ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФУНКЦИЯСИ
8.1. Ишлаб чиқариш функцияси:ўзгарувчан омиллар ва изокванталар.
Ишлаб чиқариш-бу маълум бир миқдордаги ресурларни (ишлаб чиқариш омилларини) истеъмол қилинадиган маҳсулотга қайта ишлаш ёки ўзгартириш жараёнидир. Ишлаб чиқарилган маҳсулот истеъмолга тўла яроқли тугалланган кўринишга эга бўлиши ёки уни қайта ишлаб, истеъмолга яроқли ҳолга келтирадиган корхона учун хом ашё бўлиши ҳам мумкин. Бозор шароитида хўжалик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ресурслардан фойдаланиш юзасидан мустақил равишда қарор қабул қилади.
Кўпгина иқтисодчилар ишлаб чиқариш омилларини, аниқроғи уларни физик ҳолатда тушунарли тарзда бир хил ўлчамга келтиришда қийинчиликлар мавжудлигини таъкидлашади. Чунки, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун сарфланадиган ишлаб чиқариш ресурслари, яъни, ер, сув, ўғит, уруғлик, озуқа ва бошқалар турли хил кўринишга ва ўлчамга эга. Уларнинг ўлчамини миқдор жиҳатдан фақат иқтисодий баҳолаш орқали пулда ифодалаш мумкин. Қишлоқ хўжалигининг якуний маҳсулотини эса тўлалигича сезиш ва ўлчаб кўриш мумкин. Агар ишлаб чиқарувчи энг юқори даражада маҳсулот олишга эришиш учун(масалан, 1 гектардан) маълум миқдордаги ресурслар гуруҳини танласа, иқисодчи бу танлов қанчалик мақбул ва асосланганлигини аниқлаб бериши лозим.
Ишлаб чиқариш омиллари уч тоифага бўлинади. Булар: ер, меҳнат ва капитал. Иқтисодчилар ерни табиий, қайта тикланадиган ресурс, бошқача қилиб айтганда, табиат инъоми деб айтишади. Меҳнат ишлаб чиқариш жараёнидаги инсоннинг жисмоний ва ақлий ҳаракатидир. Капитал эса аввалги ишлаб чиқариш натижасида олинган маблағ ҳисобидан ишлаб чиқаришга сарфланадиган ресурсдир. Капитал ўз навбатида бошқа корхона ва фирмаларнинг маҳсулоти ҳисобланган техника, бино, иш қуроллари каби предметларни ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилади. Ер, меҳнат ва капитал билан бир қаторга қўйиладиган тўртинчи омил ишлаб чиқаришнинг у ёки бу омилидан фойдаланиш бўйича қарор қилиш орқали намоён бўладиган бошқариш ёки тадбиркорлик омилидир. Шу билан биргаликда ишлаб чиқаришнинг доимий(fixed) ва ўзгарувчан(variable) омиллари ўртасидаги фарқни билиш ҳам фойдали бўлади. Бу фарқ ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдаланишнинг даврийлигида ўз аксини топади. Ишлаб чиқариш омиллари иккита сабаб туфайли, яъни биринчидан, ишлаб чиқариш жараёнига ресурсларни жалб қилиш даврига бир неча йиллар кетиши; иккинчидан, ишлаб чиқариш жараёни бир неча йилларга чўзилганда, янги қарорлар қабул қилиш жараёни ҳам бир неча йилларга чўзилади.
Таъкидлаш жоизки, омилларнинг иккита гуруҳи ўртасидаги фарқ ўта ноаниқ. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун одатда қисқа муддатли ҳисобланадиган ўсимликчиликда экинларни вегетация даври ёки чорвачиликда чорва ҳайвонининг ҳаёт цикли кўриб чиқилади. Бундай шароитдан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришнинг доимий омилларини аниқлаш мақсадга мувофиқ. Масалан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш йилининг бошида фермер фойдаланлаётган уруғ, ўғит, ёқилғи ва меҳнат ёки бошқача қилиб айтганда, ўзгарувчан омилларни кўпайтириш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга қарор қабул қилади. Лекин фермер ўз экин майдонини кўпайтира олмайди ва унга бошқа фермерлардан ер сотиб олишга тўғри келади. Қуриш талаб қилинадиган катта объектларнинг(масалан, молхона) қишлоқ хўжалиги йили давомида тез кўпайиб кетиши ҳам катта муаммо ҳисобланади. Қурилиш лойиҳа ишлаб чиқишни, режалаштиришни, тегишли руҳсат олишни, пудратчи топишни ва кейин бино қуриш учун маълум бир вақтни талаб қилади. Агар бошланаётган мавсум учун катта миқдорда жиҳозлар олиш имконияти бўлса ҳам, ундан самарали фойдаланиш масалаларини ҳал қилиш кейинги қишлоқ хўжалик мавсумида ҳам давом этади. Ер, бино техника каби ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқаришнинг доимий омиллари сифатида қаралади ва уларни ишлатиш бўйича қарорлар узоқ муддат учун қабул қилинади.
Юқорида таъкидланганидек, ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспериментал тарзда физик ҳажмда ўлчанади. 8.1 чизмада ғалла ишлаб чиқариш ва иккита турдаги ўғит: нитратлар ва фосфатларни турли миқдорда қўллаш орасидаги ўзаро боғланиш баҳоланган. Бунда бошқа турдаги ресурслардан фойдаланиш доимий бўлиб қолади.
Нитратларни ишлатиш(кг/га) горизонтал тўғри чизиқ билан, фосфатларни ишлатиш вертикал тўғри чизиқ билан белгиланади. Чизмада учинчи ўзгарувчи ҳосил олишда қатнашадиган иккита турдаги ўғитнинг ўзаро комбинациясини кўрсатадиган изоквант(изокванта тенг маҳсулот ёки тенг ишлаб чиқаришни билдиради) деб аталувчи эгри чизиқ сифатида кўрсатилган. 8.1 чизмада акс эттирилган изокванта қишлоқ хўжалигидаги ресурслар ва ҳосил ўртасидаги жуда кўп ўзаро нисбатлар учун хосдир.
Агар биз 8.1 чизмада кўрсатилганидек у=60 ва у=80 даражалари бўйича горизонтал линиялар чизадиган бўлсак, маҳсулот изоквантаси билан эгри чизиқ кесишиши маҳсулот изоквантасининг ҳар бир эгри чизиғи билан белгиланадиган А маҳсулотни ишлаб чиқаришга эришиш учун зарур бўладиган Х миқдордаги ҳаражат миқдорини беради.
8.2.Ҳаражат ва маҳсулот ишлаб чиқариш.
Ишлаб чиқариш функцияси (И.Ф.) –бу ишлаб чиқариш натижаларининг ишлаб чиқариш омилларига боғлиқлиги ва алоқаларининг математик ифодаларидир. И.Ф. одатда битта тенглама билан ифодаланади ва бунда ишлаб чиқаришнинг натижавий кўрсаткича(у) бир нечта омилларнинг фунцияси ҳисобланади:
У= f (x1, x2,…., xn),
Бу ерда: x1, x2,…., xn - ишлаб чиқариш омиллари
И.Ф. дан фойдаланиш турли хил ишлаб чиқариш кўрсаткичларини таҳлил қилиш, натижавий кўрсаткич даражасини башорат қилиш, иқтисодий жиҳатдан мақбул (оптимум) даражани топиш, қўшимча омилларни аниқлаш имконини беради.
Ишлаб чиқариш ва маҳсулот чиқиши ўртасидаги ўзаро боғлиқликни характерлайдиган учта асосий натижа мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |