Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


Қўғирчоқ ва бошқа ўйинчоқлар ҳақида эртак



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

Қўғирчоқ ва бошқа ўйинчоқлар ҳақида эртак 
Бир қўғирчоқ 
(Doll)
бор экан. У жуда чиройли 
(pretty)
экан. Қўғирчоқ бундан ҳаддан 
зиёд ғурурланиб кетиб, шу боис бошқа ўйинчоқлар 
(toys)
билан ўйнашни хоҳламасди. 
Пахмоқ айиқча 
(Bear)
, Қуёнча 
(Hare)
, Маймунча 
(Monkey)
ва Эшакча 
(Donkey)
унга кўп 
марта дўстлашишни таклиф этишганди. Бироқ мағрур қўғирчоқ 
(Doll)
ҳар доим бош 
тортарди. 
Кунлардан бир кун у кўзгу қаршисида ўтирганча ўзини томоша қиларди. Бирдан 
қучли шамол эсиб, дераза ланг очилиб кетди. Doll ерга қулаб тушди. Унинг янги чиройли 
кўйлаги йиртилди, сочлари тўзғиди, юзлари кир бўлди. Doll йиғлаб юборди. Лекин шу пайт 
унинг ёнига бошқа ўйинчоқлар 
(toys)
етиб келишди. Маймунча 
(Monkey)
унинг кўйлагини 
жуда авайлаб ва билинтирмай тикиб берди. Қуёнча 
(Hare)
унинг сочини тараб қўйди. 
Айиқча 
(Bear) 
унинг бошини силаб қўйди, Эшакча 
(Donkey)
эса қўғирчоқни турғазишга 
ёрдамлашди ва курсига ўтқазиб қўйди. Doll кўзгуга қараб, аввалига ўзини ҳатто танимади 
ҳам — шунчалар чиройли (very pretty) эди! Шу ҳодисадан кейин Doll ортиқ мағрурланмай 
қўйди ва ҳаммага шундай дерди:
«These are my friends: Hare and Bear, Monkey and 
Donkey!»
(
«Булар менинг дўстларим: Қуёнча ва Айиқча, Маймунча ва и Эшакча!»
) [2]. 
Эртакни айтиб беришда айтувчининг ҳиссиётларини ифодалаш, санъаткорлик 
маҳорати инглиз тилида сўзларнинг маъносини болаларга очиб бера олиши жуда катта роль 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
151 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
ўйнайди. Масалан болаларга жуда яхши таниш бўлган миллий эртагимиз “Зумрад ва 
Қиммат” эртагида Зумрадни отаси ўрмонда адаштириб келганлигидан қаттиқ 
изтиробланганлигини эртак айтувчининг ўзи ҳам ишонарли акс эттирса, ўша қўлланган 
лексика болага ҳам идрок этилади ҳам ўша ҳис-ҳаяжон болага ўтади. Чунки болалар янги 
эртакни сеҳрлангандек, нафасини ютиб қолганча тинглайди. 
Кейинги машғулотда болалар энди нафақат тинглайдилар, балки ўзлари ҳам 
сўзлайдилар. Устоз шошмасдан, тез-тез тўхтаб, болалар яхшилаб тушуниб ва ўз фикрларини 
айтиб беришларига имкон яратиб, кўрсатиб бериш зарур. Энди болалар устоз билан 
биргаликда ёки ўзлари алоҳида айрим савол-жавобларни айтиб беришга тайёр бўладилар. 
Кейинчалик ушбу эртакни яна кўп бора айтиб бериш мумкин, лекин унга нисбатан 
диққат ва қизиқиш сўниб қолмаслиги учун матнни сақлаган ҳолда кўргазмали материални 
алмаштирган маъқул. Эртакни ясама қўғирчоқлар, бармоқ қўғирчоқлари ва қоғоз шакллар 
ёрдамида ижро этиш мумкин. Эртак қаҳрамонларининг тасвирларини намойиш этиб, айрим 
варақларда тасвирларни бўяш учун тарқатиб ёки ёзув тахтасида улар тасвирини чизишга 
ундаган ҳолда эртакдаги мақсад қилиб олинган сўзларни мустаҳкамлаш мумкин. Боланинг 
кўз ўнгида матндаги қаҳрамонлар “жонланиб” кўринса, улар буни сеҳргарлик каби қабул 
қиладилар. 
Сюжетли-ролли ижро этиш учун бошида устоз етакчи ролни ўйнайди. Бир неча 
машғулотдан сўнг ролларни болалар ижро эта бошлайди, энди уларга қўлларидаги 
қўғирчоқлар, ниқоблар “эртак ичига кириш”га кўмаклашади. Эртак намойиши кейинчалик 
болаларнинг севимли ролли ўйинига айланади.
Мактабгача ёшдаги болаларга эртаклар билан ишлашни уларга яхши таниш бўлган 
халқ эртаклари билан бошлаган ҳам маъқул. Болаларга инглиз тилида эртак тинглатгандан 
кейин уни она тилига ўгириб бериш мумкин.

Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish