ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
121
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
бир-бирларидан янги нарсалар ўрганишларига асосланган. Ҳар бир талаба марказдаги
экранга чиқарилади ва навбати билан ўз фикрларини билдиради, кейин баҳс-мунозара
бошланади.
“Global Simulation” dasturi – турли тиллар бўйича кейс стадилар мажмуаси, турк ва
бошқа тилларни ўқитиш методикасида кенг қўлланадиган метод. Бу дастур глобал, узоқ
муддатли, фантазия билан йўғрилган, тил муҳитига “шўнғиш” билан кечадиган жараённи
назарда тутади. Мазкур тил ўрганиш курсида қатнашувчилардан узоқ муддат (яъни бутун
курс) давомида ягона сенарий асосида ҳаракат қилишлари, унда жонли равишда иштирок
этишлари талаб қилинади. Методнинг ғояси шундан иборатки, исталган тилнинг ўзини, шу
тил эгалари ҳаётидан ташқарида ўрганиш ҳеч қандай самара бермайди, тил маданиятнинг
бир қисми сифатида ўрганилиши мақсадга мувофиқ. Биламизки, симуляция “атайин,
ёлғондан ўзини бирор кўйга солиш” маъносини билдиради. “Global simulation” дастури
қатнашчилари тил ўқитувчиси кўмаги ва назорати остида тил эгалари ҳаётида учрайдиган
вазиятни ўйлаб топадилар ва шу вазиятда турли ролларга бўлинадилар. Ахборот-
коммуникация технологиялари ёрдамида вазият моделлаштирилади. Ҳар бир иштирокчи ҳар
дарсда битта ролни ўйнайди, шу ролда яшайди, ҳар машғулотда турлича ҳаётий вазиятларга
туширилади ва тил билимини амаллда қўллаган ҳолда роль ўйнашни давом эттиради.
Ўқитувчи талабаларининг хаёлий ҳаётида сўз ва ибораларнинг тўғри, ўринли
ишлатилишини, талаффуз, оҳангнинг талабга жавоб беришини, вазиятга мос келишини
мунтазам равишда назорат қилиб туради, режалаштирилган ўқув материалини машғулотга
сингдириб боради. Шубҳасиз, бундай ёндашув талабаларда тил ўрганишга бўлган
қизиқишни янада орттиради, тилдан амалий фойдаланиш йўларини ўргатади.
Юқорида келтирилганлар жаҳон миқёсида тил таълимида қўлланадиган айрим
интернет-ресурс ва методлардир. Мамлакатимизда фаолият юритувчи тил ўқитувчилари бу
каби манбалардан, методлардан унумли фойдаланиб, юртимизнинг ўқув муассасаларида
давлат тили таълимини, чет тиллар таълимини такомиллаштиришлари мумкин. Бунинг учун
эса мавжуд восита ҳамда методларни бизнинг шароитимизга адаптация қилиш йўллари
ишлаб чиқилиши лозим.
Адабиётлар рўйхати
1.
Elliot Aronson. The Jigsaw Classroom. –CA, Sage view Edition, 2008.–197р.
2.
Matthew C. Haug. Philosophical Methodology: The Armchair or the Laboratory? - NYC,
2013, -480 p.
3.
Okal А. A Global Simulation. The University of Arizona. -Tucson, CERCLL. 2012. -87 p.;
Glenn S. Levine. Global Simulation: a student-centered, task-based format for intermediate
foreign language courses// Foreign language annals. Spring, 2004. Vol. 37, -No. 1. –P. 26-35.
4.
https://www.teachingenglish.org.uk/
Do'stlaringiz bilan baham: |