ПЕРИФЕРИК НЕРВ СИСТЕМАСИ УСМАЛАРИ
Периферик нерв системаси усмалари нерв кобикларидан ривожланади, улар хавфсиз ва хавфли булиши мумкин.
Неврилеммома (шваннома) – урчуксимон хужайралардан тузилган булиб, ритмик структуралар хосил килади. Бу структуралар “Верокаи таначалари” дейилади.
Нейрофиброма нерв ва бириктирувчи тукима толаларидан тузилган. Агар беморда системали нейрофиброматоз ривожланса, Реклингхаузен касаллиги дейилади.
Хавфли неврилеммома (нейроген саркома) – кескин хужайра атипизми ва полиморфизми билан характерланади, усма тукимасида ритмик структуралар ва узакли симпластлар аникланади.
Назорат учун саволлар:
1.Саркома нима?
2. Рабдомиома нима?
3. Мезехимал ўсмалар қайси тўқималардан ўсади?
4. Қанақа хавфсиз ўсмалар учрайди?
5. Мезехимал ҳавфли ўсмалар турлари;
6. Меланин пайдо қилувчи тўқималарнинг ўсмалари.
7. Нерв мажмуаси ва мия пардалари ўсмалари.
8. Қайси жараёнлар ўсмасимон жараёнлар ҳисобланади?
9. қайси ўсмалар метастазланади ва қандай?
Маъруза № 11. Қон касалликлари: Анемиялар. Гемобластозлар. Лимфомалар.
1.Қон системаси ўсмалари. Г емобластозлар, этиологияси ва патогенези. Таснифи.
2.Ўткир лейкозлар, этиологияси ва патогенези, таснифи, патологик анатомияси, асоратлари, оқибати.
3.Сурункали лейкозлар (моноцитар, миелоцитар, лимфоцитар) турлари, юзага чиқиши.
4.Маҳаллий ўсма касалликлари-лимфомалар, этиология ва патогенези, клинико-морфологик таснифи. Анемиялар, этиология ва патогенези, патологик анатомияси, асоратлари, оқибати.
Таянч иборалар: Анемия, геморрагия, интераваскуляр гемолиз, екстраваскуляр гемолиз, чаыалоылар гемолитик касаллиги, сариылик, сфероцитоз, Талассемия, дефицит анемия, полицетимия, агранулоцитоз, лимфома, Хожкин касаллиги, гемабластоз, щткир лейкоз, сурункали лейкоз, миелома, плазмоцитома, геморрагик диатез, тромбоцитопения.
Қон ҳужайралари ҳамда бириктирувчи тўқима ҳужайралари эмбрионал даврининг 14 куни пайдо бўладиган ўзак ҳужайрадан (гематогистиобласт) пайдо бўлади. Ўзак ҳужайра 1980 йил Америка олимлари томонидан номланган. Унгача бу ҳужайра гематогистиобласт дейилар еди. Лекин ҳозирги кунгача ўзак ҳужайранинг тузилиши номаълум. Айрим олимлар уни енг кичик лимфоцитга ўхшатишади. Ундан фарқи ядродаги гетерохроматин кариоплазмани тўлиқ ҳолда қоплаган. Т лимфоцитда эса ядроси машинанинг дискига ўхшаш тузилишга ега.
Лейкоз – бу қон ва қон яратувчи органларнинг тарқоқ ҳолдаги системали касаллиги бўлиб, унда морфологик жиҳатдан гемопоезнинг барча бласт ҳамда оралиқ ҳужайраларидан хавфли ўсма ҳужайралари пайдо бўлиб биринчи навбатда қон яратувчи органларни қоплаб олади. Кейинчалик еса паренхиматоз органлар стромасида лейкоз инфилтратлари кўринишида (екстрамедуляр қон яратилиш ўчоқлари) пайдо бўлиш билан намоён бўлади. Лейкозларда қонда, қон таркибида гемопоезнинг ядроли таначалари яъни оқиш ҳужайралари кўп миқдорда оққанлигидан оқ қон касаллиги дейилади. Нормада лейкоцитларнинг миқдори 6-8 минг бўлса, лейкозда оқиш рангли ҳужайраларнинг сони 300-400 минггача ошади, шунинг учун бу касалликни лейкемия ҳам дейилади. Лейкоз клиник морфологик жиҳатдан 2 хил бўлади. 1. Ўткир лейкоз. 2. Сурункали лейкоз
Do'stlaringiz bilan baham: |