ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
118
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Тадқиқотлар Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 125, 214, 218-, Юнусобод
туманидаги 105-, Яшнобод туманидаги 282-, Наманган вилояти Чуст туманидаги 43-
умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган. Тадқиқотларда 500 дан ортиқ мактаб
мактаб ўқувчилари иштирок этган.
12 ёшли мактаб ўқувчиларнинг жисмоний тарбия фанини 1-чоракда ўзлаштириш
кўрсаткичларини баҳолаш мақсадида малакали мутахассислардан ташкил топган экспертлар
жамоаси ташкил этилди (n=23). Бунда экспертлар фикрларининг мувофиқлик даражасини
гуруҳда баҳолаш учун конкордация (W) коэффициентидан фойдаланилди. У бизнинг
тадқиқотларимизда етарлича юқори (W-0,82) ҳамда ишончли (p<0,05) бўлди. Экспертлар
гуруҳи томонидан ўқувчиларнинг техник ҳаракатлари 5 балли тизим асосда баҳоланди.
12 ёшли мактаб мактаб ўқувчиларининг теннис тўпини узоққа улоқтиришда
дастлабки ҳолат, тўпни ушлаш, улоқтиришни бажариш техникаси экспертлар томонидан
19% - “аъло”, 17% - “яхши”, 33% - “қониқарли”, 41% - “қониқарсиз” баҳоланган.
Теннис тўпини 1-2 қадам ташлаб узоққа улоқтириш техника усулларини бажариш
техникаси эса экспертлар гуруҳи томонидан 13% - “аъло”, 17% - “яхши”, 29% - “қониқарли”,
41% - “қониқар-сиз” баҳоланган.
12 ёшли мактаб ўқувчиларнинг турган жойдан узунликка сакраш техникасини
бажариши экспертлар гуруҳи томонидан қуийдагича баҳоланган. Унга кўра 16% - “аъло”,
17% - “яхши”, 28% - “қониқарли”, 39% - “қониқарсиз” баҳо-ланган. Мазкур ҳолат
қуйидагича тушунтирилади. Унга кўра биз тажри-баларни ўтказган умумтаълим
мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчилари ихтисослиги енгил атлетика спорт турига яқин
эмаслиги, яъни жисмоний тарбия фанидан дарс ўтувчи ўқитувчилар енгил атлетика спорт
тури бўйича етарлича билим ва кўникмаларга эга эмаслиги билан тушунтирилади.
Бугунги кунда умумтаълим мактабларида 12 ёшли мактаб ўқувчиларнинг жисмоний
тарбия фанини ўзлаштириш кўрсаткичлари 1-чоракда футбол спорт турининг техник
ҳаракатлари элементлари бўйича қуйидагича бўлди.
12 ёшли мактаб ўқувчиларнинг “Тўпни оёқ юзасининг ички, пастки (товон) қисмлари
билан тўпни тўхтатиш техник усулларини бажариш” теникасини бажариш кўникмаларини
баҳолашда 15% - “аъло”, 21% - “яхши”, 28% - “қониқарли”, 36% - “қониқарсиз” баҳоланган.
Экспертлар гуруҳи томонидан “Тўпни оддий ва айлантириб тепиш техникаси”ни
бажариш 5-синф мактаб мактаб ўқувчиларининг 8% - “аъло”, 15% - “яхши”, 36% -
“қониқарли”, 41% - “қониқарсиз” баҳоланган.
1.
Илмий-услубий адабиётлар таҳлили натижаларига кўра 5-синфларда ўтказиладиган
жисмоний тарбия дарслари жараёнида мактаб ўқувчиларни ҳаракат амалларига ўргатиш ва
жисмоний қобилиятларини ривожлантиришда қўллани-ладиган восита ва усулларни
шуғулланувчиларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш зарурати юзага
келган.
2.
Жисмоний тайёргарлиги ҳар хил бўлган мактаб ўқувчиларига жисмоний тарбия
дарсларини ўтишда уларнинг саломатлигини сақлаш ва умумий жисмоний тайёргарлигини
мустаҳкамлашга қаратилган услубият ишлаб чиқиш керак.
3.
Экспертлар жамоаси томонидан тажрибада иштирок этган мактаб ўқувчилар-нинг
“Тўпсиз ҳаракатланиш” техникаси 13,5% - “аъло”, 19,5% - “яхши”, 28% - “қониқарли”, 39% -
“қониқарсиз” баҳоланган. “Тўп билан ҳаракатланиш” техникасини баҳолашда эса 18% -
“аъло”, 17% - “яхши”, 31% - “қониқарли”, 34% - “қониқарсиз” баҳоланган.
4.
Экспертлар гуруҳи умумтаълим мактаблари 12 ёшли мактаб ўқувчиларнинг енгил
атлетика, футбол, қўл тўпи спорт турлари бўйича базавий техник ҳаракатларни бажариш
кўникмаларида йўл қўйилган ҳатоликлар асосан мактаб ўқувчиларнинг спорт турлари
бўйича бажариладиган техник ҳаракатлар юзасидан онгли тарзда етарлича тасаввурга эга
эмаслиги эканлиги аниқланди. Шу билан биргаликда хозирги вақтда умумтаълим мактаблари
жисмоний тарбия ўқитувчилари барча спорт турлари бўйича етарлича тушунчага ва техник
Do'stlaringiz bilan baham: |