ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
140
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ғуломов Н. Она тили ўқитиш принциплари ва методлари. –Тошкент: Ўқитувчи, 1992.
2.
G‘ulomov A., Qodirov M. Ona tili o‘qitish metodikai.Universitet va pedagogika
institutlarining filologiya fakultetlari talabalari uchun o‘quv qo‘llanma.–Toshkent:Universitet, 2001.
3.
To‘xliyev B., Shamsiyeva M., Ziyodova T. O‘zbek tili o‘qitish metodikasi. –Toshkent:
Adabiyot jamg‘armasi, 2006.
4.
Bobomurodova A. Ona tili ta’limi jarayonida o‘yin topshiriqlaridan foydalanish. –Toshkent:
Musiqa, 2009.
5.
Do‘stmurodova O. Ona tili ta’limi yangi pedagogik texnologiyasining mohiyati.-
Toshkent: Asr matbuot, 2011.
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИ ТАЛАБАЛАРИНИ ҲУҚУҚИЙ ОНГ ВА ҲУҚУҚИЙ
МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ - ДАВР ТАЛАБИ СИФАТИДА
Акаева Н.М.– Миллий ғоя ва маънавият асослари
кафедраси доценти, ТДПУ, Ўзбекистон.
Аннатация:
Мақолада Жамиятнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ҳуқуқий
давлат барпо этиш йўлидаги ғоят муҳим вазифалардан бири эканлиги,бу борада таълим
босқичларида жумладан олий таълимда олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр
юритилган.Жумладан ҳуқуқий фанларни ривожлантиришнинг илмий асосланган режаларини
ишлаб чиқиш ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг педагогик муаммолари тадқиқ
этилган.
Жамиятда аҳоли ҳуқуқий маданияти даражасининг юксаклиги —демократик ҳуқуқий
давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг муҳим мезонларидан бири ҳисобланади. Аҳолининг
ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалалари давлат сиёсатининг устувор
йўналишига айланди. Зотан, мамлакатимизнинг ривожланиши ва ислоҳотларнинг
муваффақияти кўп жиҳатдан аҳолининг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданияти даражасига
боғлиқдир. Шахснинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллиги, унинг чинакам фуқаровий муносабати,
демократик ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик ҳисси давлатимиз ўз олдига қўйган буюк
мақсадларга эришишининг муҳим омилидир.
Юксак ҳуқуқий маданият демократик жамият пойдевори ҳамда ҳуқуқий тизим
етуклигининг ифодасидир. У жамиятдаги турли хил ҳаётий жараёнларга фаол таъсир
кўрсатувчи, фуқароларнинг, барча ижтимоий гуруҳларнинг жипслашувига кўмаклашувчи,
жамиятнинг яхлитлиги ҳамда батартиблигини таъминловчи ва мустаҳкамловчи воситадир.
Қонунни ҳурмат қилиш ҳуқуқий жамиятнинг, сиёсий ва ҳуқуқий тизимлар самарали фаолият
кўрсатишининг асосий талабларидан бири ҳисобланади. Ҳуқуқий маданият — умумий
маданиятнинг ажралмас тарқибий қисми. Инсонлар онгида шундай ишонч қарор топиши
керакки, ҳуқуқий билимларга эга бўлган ва уларни амалиётда татбиқ эта оладиган кишигина
маданиятли ва билимли, деб ҳисобланиши мумкин.
Бу борада олий таълимда ҳуқуқ фанларини ўқитиш орқали талабаларга чуқур ҳуқуқий
билим берилмоқда. Ҳуқуқий давлатдаги муҳим мезон, яъни қонун устуворлиги тамойилини
ёшларнинг онгига сингдириб бориш муҳим аҳамиятга эга. Халқимиз тилидаги “Ёшликда
олинган билим — тошга ўйилган нақш кабидир” ҳикмати бежиз бугунги кунга қадар ўз
аҳамиятини йўқотгани йўқ.
Жамиятнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ҳуқуқий давлат барпо этиш
йўлидаги ғоят муҳим вазифалардан ҳисобланади. Аслида мустаҳкам ҳуқуқ-тартибот, қатъий
қонунийлик аҳолининг умумий ва ҳуқуқий маданияти даражаси билан бевосита боғлиқ.
Айниқса, жиноятчиликни жиловлашда, иқтисодиёт, сиёсат ва мафкура соҳасидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |