ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
96
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Ключевые слова.
Информатционная
технология, технологии развития
критического мышления профессиональная компетентность, интерактивные методы,
интеграция.
Инсоният пайдо бўлгандан буён ўз авлодларини муносиб ҳаёт кечиришга
тайёрлашга уриниб келмокда. Лекин ҳеч қайси бир замонда
инсоннинг маънавияти
ҳозиргидай муҳим аҳамият касб этган эмас. Негаки, фан ва техниканинг тараққиёти
инсон тафаккурининг қудратини мислсиз даражада оширди. Лекин бу қудратнинг фақат
эзгуликка йўналтирилишига ҳеч қандай кафолат йўқ. Шунинг учун хам инсон
тарихининг хозирги босқичида изланувчан, интилувчан, ташаббускор, маданиятли ва
маънавиятли шахсни шакллантириш ҳал қилувчи аҳамият касб этмокда.
Глобаллашув даврида фан-техника тараққиёти туфайли ахборотлар оқими тезлиги
тасаввур
этмайдиган даражада кучайган, ҳозирги шароитда ўқувчиларга таълим
жараёнининг объекти сифатида ёндашиб, фақат билим беришга интилиш орқали
уларнинг хотирасини кучайтиришга уриниш етарли самара келтирмайди. Ҳозирги
таълим тизими олдида ўқувчиларни ўқитиш кечимининг субъекти, яъни ижрочисига
айлантириши, уларнинг ўқув муаммосини мустақил ҳал этишга йўналтиришга
эришишда муҳим вазифа турибди.
Кенг ахборотлар оғуши туфайли ёшларга билим бериш, уларда маълум кўникма ва
малакалар шакллантиришнинг самарали ва замонавий йўлларини излаб топишни талаб
қилмокда.
Таълимни ташкил этиш ва йўлга қўйиш борасида шу хил ўзгаришлар
кейинги
йилларда дунё миқёсида тобора кенг ёйилиб бораётган интерактив усулларни юзага
келтирди. Бу усуллар эркин фикрлайдиган, мустақил изланадиган ўқувчиларни
шакллантиришга йўналтирилганлиги билан эътиборга лойиқдир. Таълим беришнинг бу
усулида ўқитиш жараёнидаги асосий иш ўқувчилар томонидан амалга оширилиши, улар
таълимнинг субъекти, яъни ўқитувчи сингари ижрочи бўлиш кўзда тутилади.
Интерактив методларнинг асосида ўқитувчи билан ўқувчиларнинг биргаликдаги
фаолиятигина эмас, балки таълим олаётган ҳар бир ўқувчи билан бошқа ўқувчиларнинг
ўзаро ҳамкорликда дидактик фаолият кўрсатиши туради.
Ўқитиш жараёнида интерактив методларни қўллаш ўқитувчининг мавқеи ва
вазифасини бир мунча ўзгартиради. Ўқитиш жараёнида интерактив методлар
қўлланганда ўқитувчи ўқувчилар олдида ҳаётий муаммоларни қўйиши ўқув топшириғи
сифатида ҳаётда кўп учрайдиган ва манбалардан топиш мумкин бўлган
масалаларни
бериши лозим. Ўқувчилар ечишлари лозим бўлган педагогик муаммо сунъий ўйлаб
топилмаслиги ҳамда изланишга арзимайдиган даражада кичик бўлмаслиги керак.
Машғулотларида интерактив методларни қўллаётган ўқитувчи ўқувчиларга бирор
топшириқ бераётганда уларни фаолиятга ундайдиган сўзларни қўллагани маъқул.
Интерактив метод назариячилари таснифланг, асосланг, тадқиқ этинг, умумлаштиринг,
таҳлил қилинг,
андоза беринг, моделлаштиринг, ташхис қўйинг, баҳо беринг каби
ундовчи сўзлар кўпрок ўқувчиларни фаолият кўрсатиш ва шуғуллантиришга
йўналтиради. Интерактив усуллар ўқитувчи ўқувчиларида билим ҳосил қилишнинг ўзи
билан кифояланиб қолмаслигини кўзда тутади. Чунки билим бериш таълим таълим
жараёни олдидаги мақсадларнинг энг бирламчиси холос. Америкалик психолог
Бенжамин Блум ишлаб чиққан «Ўқув мақсадларининг асосий тушунчалари таксономия»
(ЎМАТТ) га кўра ўқувчиларнинг билиш қобилияти олти босқичдан иборат бўлади. Ушбу
таксономияга кўра билиш бу жараённинг энг қуйи босқичи ҳисобланади: билим,
тушуниш, қўллаш, таҳлиллаш, умумлаштириш, (синтез) баҳолаш.
1.
№
Вазият
Жавоб