ЎҚУВ ДАСТУРИ
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши саломатликка боғлиқ
А.Шопенгауер.
КИРИШ
Олий таълимнинг Давлат таълим стандартига кўра “Педагогика” ва “Соғлиқни сақлаш” таълим соҳаларида ўқитиладиган патологик анатомия фани нозология асослари, умумий патологик жараёнларнинг ривожланиши, ҳамда кўринишларининг ўзига хос хусусиятлари ва касалликларда организм аъзо ва тўқималари хусусий патологик анатомияси ўрганади.
Патологик анатомия фани дастури Давлат таълим стандартлари ва 5510100 – «даволаш иши» мутахассислиги бўйича квалификацион талаблар асосида тузилган.
Патологик анатомия инсон организмида юзага келадиган патологик жараёнлар, касалликларни юзага келтирувчи сабабларини, ривожланиш механизмларини, патогенезини, бунда ташқи муҳит шароитларининг тутган ўрнини, кечишини, оқибатини ва ривожланиш даврида турли аъзолар ва тизимларда юзага келадиган морфологик ўзгаришларни ўрганади.
Инсон организмида патологик жараёнлар юзага келиши ва ривожланишининг умумий қонуятларини ўрганиш, чуқур билиш, патологик жараённинг клиник кўринишларини турли тўқималар ва аъзоларда жойланишига кўра турларини ўрганишга имконият яратади ва самарали даволаш ва касалликларнинг профилактикасига имконият яратади. Бу эса турли клиник ва тиббий-биологик фанларни бир бирига боғловчи кўприк вазифасини бажаради, ҳамда бўлғуси умумий амалиёт врачларида клиник фикрлаш, касаллик ва унинг белгиларини асослаш учун замин яратиб беради.
Фаннинг мақсад ва вазифалари
Патологик анатомия фани тиббий-биологик фанлар мажмуасига тааллуқли бўлиб, у курс талабаларига IV ваV семестрларда ўқитилади.
Фаннинг мақсади. Касалликларнинг этиологияси, патоморфогенези, анатомо-морфологик асослари, ва уларнинг структура асосларини шунингдек, клинико-анатомик таҳлил услубларини ўргатиш, гистологик препаратларни идентификация ва интерпретация қилиш кўникмаларини эгаллаш.
Фаннинг вазифалари:
• ҳужайра, тўқима ва аъзоларнинг ёшга нисбатан ўзгаришлари ва уларнинг турли таъсирларга нисбатан жавоб реакциаларини тўғри талқин қила билиш;
• касалликнинг ҳар бир босқичидаги умумпатологик жараёнлар морфологияси, бир-биридан фарқини ва оқибатларини ўрганиш;
• касалликлар этиологияси, патоморфогенези, тикланиш жараёнларининг структура асослари, касаллик оқибати, кечки асоратлари билан таништириш, касаллик патоморфозини ўргатиш;
• ҳужайра, тўқима ва органлардаги касалликларда пайдо бўладиган патоморфологик ўзгаришларни клиник белгилари билан солиштириб таҳлил қилишни ўрганиш;
• патологик анатомия тарихини, ривожланиш этапларини, энг муҳим усуллари асосларини ўрганиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |