини ўз ичига олган
Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизими яратилади. Фармонга кўра, Жамиятда ҳуқуқий
маданиятни юксалтириш концепцияси тасдиқланди. Концепция доирасида болалар учун
махсус ҳуқуқий портал яратилади.
Шунингдек, оилада ҳуқуқий саводхонликни оширадиган, ҳар бир элементар ҳуқуқий
билимларни ўргатишга қаратилган ва кундалик ҳаётдаги муҳим масалалар юзасидан ҳуқуқий
қўлланма бепул тарқатилади.
“Кўп йиллик илмий кузатиш ва тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсон ўз умри
давомида оладиган барча информациянинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврида олар экан.
Боланинг онги асосан 5-7 ёшда шаклланишини инобатга оладиган бўлсак, айнан ана шу
даврда унинг қалбида оиладаги муҳит таъсирида маънавиятнинг илк куртаклари намоён бўла
бошлайди”. Буни ўз вақтида англаган мамлакатимиз раҳбарияти ёшларнинг ҳар томонлама
етук, билимли ва доно бўлишига юксак даражада эътибор қаратмоқда. Мамлакатимизда
ёшларнинг ҳуқуқий тарбияси учун етарли шарт-шароитлар, ташкилий-ҳуқуқий ва
институционал механизмлар яратиб берилмоқда.
Ёшлар онгида ҳуқуққа оид илк қарашлар, тасаввурлар айнан оилада шаклланади.
Оиладаги ҳуқуқий маданият даражаси фарзандлар ҳуқуқий онгининг шаклланишида
бирламчи асос бўлади. Вояга етмаганларни ҳуқуқий тарбиялашда “Оила — маҳалла —
мактаб” концепциясига таянган ҳолда иш олиб борилмоқда.
Бунда ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш, айниқса, ижтимоий ва юксак соҳада
қуйидагиларга эътибор қаратилган ҳолда уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини
юксалтиришда қуйидагиларга эътиборни қаратиш лозим:
1) инсонпарварлик ғояларига содиқлик;
2) юксак ва ахлоқийликни қайта тикаш;
3) қадимги ва замонавий маданий бойликларни, адабиёт ва санъатни билиш ҳамда
кўпайтириш;
4) миллий ва маданий бойликларни билиш ҳамда тарбиялаш;
5) ҳур фикрлилик, виждон ва дин эркинлиги қоидаларини қарор топтириш;
6) ижтимоий адолат қоидаларини руёбга чиқариш;
7) ҳамма учун маъқул тиббий хизмат;
8) умумий таълим олиш, касбни ва тегишли махсус тайёргарликни ўтишни эркин
танлашда барчага баробар ҳуқуқ бериш;
9) ижоднинг барча турларини тарбиялаш;
10) миллий истиқлол ғояси тушунчалари асосида миллий мафкурани шакллантириш
ҳамда унинг асосий тамойилларини тарбиячилар онгига сингдирган ҳолда ёшлар ҳуқуқий
онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилади.
Бунда маҳаллаларда “Ҳуқуқий ахборот куни”нинг ташкил этилиши ҳам диққатга сазовордир.
Таълимнинг барча босқичида,шу жумладан Олий таълимда ҳам “Ўзбекистон
Республикаси Конституциясини ўрганиш” ҳамда “Инсон ҳуқуқларини ўрганиш” махсус ўқув
курслари бўйича ўргатиш жорий этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |