Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
120 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
чиқаравермайди. Қайси сўз тезроқ топилса, кейинги сафар шу сўз экранга чиқарилмайди. 
Бироқ бир ҳафта-ўн кундан кейин бу сўз яна эслатилади. 
Quizlet – сўзларни карточкалар бўйича ўрганиш, ёдлаш учун мўлжалланган таълимий 
сервис. Anki дастуридан фарқли равишда Quizlet муайян вақт оралиғида ишга тушмайди, 
балки махсус дарча очилганида ишлайди. Шу билан бирга Quizlet нинг имкониятлари бироз 
кенгроқ. Масалан, бунда расм, овоз, тест кабилардан ҳам фойдаланиш, сўзларни туркумлаш 
ҳам мумкин.
Kahoot – викторина, тест, дидактик ўйинларни яратишга мўлжалланган сервис. Kahoot 
ёрдамида ташкиллаштирилган дарс ёшларга айниқса хуш келади, чунки бундай машғулотда 
мусобақа руҳи ҳукм суради, жавоб беришда тезкорлик ва топқирлик талаб этилади, 
аудиторияда ижобий муҳит яратилади. Kahoot ёрдамида ўқув материалини яратиш жуда 
осон, шу билан бирга, у мобиль алоқа воситалари бўлмиш смартфонлардан таълимий 
мақсадда фойдаланиш имконини беради. 
Албатта, чет эл давлатларида тил таълими турли вазият ва мақсадлардан келиб чиқиб 
турлича ташкиллаштирилади. Мисол учун, интенсив курсларда бирор тил ва маданият 
бўйича олиб бориладиган дарсларда кўпинча аутентик воситалардан, мультимедиа 
ресурсларидан, интегратив метод асосида ёзилган дарслик ва ўқув қўлланмаларидан 
фойдаланилади. Шу билан бир қаторда, гуруҳнинг билим савияси, ўқув вазият, мавзу 
кабилардан келиб чиқиб, юқорида келтирилган таълимий сервислар, платформалар ҳам 
қўлланилади. 
Айрим платформаларда машғулот давомида оммавий иш тури, кичик гуруҳларда 
ишлаш, жуфтликларда ишлаш ҳамда индивидуал ишлаш тартибини жорий қилиш имкони 
ҳам бор. Фикримизча, қуйида берилган методларни исталган тил ўқитувчиси исталган 
аудитория учун мослаштириши ва улардан унумли фойдаланиши мумкин. 
“Jigsaw reading”. Бу метод талабаларда ўқиш, сўзлашиш ва хулоса қила олиш 
кўникмаларини ривожлантиришда фойдаланилади. Айниқса, қисқа ҳикоялар, матнлар ва 
мақолалар билан ишлашда бу усул жуда самаралидир. У қуйидагича амалга оширилади. 
Талабалар Breakout Rooms (гуруҳларга ажратиш) функцияси ёки бошқа функция ёрдамида 
икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга ҳикоянинг биринчи қисми, 2-гуруҳга ҳикоянинг 2-
қисми берилади. Талабалар ўзларига берилган ҳикоянинг қисмини ўқиб, яхшилаб эслаб 
қолишлари керак бўлади. Сўнг ҳар бир талабага нариги гуруҳдан жуфтликлар танланади ва 
улар яна юқоридаги функция орқали жуфтликларга бўлинади. Ҳар бир жуфтлик бир-бирига 
ўқиган ҳикоясини сўзлаб беради. Иш якунида ҳар бир жуфтликда тўлиқ ҳикоя пайдо бўлади. 
Талабалар ҳикояни эслаб қолишлари учун айрим қайдларни амалга оширишлари мумкин. 
Ўйин сўнгида мавзуни мустаҳкамлаш учун савол-жавоб ҳам ўтказиш мумкин. Матн устида 
ишлашнинг бу турини бошқача кўринишда ҳам ташкил қилиш мумкин: биринчи гуруҳ 
талабаларига матн ундаги маълум сўз ёки жумлалар ўчирилган ҳолда берилади, иккинчи 
гуруҳ аъзоларига бутунлай бошқа сўз ва жумлалар ўчирилган ҳолда берилади. Ҳар икки 
гуруҳ аъзолари савол бериш йўли билан ўз матнини тўлдириб олиши керак. Айтиш жоизки, 
иккинчи тилни ўрганиш жараёнида тўртта амалнинг ҳар бирини ривожлантириш муҳим 
аҳамият касб этади. Шу билан бирга, гапириш кўникмаларини мустаҳкамлаш учун айнан 
“ўқитувчи-талаба” мулоқотидан кўра баъзи пайтда “талаба-талаба” мулоқоти кўпроқ ёрдам 
беради. Шунинг учун “Jigsaw reading” методини қўллаётганда, ўқитувчи виртуал хоналарга 
бир минутга “кириб чиқса” ва машқ қилаётган талабаларни кўпроқ холи қолдирса, 
ўрганилаётган тилда бемалол гапириш билан боғлиқ турли психологик тўсиқлар ҳам енгиб 
ўтилади, барча талабаларнинг виртуал хоналарда гапиришни машқ қилишлари тезкорлик 
билан назорат ҳам қилинади. 
“Philosophical Chair” методи
 
дебатга ўхшайди. Талабаларга асосий мавзу ва саволлар 
берилади. Улар билдирилган фикрга қўшилишлари, норози бўлишлари ёки бетараф 
қолишлари мумкин. Бу метод талабаларнинг бир-бирлари билан жонли мунозара ўтказишга, 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish