The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan


Индивидуал харидорнинг гуручга бўлган талаби (шартли рақамлар)



Download 2,79 Mb.
bet39/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Индивидуал харидорнинг гуручга бўлган талаби (шартли рақамлар)

1 тонна гуруч баҳоси (минг сўм)

Ойлик талаб ҳажми (тонна)

500

1

250

2

200

3

170

4

100

5

Талабни миқдорий нуқтаи назардан кўриб ўтиш ҳам тўғридир. Ҳар хил баҳоларда қанча миқдордаги товар сотилиши мумкин деб сўраш ўрнига, товарнинг турли миқдорларини истеъмолчилар қандай баҳоларда сотиб олишга тайёр деб сўраш мумкин.


Талаб қонуни (the law of demand)деб номланувчи талаб ҳажми ва баҳоси ўртасидаги тескари алоқадорлик мавжуд. Бу тескари алоқадорлик, горизонтал ўқ (дона) талаб ҳажми ва вертикал ўқда (сўм) эса талаб баҳосини кўрсатувчи оддий график кўринишида акс эттирилади.


Шу тариқа олинган эгри чизиқ талаб эгри чизиғи деб номланади (demand curve) ва D ҳарфи билан белгиланади (“талаб”ни билдирувчи инглизча “Demand” сўзидан) 6.2. расм.
Эгри чизиқ пастга ва ўнга эгилади, чунки талаб ҳажми ва баҳоси ўртасидаги алоқадорлик манфийдир.
Графикни таҳлил қилиш асосида бозор баҳоси ва сотилган товар ҳажми ўртасида муайян тескари алоқадорлик мавжуд эканлигини кўриш мумкин. Товарнинг юқори баҳоси унга бўлган талабни чеклайди, баҳосининг пасайиши эса одатда унга бўлган талабнинг ортишини келтириб чиқаради. Акс эттирилган талаб эгри чизиғи ҳажм ва баҳо ҳолатини тавсифлайди 6.2 расм. Муайян вақтда маҳсулотга бўлган талаб ҳажми. Мазкур эгри чизиқ талабни ўзгариш қонунини кўрсатади. У манфий тавсифга эга, бу харидорларни пастроқ баҳоларда кўпроқ миқдордаги неъматларни сотиб олиш истагини билдиради. Умумий кўринишда QD=F(Р), бу ерда QD – талаб ҳажми (demand), Р – баҳо (price).
Бу ҳолатда талаб қонунини битта эгри чизиқ ёрдамида акс эттириш мумкин. Графиклар мураккаб алоқадорликларни акс эттириш мумкин бўлган таҳлилнинг қимматли дастаги сифатида намоён бўлади.
Лекин талаб – ўзгарувчан миқдордир. Бунда талаб ҳажми ва тавсифининг ўзгаришини ажратиш лозим. Тегишли товар баҳоси ўзгарувчан бўлган ҳолатдагина талаб ҳажми ўзгаради. Илгари ўзгармас катталикларга эга бўлган омиллари ўзгаргандагина талаб тавсифи ўзгаради. Талаб ҳажмининг график ўзгаришлари эгри чизиқ бўйлаб пастга ёки юқорига бўлган “ҳаракатини” акс эттиради (6.2 расм). Талаб эгри чизиғининг ўнгга ёки юқори бўйлаб “ҳаракати” талабнинг ўзгаришини акс эттиради (6.3 расм).

6.3 расм. Талабдаги ўзгаришлар.

Талаб турли омилларнинг мураккаб яхлилиги билан белгиланувчи шароитларда шаклланади. Товарга бўлган талаб (QD) бир қатор омиллар функцияси деб айтиш мумкин:



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish