The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet47/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Мураккаб ҳолатлар. Талаб ва таклифнинг ўзгариши натижасида янада мураккаброқ ҳолатлар юзага келиш эҳтимоллиги ҳам мавжуд. Таклиф ва талаб тескари йўналишларда ўзгариши кўзда тутилганда иккита ҳолат юзага келиши мумкин. Дастлаб айтайлик, таклиф ортиб талаб эса қисқарган ҳолат бўлсин. Бу жараён мувозанатли баҳога қандай таъсир кўрсатади? Бу мисолда нарх пастлашининг иккита самараси ўзаро бирлашади ва бунга қўшимча охир оқибатда нарх пастлаши агар ҳар бир
омил алоҳида бўлганида эришилиши мумкин бўлгандан кўра кўпроқ бўлади. Маҳсулотнинг мувозанатли миқдори билан боғлиқ масалалар қай ҳолатда? Бу ерда таклиф ва талабнинг ўзгариш оқибатлари турли йўналишда бўлади: талабнинг камайиши маҳсулот мувозанатли миқдорининг камайишига олиб келган бир вақтда таклифнинг ортиши маҳсулотнинг мувозанатли мидорини ортишига олиб келади. Маҳсулот миқдорининг ўзгариш йўналишлари таклиф ва талаб ўзгаришининг нисбий кўрсаткичларига боғлиқ.


7.5-расм. Таклифнинг камайиши


Иккинчи юз бериши мумкин бўлган ҳолат-бу таклиф қисқариб, талаб ортадиган ҳолатдир. Бу ердан нарх ортишининг иккита самараси кузатилади. Бу ерда мувозанатли нархнинг ўсиши бу мавжуд омиллардан ҳар бири алоҳида равишда келтириб чиқариши мумкин бўлган кўрсаткичдан кўп бўлишини олдиндан кўриш мумкин. Мазкур ҳолатда маҳсулотнинг мувозанатли миқдорига таъсир қилиш тури хил йўналишда бўлиб, у таклиф ва талаб ўзгаришининг нисбий кўрсаткичларига боғлиқ. Агар таклифнинг ўзгариши талабнинг ортишига нисбатан кўпроқ бўлса, маҳсулотнинг мувозанатли миқдори дастлаб бўлганига нисбатан кам бўлади. Лекин, агар таклифнинг қисқариши талабнинг ортишига нисбатан кўп бўлса, бу ўзгаришлар натижасида маҳсулотнинг мувозанатли миқдори ортади. Олинган хулосаларни тасдиқлаш учун сиз мазкур иккала ҳолатни графикда тасвирлашингиз лозим.


Талаб ва таклиф бир хил йўналишда ўзгарадиган ҳолатларда нима рўй беради? Айтайлик, бошланишида талаб ҳам таклиф ҳам ортсин. Бу мувозанатли нархга қандай таъсир қилди? Бу ерда баҳога иккита қарама-қарши таъсирни – таклифнинг ортиши натижасида нархларнинг камайиш самарасини ва талабнинг ортиши натижасида нархларнинг ортиши самарасини ўзаро солиштириш лозим. Агар таклифнинг ўсиш кўлами талабнинг ортиш кўламидан катта бўлса, мувозанатли баҳо пасаяди. Агар қарама-қарши ҳолат юз берса, мувозанатли нарх ортади. Маҳсулотнинг мувозанатли миқдорига таъсир бир хил: ҳам таклиф, ҳам талабнинг ўсиши маҳсулот миқдорининг ортишига олиб келади. Бу маҳсулотнинг мувозанатли миқдори ҳар бир омил алоҳида таъсир қилганда ортиши мумкин бўлган миқдодан кўпроққа ортишини билдиради. Иккинчидан, талаб ва таклифнинг бир вақтда камайишини ҳам шундай таҳлил қилиш мумкин. Таклифнинг камайиш кўлами талабнинг қисқариш кўламидан катта бўлса, мувозанатли нарх пасаяди. Талаб ва таклифнинг бир вақтда камайиши маҳулот миқдорига камайтирувчи таъсир кўрсатса, маҳсулотнинг мувозанатли миқдори дастлаб бўлгандан кўра кам бўлишини ишонч билан кутиш мумкин.
Дарвоқе, талаб ва таклифнинг қадайдир вақтда параллел ўзгариши ҳам истисно қилинмайди. Аслида битта ҳодиса бир вақтнинг ўзида таклифга ҳам, талабга ҳам таъсир этиши мумкин. Пишлоқ тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш табиий сутга бўлган таклифни ҳам, талабни ҳам пасайтириб юбориши мумкин.
Талаб ва таклифнинг камайиши бир томондан ва таклифнинг ортиши бошқа томондан бир-бирини тўла нейтраллаб қўйиш ҳолатлари рўй бериши ҳам мумкин. Ушбу ҳар иккала ҳолатда мувозанатли баҳога натижавий таъсир нолга тенг бўлади ва нарх ўзгармайди. Келтирилган барча хулосаларни текшириб кўриш учун ушбу нисбатан мураккаб ҳолатларни талаб ва таклиф эгри чизиғида акс эттириш лозим.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish