ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
119
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
харакатларни бажараолиш кўникма ва малакасига эга эмаслиги юқорида келтирилган хато
камчиликларни келтириб чиқармоқда.
5.
Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия фанини чуқур ўргатиш учун барча
спорт турлари бўйича электрон мультимедиа дарсликларни тайёрлаш зарурати мавжуд.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда
барпо этамиз. – Т.: Ўзбекистон, 2017. 28 б.
2.
Богданова В.А. Дифференцированный подход в физкультурном образовании
младших школьников. Автореф. дис. кан. пед. наук. Тюмень, 2001. - 22 с.
3.
Гончарова О.В. Болалар жисмоний сифатларини тарбиялаш. – Т.: Илмий техника
ахбороти пресс нашриёти, 2018. – 204 б.
4.
Губа В.П. Оценка физического развития детей по данным морфологических
наблюдений // Теория и практика физической культуры, №3. – М., 1998. – С. 32-33.
5.
Гужаловский А.А. Развитие двигательных качеств у школьников. – Минск:
Нар.расцвета, 1978. – С. 88.
6.
Лях В.И. Сенситивные периоды развития координационных способностей детей в
школьном возрасте // Теория и практика физической культуры, -№ 3. – М., 1990. – С.15-17.
7.
Сухарев А.Г. Здоровье и физическое воспитание детей и подростков // Школа
здоровья, №1. – М., 1998. Т.4. – С. 7 - 14.
8.
Усманходжаев Т.С., Арзуманов С.Г. “Жисмоний тарбия” 5-6 синф мактаб мактаб
ўқувчилари учун ўқув қўлланма. Қайта ишланган 3-нашри. Тошкент – 2015 й. 160-бет.
ТИЛЛАРНИ МАСОФАДАН ЎҚИТИШДА ҚЎЛЛАНАДИГАН АЙРИМ МЕТОД
ВА ИНТЕРНЕТ-РЕСУРСЛАР
Адилова С.А. – Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти, ТДПУ, Ўзбекистон.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда турли фанлар бўйича масофавий таълимни йўлга
қўйиш масаласи долзарб бўлиб келмоқда эди. Бу йўналишда сезиларли натижаларга ҳам
эришилди. Айни дамда эса муайян вазият туфайли фанларни масофадан ўқитиш ҳар бир
педагог учун реал ҳолатга айланди. Юртимизда шаклланган мазкур нисбатан янги йўналиш
янада тезроқ ривожланиши учун хориж тажрибасини ўрганиш ва бунинг натижасида
тўпланган билимларни бизнинг шароитимизга мослаштирган ҳолда қўллаш яхши самара
беради.
Дунё миқёсида кундан кунга оммалашиб бораётган турли таълимий платформалар
масофавий таълим ривожига катта ҳисса қўшмоқда. Шулар жумласига кирадиган Zoom,
Moodle, Canvas, Google Сlass, Black Board, Skype Meeting, Click Meeting, Dream Study
кабиларнинг чексиз имкониятлари мавжуд. Шу билан бирга, айнан иккинчи тилни
ўрганишга мўлжалланган Byki, Anki, Quizlet, Kahoot каби дастурлар ҳам борки, улар ўзининг
универсаллиги, қулайлиги, замонавий ёшларга мослиги билан мутахассисларни жалб этади.
Byki («before you know it» жумласининг қисқартмаси) ўрганилаётган тил бўйича луғат
бойлигини тезкорлик билан шакллантириш ва уни ошириб бориш учун мўлжалланган
тизимдир. У муайян вақт оралиғида сўзларни такрорлаб туриш ва амалда қўллашни ўргатиш
принципига асосланади. Byki тизими ҳозирда компьютер дастури ҳамда мобиль илова
шаклида мавжуд бўлиб, 70та тилни, хусусан, ўзбек тилини ҳам ўз ичига олади.
Anki (японча “ёд олиш”) – хорижда оммавийлашиб кетган карточкалар ёрдамида
турли маълумотларни (асосан тил бирликларини) ёдлаш учун мўлжалланган дастур. Бошқа
бу турдаги дастурлардан фарқи шундаки, Anki дастури сўзларни фойдаланувчининг ёдлаш
фоизидан келиб чиқиб фаоллаштиради, яъни доим экранга сўзларнинг бир хил рўйхатини
Do'stlaringiz bilan baham: |