ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
142
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Ёшлар орасида “Street law” (“Кўча ҳуқуқи”) лойиҳасини жорий қилиш учун
ҳуқуқшунос талабалар, юридик коллежлар ўқувчилари, нодавлат ташкилотлар вакилларидан
иборат кўнгиллилар гуруҳи шакллантириш масалалари кўтарилган.
Ҳуқуқий таълим беришнинг, маънавий, ахлоқий ва касб малакаси бўйича
тарбиялашнинг мутлақо янги тизимини ишлаб чиқиш; сифат жиҳатидан бутунлай янги ўқув
дастурларини яратиш; одамларнинг эскича психологиясини ўзгартириб, уларда янги ҳуқуқий
онгни шакллантириш; барча таълим муассасаларининг ўқув дастурларига ҳуқуқий фанларни
киритиш, шунингдек, таълим ва тарбиянинг бутун жараёнини инсонпарварлик ғоясига
бўйсундирган ҳолда таълим тизими йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқдир. Мамлакатимизда
кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш баробарида инсон ҳуқуқлари маданиятини ва
ҳуқуқий онгини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Зеро, бу борадаги
давлатимиз томондан белгилаб берилган устувор йўналишлар бўйича вазифаларни амалда
тўлиқ таъминламасдан туриб, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш ва фуқаролик
жамиятини шакллантириш каби буюк мақсадимизга эриша олмаймиз.Бу борадаги вазифалар
концепцияда аниқ белгиланди.
Мазкур Концепцияда “Ҳуқуқий фанларни ривожлантиришнинг илмий асосланган
режаларини ишлаб чиқиш ва унинг устувор йўналишларини аниқлаш; ҳуқуқий илмий
ишларни такомиллаштириш, ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишлари
сифатини ошириш чораларини кўриш ва иқтидорли, билимли ва салоҳиятли ёшларни илмий
ишларга йўналтириш; ҳамда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг педагогик
муаммоларини тадқиқ этиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш вазифалари ҳам кўндаланг
қўйилганки, мазкур вазифаларни ҳал этишда, ҳуқуқий таълим узлуксиз бўлиб, ёшликдан
бошлаб бериб борилиши лозим. Болалар мактабгача тарбия муассасаларидаёқ хулқ-атвор
қоидаларидан хабардор бўлиши, маънавий ва баъзи ҳуқуқий нормалар тўғрисида бошланғич
тушунчалар олиши, келгусида ўқув давомида бу билимлар кенгайтирилиши ва
чуқурлаштирилиши, аниқ ифодаланган ҳуқуқий хусусият касб этиши зарур.
Ўзбекистонда вояга етмаганлар ҳуқуқий тарбияси билан нафақат оила ва мактаб, шу
билан бир қаторда бир қанча давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳам шуғулланади. Чунки
ёшлар камолоти билан боғлиқ масалага барча бирдек масъулдир. Масалан, Вояга етмаганлар
ишлари бўйича комиссия фаолиятига эътибор қаратсак, 2000 йил 21 сентябрда ушбу
Комиссия фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 360-сонли
қарори қабул қилинди. Мазкур қарор вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя
қилишни янги босқичга кўтаришга ҳамда мутасадди идораларнинг ташаббускорлик билан
фаолият кўрсатишига зарур ҳуқуқий замин яратди. Комиссиялар томонидан мамлакатда
ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқариш
борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда аҳолининг ҳуқуқий онги
ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш билан боғлиқ фаолиятни мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан
амалга оширилади. Бундай ислоҳотлар мамлакатимиздаги ҳуқуқий модернизация
жараёнларининг янада янги босқичга кўтарилишига, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий
маданиятини юксалтириш орқали ҳуқуқий жиҳатдан баркамол авлодни вояга етказишга
самарали таъсир этади. Бу эса, ўз навбатида, умумдавлат миқёсида ҳуқуқий мезонлар
асосида фаолият юритилишига, қонунийлик муҳитининг қарор топишига хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, “Биз
жамиятимизда шундай ҳуқуқий маданиятни шакллантиришимиз керакки, унга мувофиқ
Конституция ва қонунларга амал қилиш, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва
қадр-қимматини ҳурмат қилиш мажбурият эмас, балки кундалик қоида ва одатга айланиши
шарт.
Вояга етмаганларни ҳуқуқий тарбиялаш амалдаги қонун ҳужжатларини улар онгига
сингдиришдан, ҳуқуқий меъёрлар асосида ҳаёт кечиришга ўргатишдан бошланади. Бу
Do'stlaringiz bilan baham: |