The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet45/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Мувозанатли баҳо (Ре)-рақобат кучлари таъсири натижасида талаб ва таклиф функциясини ўзаро тенглаштирувчи баҳо ёки талаб ва таклифнинг ўзаро таъсири натижасида маҳсулотга қўйиладиган баҳо.
Лекин мувозанат маълум бир омилларнинг таъсири натижасида бузилиши мумкин. Бундай ҳолатларда реал нарх мувозанатли нархдан фарқ қилади. Ҳозирги пайтда барқарор мувозанат ва нобарқарор мувозанат бир биридан ажратилади.
Агар оғиш дастлабки ҳолатга қайтиш билан рўй берса, барқарор мувозанат деб аталади. Бунга тескари ҳолат нобарқарор мувозанат деб аталади.
Рақобатли бозор нархи қандай аниқланишини белгилаш учун талаб таҳлили билан таклиф таҳлилини бирлаштириш, уй хўжаликларининг маҳсулот сотиб олиш тўғрисидаги қарори билан ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотни сотиш тўғрисидаги қарорининг ўзаро таъсирига чиқиш лозим. Шу пайтгача биз мумкин бўлган нархларни кўриб чиққан эдик. Биз қайд қилган эдикки, агар нарх шундай бўлса, сумма бошқача бўлади. Шартли равишда кўзда тутилган эдики, ўзаро таъсир баъзи бир харидор ва баъзи бир сотувчи ўртасида бўлади. Хусусий мулк эгаси талабни кўрсатади ёки баҳолар таркиби, ўзида мавжуд бўлган заҳиралар таркиби ва ҳохишидан келиб чиққан ҳолда ўз товарини таклиф қилади. Хоҳишни амалга ошириш қуйидаги тўсиққа дуч келиши мумкин: ёки зарур маҳсулот йўқ, ёки у бор лекин етарли миқдорда эмас, ёки нархи тўғри келмайди.
Бозорда сотувчи ва харидорлар жуда кўп. Уларнинг ҳар бири маълум бир талаб ёки таклиф эгри чизиқларига эга. Тўла рақобат муҳитида улардан ҳеч бири, на сотувчи ва на харидор маҳсулот нархига сезиларли таъсир қила олмайди. Сотувчи ва харидорларнинг сони ва гуруҳ таркиби нарх ўзгаришига қараб ўзгариб туради. Бирор бир турдаги маҳсулотнинг нисбий нархлари юқори бўлганда бозорда жуда кўп сотувчилар пайдо бўлади; аксинча, нисбий нарх тушиб кетганда кўпчилик ушбу маҳсулотни сотишдан воз кечадилар ва улар харидор бўлиб қолишлари ҳам мумкин. Сотишга чиқарилган маҳсулот миқдори худди шу нархда талаб билан мос тушгандагина бозор мувозанати ўрнатилади.
Талаб ва таклиф ўзаро тенглашадиган нарх мувозанатли нарх деб аталади. Мувозанатли нархдан юқори бўлган ҳар қандай нархда таклиф ҳажми талаб ҳажмидан юқори бўлади. Маҳсулотнинг кўплиги ўзидаги ортиқча нарсадан тезроқ қутулишга интилаётган сотувчилар ўртасида нархларни рақобатли равишда тушишига олиб келади. Нархнинг тушиши таклифни қисқартиради ва шу билан бир вақтда харидорларни ушбу маҳсулотни кўп миқдорда сотиб олишга ундайди. Мувозанатли нархдан паст бўлган ҳар қандай нарх маҳсулотни етишмаслигини(тақчиллигини) келтириб чиқаради.
Талаб ва таклиф рақобат кучларининг сотиш ва сотиб олиш тўғрисидаги қарор ўзаро мувофиқ келган даражада нархни ўрнатиш имконияти баҳонинг ўзаро тенглаштирувчи функцияси деб аталади. Мувозанатли нарх сотувчида жуда кўп ортиқча маҳсулот қолишига ва потенциал харидорлар ўртасида сезиларли тақчиллик пайдо бўлишига йўл қўймайди. Талаб ва таклифнинг ўзаро таъсири ўзаро мослашиш жараёнини ўзида акс эттиради. Нарх ўзгарган шароитда кишилар ўзларини тутишларини ҳам ўзгартирадилар.
Жуда кўп сондаги алмаштирувчилар бўлган шароитда бозор кучли силкинишларга дош бера оладиган барқарор тизим сифатида намоён бўлади. Барча бозорларда мувозанат ҳолатини ўрнатишга олиб келадиган бундай нархлар тўплами мавжуд бўлишининг асосий шарти кўпгина ишлаб чиқариш имкониятлари ва истеъмол хоҳишларининг яққол кўзга ташланишидир.
Агар соҳада фақат битта маҳсулот ёки хизматлар ишлаб чиқарувчи бўлса, у таклиф ҳажмини тўла назорат қила олади ва нархга таъсир қила олади. Соҳага кириш тўсиқлари қанчалик юқори бўлса ва муайян маҳсулотнинг алмаштирувчилари бўлмаса монополистнинг қудрати шунчалик кучли бўлади. Ривожланган мамлакатларнинг реал иқтисодиётида соф рақобат бўлмагани каби соф монополия ҳам мавжуд эмас. Нисбатан кўзга ташланадиган монополизм ишлаб чиқариш ҳажми ва нархлар соҳа томонидан ўрнатилган ва давлат назорати остида турган собиқ СССР иқтисодиётида пайдо бўлган эди. Нархлар тўла эгилувчан талаб ва таклиф тебраниши бўлмаган шароитда маҳсулотлар тақчилиги келиб чиққан ёки маҳсулот ҳаддан ташқари кўпайиб кетган. Совет кишиларида навбатга турувчи психологияси пайдо бўлган. Маҳсулот учун навбатда туриш зарурияти истеъмолчи учун сотиб олиш харажатлари сотувчи томонидан ўрнатилган нарх ва навбатда туриш туфайли йўқотишлардан ташкил топади.
Монополия ҳукмронлигини чеклаш мақсадида бир қатор мамлакатларда XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларидаёқ трестга қарши қонунлар қабул қилинган эди.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish