Термиз давлат университети



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

ДЕКАРТ Ренэ 
(1596.31.3, Лаэ — 1650.11.2, Стокгольм) — машҳур француз 
файласуфи ва математиги, рационализмнинг асосчиси. Д.нинг фал-ий 
қарашлари «Метод ҳақида мулоҳазалар», «Фал.нинг бошланғич асослари», 
«Метафизика ҳақида мулоҳазалар» каби асарларида баён этил-ган. Д. 
томонидан яратилган аналитик геометрия ма-тематика фанларининг 
ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилди. Олим механика, оптика, 
математика, физиология соҳаларида эришган ютукдари билан 17-а.нинг буюк 
тадқиқотчилари қаторидан муносиб ўрин эгаллади. Д. янги замон фал.га 
ўзининг дуалистик таълимоти билан катта ҳисса қўшди. Д.нинг бир-бирини рад 
этмайдиган мустақил субстанция: моддий олам ва руҳий олам қонунларининг 
тенг ҳуқуқлилиги тўғрисидаги таълимоти унинг фалсафий қарашларининг 
пойдевори бўлиб хизмат қилди. Д. космология, космогония, физика, 
физиологияда моддий субстанциянинг устуворлигига шубҳа билдирмади. Олим 
сайёраларнинг табиий тарзда ривож-ланиши, Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши ва 
унинг тараққиёти ҳақида ғоят эътиборли башоратларни илгари сурди. 
Психология, гносеология соҳаларида Д. руҳий субстанцияни барча 
жараёнларнинг асоси сифатида эътироф этди. Унинг «Мен фикрлаяпман, 
демак, мавжудман» — деган ибораси тафаккурни барча нарсаларнинг негизи 
сифатида қабул қилганлигидан яққол далолат берди. 
ДИН ФАЛСАФАСИ 
— диннинг фалсафий таҳлили, хусусан, диннинг билиш 
назарияси, мантиғи, фалсафанинг энг қадимги шаклларидан бири. Д.ф. 
масалалари билан махсус фан-теология кўпроқ шуғулланади. Дунёнинг 
кўпгина мамлакатлари, айниқ-са, ғарбда теология бўйича илмий даража ҳам 
берилади. Ҳоз. замон Д.ф.нинг иддизлари 17-а.да вужудга келган «табиий дин» 
тушунчасига бориб тақалади. Расмий диндан фарқли ўлароқ, ўша замонда 
юзага келган «табиий теология» ҳам дин ҳисобланарди. Д.ф.нинг атрофлича 
баёни Кантшшг «Соф ақл доирасидаги дин», Гегелнинг «Дин фал.си» асарида 


144 
келтирилган. 17-а.да Д.ф. черков таълимотига ҳамоҳанг бўлган бўлса, 19-а.га 
келиб христианчилик танқидига айланиб кетди (Шопен-гауэр, Фейербах, 
Ницше). 20-а. Д.ф. кўпроқ диннинг моҳияти хусусидаги муаммоларни тадқиқ 
этмоқда. 
ДУНЁВИЙ ЖОН — неоплатонизм фалсафасидаги марказий тушунчалардан 
бири; Платон фалсафасидаги коинотнинг бошланғич ҳаракати сифатидаги 
дунёвий руҳ ҳақидаги таълимотига ўхшаш атама. Ғоявий дунё (танасиз) билан 
ҳиссий дунё яратишда боғловчи сифатида намоён бўлади. Д.ж. ҳақидаги 
таълимот Уйғониш даврида панпсихизм (Ж.Бруно), немис романтизми ва 19-а. 
идеалистик фал.сида қабул қилинган (Ф.В.Шеллинг, Г.Г.Фехнер. Э.Гартман). 
ДУНЁҚАРАШ — фалсафа фанининг энг муҳим категорияларидан бири. 
Фал.нинг асосини ташкил қилади, олам ва одам ҳақида бир бутун қарашлар, 
ғоялар тизимини яратади. Энг муҳими инсоннинг оламга муносабати, дунёдаги 
ўрни, моҳияти, ҳаётий йўналишини, ўзлигини англаш каби саволларга жавоб 
беради. Зероки, фал.нинг асоси ҳам соғлом ақл тафаккури ва унинг ривожига 
мос келадиган Д.ни яратишдир. Бунинг учун инсон, энг аввало, мукаммал 
билимга эга бўлиши лозим. Фан тарихидан маълумки, ҳоз. замонавий фанлар 
ривожланмаган пайтда оламга механика нуқгаи назаридан қараш, яъни, 
механицизм ҳукмрон эди (ўша пайтда, айниқса, Европа фанида ушбу ҳолат 
рўй берганини кўпчилик билади). Натижада, оламда рўй берган жонсиз 
табиатдаги ҳар бир ҳодиса, ҳатто, жонли табиатда-ги ўзгариш жараёнларини 
ҳам механика қонун-қоидалари асосида тушунтириш мумкин дейишди. Бу эса 
илмда механицизм каби оқимларнинг шаклланишига олиб кедди. Ҳатто, 
Франция фай.и Р.Декарт «ҳайвон-машинадир», деган фикр билан жонли 
табиатдаги ҳодисаларни ўша пайтда маълум бўлган механика қонун-қоидалари 
ёрдамида изоҳлашга уринганлигини айтиш мумкин. Д. тушунчаси билан 
«дунё манзараси» тушунчаси ўртасида катта фарқ бор. Агар биз Д.ни умумий 
тушуниш натижасида инсоннинг илмий-наз-ий ориентацияси деб айтадиган 
бўлсак, дунёнинг манзарасини эса инсоннинг табиат ҳақида, ижтимоий 
реаллик тўғрисидаги синтези деб, улар ўртасидаги умумийлик ва фарқни 
кузатиш қийин эмас. Шунингдек, барча табиий фанлар дунёнинг илмий 
манзарасини чизиб берса, ижтимоий фанлар воқеликнинг ижтимоий тарихий 
манзарасини яратади. Шунингдек, Д. «дунёни тушунтириш», «дунёни ҳис 
қилиш», «ифодани идрок қилиш» каби тушунчалар билан яқин маънодош 
эканлигини айтиш ўринлидир. Д. тушунчаси мафкура тушунчаси билан 
алоқадор. Мафкура бизШшг назаримизда меҳнатсеварликка, миллий онг
миллий ғоя, миллий ғурурни тарбиялашга, ўз-ўзини англашга, миллатимиз 
босиб ўтган буюк тарихий тараққиёт йўлига қандай ёндашишлигимизни 
билишга, қадриятларимиз, урф-одатларимиз, расм-русумларимизни қайта 
тиклашга ва янада ривожлантиришга қаратилган, маънавиятни, айниқса, ғояни 
амалиётда асослайдиган куч деб қарайдиган бўлсак, у пайтда мафкурани Д.дан 
ташқари алоҳида ўрганиш мумкин эмас. Зероки, бизнинг миллий истиқлол 
мафкурамиз давлат мустақиллигини мустаҳкамлашда, демократик давлат, 
фуқаролик жамият барпо этишда аниқ мақсад ва йўналишларга таянади. Унинг 


145 
ёрдамида халқимиз инсон ҳуқуқини ҳимоя қилади, ижтимоий адолат 
тамойилларини қарор топтира олади, келажаги буюк давлат қуриш йўлида 
ўзида куч топади. Энг муҳими — истикдол мафкурамиз, миллий ғоямиз 
инсонни ҳалол ва пок ҳаёт кечириш, бева-бечоралар, қаровсиз қолган 
болаларга нисбатан диққат ва эътиборли бўлиш каби юксак инсоний 
фазилатларни шакллантиришга асосланади. Д. инсониятни ўтмиш мероси, ҳоз. 
ҳаёт ва бунда шароитлар, тизимларнинг англаб олинган қадриятдир. Д. 
кишиларнинг турмуш тарзи, ҳаёти, ахлоқ-одоби, маданиятини ўзида 
мужассамлаштирган тасаввур ва билимлар йиғиндисидир. 
З 
ЗЕНОН — қадимги Юнон файласуфи, Пармениднинг шогирди ва дўсти. 
З.нинг фикрича, жисм борлиқ, ҳажм ва кўламга эга бўлиши зарур. На кўлам, 
на ҳажмга эга бўлмаган нарсаларнинг ўзи бўлиши мумкин эмас. У ўз устози 
сингари борлиқдан ташқарида бирон бир бўшлиқнинг мавжудлигини тан 
олмади. Борлиқдан ташқарида алоҳида макон йўқ, бўлинишнинг охири бор. 
Кўпликнинг бўлинмас қисми унинг бирлик ўлчовини ташкил этади. Демак, 
кўплик бўлиниш учун кўпгина бирликлар мавжуд бўлиши керак. Бу ерда 
кўпликнинг бирликлари бир-биридан алоҳида бўлиши керак. Акс ҳолда, яхлит 
массага айланади, унда на бирлик, на кўплик бўлади. Кўплик бирликлар 
йиғиндисидан иборат. 3. ҳаракатнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида 4 та апория 
яратган. Булар: 1) Дихотомия; 2) Ахиллес; 3) Ёй; 4) Стадион ёки Стадий. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish